Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc



Download 0,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/60
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#55239
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   60
Bog'liq
11-topshiriq.(Metodika)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
17
таайюнот пардаси. Нафас — кўигилнинг маънавият гулзоридан эсган лутфидан тозаланиши 
(Саййид Жаъфар Сажжо-дий, Мусталаҳоти урафо, 405-бет), ғайб латофатига, маҳбуб талабига 
интилиш. Нафас, шунингдек, вақтни, лаҳзалик ҳолни, оний ўзгариш ва ёришишларни ҳам 
билдиради. Ҳижрон — ҳақдан, илоҳдан бошқага юз ўгириш, кўнгилнинг вақтинча ўзга фикр-
ташвишлар билан банд бўлиши, парда орқасида қолиши. 
Ана шу маъноларига кўра, матлаънинг орифона мазмуни бундай бўлади: «Менинг дунё 
ишлари — касрат билан машғуллигимни, ҳақдан бошқа нарсаларга эътибор қилиб, ундан узоқда 
қийналишимни кўриб, илоҳий ваҳдат нури дилим саҳифасини тозалаш, ўз ҳолимга қайтариш 
учун етиб келди». Воқеан, орзудаги неъмат — гўзалликка мунтазир одамнинг қалби тонгда 
ёришиб, фараҳ топиши табиий. Кўнгил мусаффо бўлади, яйраб нафас оласан киши. Тонг 
орифона шеъриятда кўп қўлланилади. У — илоҳий файзият тимсоли, нуроний одам даракчиси. 
Илоҳий ёр дийдорига толиб одам бу нурга етишиш учун кўпдан-кўп руҳий қийноқлар, ҳижрон 
азобларини бошидан ўтказиши керак. 
Шарҳланаётган ғазалда солик (йўловчи)нинг яна шу аҳволи руҳияси тасвирланади
ташвишли талпинишлари кўрсатилади. 
Иккинчи байт: 
 
Ғам туни муҳлик ғамим англаб яқо чок айлади,
Тонг елидин ҳар нафас ҳолимга тортиб оҳ субҳ. 
Мазкур байтда матлаъда ифода этилган мазмун давом эттирилган. Тонг матлаъдагидай 
бечора ошиқ ҳолига ачиниб, кўз ёши тўкиш, оҳ уриш баробарида, ғам тунидаги ҳалокатли 
(муҳлик — ҳалокатли демак) аҳволни кўриб, ёқасини йиртади. «Ёқа йиртиш» — тонгнинг 
отишини англатувчи истиорадир, чунки ёқа йиртилганда одамнинг кўкраги кўринганидай, тун 
пардаси йиртилганда тонг намоён бўлади, яъни илоҳиёт жамоли кўрина бошлайди. Навоийнинг 
Самарқандда гадодан сотиб олган байтининг биринчи мисраси: «Кўкрагимдур субҳнинг 
пироҳанидин чокроқ», яъни: Кўкрагим тонгнинг куйлагидан чокроқ. Бу ерда субҳнинг 
пироҳани — тонг пардаси, ҳарир бир нимқоронғилик хаёл саҳифасида яралгаи топгнинг отиши, 
ёқанинг йиртилиши эмас, балки кўкракнинг чок-чок бўлишига ташбиҳ қилинган. Аммо ҳар 
икки байтдаги тасвирнинг чиройида муштарак жозиба бор. Иккинчи байтдаги «тонг ели», «оҳ», 
«нафас» сўзлари такрор бўлса-да, аммо ҳолатга аниқлик бериш, таъкидлашга хизмат қилган. 
Тун — асл маъносидан ташқари, олами имкон — борлиқ, ғайб сиру асрорини, мазкур байтда 
жабаррут олами (илоҳ ва фаришталар орасидаги олам)ни ҳам англатади. Шунингдек, тонг елиии 
илоҳий неъмат файзи, илоҳиёт ёди маъноларида ҳам тушунсак, байтнинг орифона мазмуни 
бундай бўлади: «Ғайб асрорини англашдаги ҳалокатли интилишларим, қўрқинчли аҳволимни 
кўриб, тонг ёқасини чок этди, яъни отди. Иштиёқу изтиробим эвазига илоҳий иурдан нишона 
кўрдим». 
Учинчи байт: 
 
Тийра ҳижрондин чу йўқтур фарқ субҳу шомима,
Хоҳ шом ўлсун қоронгу рўзгорим, хоҳ субҳ. 
Бу байтда яна бир фавқулодда тоза истиора қўлланилган: тийра ҳижрон. Қоп-қора айрилиқ 
— бу ошиқиинг қил сиғмаган қалби, мотамзада ҳолати. Ҳижрон туни, ҳажр шоми иборалар 
ёнида мазкур истиора тасвирнинг латифлигини оширади, рангни қуюқлаштиради, лирик 
қаҳрамон кечинмаларининг шиддатини бўрттириб кўрсатяшга хизмат этади. Қолган сўз ва 
иборалар тушунарли, шу боис байтнинг зоҳирий мазмунини қуйидагича шарҳлаш мумкин: 
«Айрилиқ ғамидин ҳаётим, руҳиятим шундай қоронғики, тонг билан шомим, кеча ва кундузим 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish