www.ziyouz.com кутубхонаси
19
комил инсон маънавиётдан сўз бошласа ёки Қуръон тиловат қилса, илоҳий кашф зуҳурроти,
мушоҳада сархушлигида муҳаббатга лиммо-лим юрагидан роз айтса, сен ҳам қулоқ сол ва
сархуш бўл, чунки тонгги суҳбатнинг сурури ўзгача, лаззатли, бениҳоя ва ёқимли». Нега бундай
маъно келиб чиқди? Чунки, тасаввуф талқинида жом — «илоҳий тажаллиёт мавжи ва бепоён
нурнинг порлаши» (Миръот-ул ушшоқ»), соқий — «файз манбаиким, вужуд зарротини
борлиқнинг бодасидан сархуш қилгандир» («Миръот-ул уш-шоқ»), май — «ғалаботи ишқ»
(Сажжоддий, 400), «илоҳий тажаллиёт... («Миръот-ул ушшоқ»), яъни: меҳрюзлик соқий — ориф
инсон илоҳиёт тажаллисининг файзидан тонгда бода тутса, эй шайх, сен ҳам ичишинг
муқаррар.
Еттинчи байт:
Ғам туни кўҳи балосидин магар бўлмиш халос,
Ким менингдек кўргузур рухсораи чуи коҳ субҳ.
Кўҳи бало — бало тоғи, рухсора — юз, коҳ — сомон. Ошиқ изтироб чекишдан, бало
тоғининг юкини тортишдан ранглари сомондай сарғайган. Бу аҳвол тонгнинг бўзариб оқариши
орқасидан қуёш нурларининг олтин (сариқ) рангда кўрина бошлаши билан қиёсланган.
Афтидан, тонг ҳам мен каби айрилиқ ғамининг балосидан халос бўлибди, чунки сомондай
сарғайган юзини кўрсатмоқда, дейди ошиқ. Тоғ балосидан халос бўлиш қуёшнинг тоғ ортидан
чиқиб келишига ишора ҳамда қуёш тунда уфқ ортида, тоғлар кейинида банди бўлади, эрталаб
яна қутулиб йўлга чиқади, деган қадимий тасаввурга вобаста тасвир бу. Навоий субҳ (тонг)ни
бир шахс сифатида жонлантириб, уни лирик қаҳрамон ҳолати билан қиёслашни давом эттирган.
«Бало» — илоҳнинг имтиҳонлари, солик йўлида учрайдиган қийинчиликлар, «бало тоғи»
шунга мувофиқ — тариқат йўлида учрайдиган имтиҳонларнинг энг оғири демак. Мазкур байтда
кўҳ ва коҳ (тонг ва сомон) сўзларини зид қўйиш (тазод санъати) ҳам бор. Ошиқ ўзининг дарддан
юзи сарғайганини айтиш билан бирга илоҳий қудрат, зоти азалий ва унинг имтиҳон-
балоларининг беҳадлиги олдида зарра мисол кичик ва ҳақир эканини ҳам таъкидлайди. Шу
тариқа, соликнинг мақомот сари интилишларидаги иккиланишлар, мушкилотлар, имтиҳонлар
қийинчилиги ва уларни енгиб ўтиш учун иродани чиниқтириш иштиёқи акс этади бу байтда.
Саккизинчи байт:
Субҳидам бедору гирён бўл, агар файз истасанг,
Ким сенинг уйқунга хандон ўлмасун ногоҳ субҳ.
Ғазалнинг орифона мазмуни бу байтда яна ҳам очиқроқ ифодаланган субҳ илоҳий файз
тимсоли эканини шоир ўз тили билан баён этган. Бундай файзга тунлари бедор ўтириб, тоат-
ибодат билан шуғулланган, илоҳ ишқида куйган, ўртанган дардли одамларгина эришадилар.
Навоий даврида илоҳталаб дарвешлар, ориф солиҳлар дунё роҳатидан воз кечиб, маънавият
сирини кашф этиш учун кечалари ухламай, зикр айтиб чиқар, бутун вужудлари, қалб-
шуурларини шу мақсадга қаратиб, сидқидилдан мутлақ руҳ сари иитилганлар. Натижада
уларнинг кўнгиллари равшанлашиб, завқу сурур топар, зеҳнларида маърифат тонги ёришарди.
Маънавият олами ошиқлари Навоий васф этган ҳақиқий ошиқлардир, улар шоирнинг идеал
образлари, эзгулик фаришталари эди. Шунинг учун у орифлар ғоясини жону дилдан таргиб
этиб, дейдики: агар илоҳий файз истасанг, эрта саҳарда уйқуни тарк эт, худо йўлида бедор ва
гирён бўлгин (байтда гирён ва хандон — кулиб ва йиглаш сўзлари зид қўйилган), гафлатда
ётма, бўлмаса, файздан бенасиб қоласан — тоиг сеиинг аҳволингга кулади. Камолот истаган
одам тонгдай уйғоқ, тонгдай пок бўлиши лозим.
Ва ниҳоят, тўққизинчи байт:
Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар
Do'stlaringiz bilan baham: |