www.ziyouz.com кутубхонаси
51
- Аммо сизга айтолмадим... . Тўғрироғи, тузук ҳолда уйга келмаганигиз учун фурсат
бўлмади... Мен ҳомиладорман. Ота бўлганингизни қабул қилинг, рози бўлинг, сиздан бошқа
ҳеч нарса истамайман.
Уни яна уришга шайландим. Ғазаб билан устига бостириб келдим.
- Нима, нима, нима! Сен ҳомиладормисан? -деб сўрадим. У овчилар қўлига тушган
жайрондек қўрқиб қолганди. тепасида мушт кўтариб:"Гапир!"дедим.
- Гапир бу бола балоси қайдан чиқди? Кимдан бўлди?
Уни шунчалар қўрқитиб қўйгандимки, ҳатто ҳомиладорлигини ҳам айтолмабди. Мушт
туширдим.
-Бошимга бола балосини туширмасингдан йўқол, - дедим.
Яна эшикка қараб юрдим. Тутилиб-тутилиб бир нарсалар дея минғирлади ортимдан. Кўп
нарсалар айтмоқчи бўлар, уни бир аланга ўртагандай, кўп азиз нарсаларини йўқотгандай куйиб
ёнарди. Айтолмасди. Гапиролмасди. Энди боласининг отасини айтолмаслиги куйдирарди. Ўзини
зўрға қўлга олиб ортимдан чинқирди.
- Аллоҳ сени шу болага муҳтож қилсин!Аллоҳ сени судрантириб қўйсин!Аллоҳ кўрсатсин...
дўстларингдан зарба ол!Аллоҳдан сўрайман, мени куйдирганингдек куй! Қилмишингга яраша
азоб ол!Оҳим ерда қолмайди!Қолмайди... Шуни унутма!Шуни бил!
Йиғалб йиғлаб ерга тиз чўкди. Силкиниб силкиниб йиғлаб, ўксиниб менга қаради. Кўзлари
қонга тўлган ва шишинқираганди. Ўзгача қатъий бир оҳангда сўзлади:
- Асло... Асло чидай олмайман, сенга тоқат қилолмайман. Ердан чиққан эмасман. ерда
қолмайман... Йўлдан топилган эмасман.
Тонгга яқин келганимда қолдирган еримда кўрдим, бўлманинг ўртасида ётарди. Ғурурга
берилҳанимдан устига кўрпа ҳам ташлаб қўймадим. Эртасига пешинда турганимда ҳотиним
кетиб бўлганди. Стол устида бир қисқагина ҳат қолдирганди.
"Ҳар ким ўз тенги билан турмуш қуриши керак экан. Аммо буни қишлоқда ўсга Оишага ким
ҳам ўргатарди. Ким ҳам ўргатарди, ҳаром йўлда юрган, доимо боши маишатдан чиқмайдиган
сизга!
Мана кетмоқдаман. Сизни виждон азобингиз билан ёлғиз қолдирмайман... чунки сизда
виждонни ўзи йўқ!Сизни сизни қийноқларинигизибилан танҳо қолдираман. Зеро, бир кун
қийноқ эшигини қоқувчи мастликдан уйғонмоқчи бўласиз...
Аммо вақт ўтган, кеч бўлган бўлади... Ва бир умр куясиз... . Жаҳаннамда куяжагингиз
бундан мустасно...
Оиша Зилўғли"
Отасининг исми билан имзо чекканди. Мендай асл йигитдан, мард эркакдан қандай ҳам
ажрала оларди? Атрофимда аёллар оёғимга бош уриб, ялиниб турган бўлса!Лекин
атрофимдаги ўша аёлларни ҳеч ҳам ҳафа қилмасдим, "Йўқол!"дея калтакламасдим... .
Орадан икки йил ўтди. Оишани йўқламадим. "Турмушга чиқиб кетдимикан? "дея ўйлардим
баъзида. Жазманимни қизғанар, лекин ҳотинимни ҳеч кимдан қизғанмасдим. Ичимда эса
ғашлик бор эди. Бир куни маҳкама маълумотниомасини қўлимга беришди. Ажрашар эканмиз.
Бир қизи бор экан, Бир ёшга кирибди. Исми Шуҳадо. Маҳкама болани онасига қолдирибди. Яна
икки йил ўтди. Бир кеча сарҳуш ҳолда машинада уйга кетардим. Бир чақирим юрдим.
Бейўғлидан чиққанимни, дуч келган автобусни чироқларинигина эслайман, кўзимни очганимда
тез ёрдамда кўрдим ўзимни. Бошимда ҳаким ва ҳамширалар бор эди. Ўзимга келганимда ўнг
қўлим йўқ, кесиб ташланганди. Кесишга мажбур бўлишибди. Ўз-ўзимдан илк марта интоқом
олдим. "Шундай бўлиши ҳақ!Eнди одам бўларсан!". Уйимга қамалиб олдим. Дастлаб дўстларим
келиб, у бу нарсалар олиб келиб ҳабар олиб туришар эди. "Сени ёлғиз қолдириб, ташлаб
қўймаймиз", - дейишди. Лекин беш ой ўтгач, ҳеч бири келмай қўйди. Истар истамас Оишанинг
сўзлари ёдимга тушди. "Сенга Аллоҳ кўрсатсин!Дўстларингдан зарба ол!... . " Мана, оша кун
келди.
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |