БЎЙОҚЧИ БИЛАН БИРГА
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
www.ziyouz.com кутубхонаси
31
Eртўғон менга бегона бўлса-да, унинг олдида бемалол ҳаракат қилардим. Ҳушовоз
бўлганим учун кўп лапарлар айтардим. Эртўгон ҳам тепада уларни тинглаб мени табрикларди.
Кўпинча унинг ёнида бўлардим. Оқшом эрим келгач, суҳбатларимизн унаг айтардим. Бир
томондан янги қўшниларимизникига чиқиб турардик. Кўпдан таниш муаллимларникига бориб
келардик. Қўшнилар билан шанба куни йиғилишга келишгандик. Бу ерда яна бир ўзгариш
бўлди. Базмларимизда шампан ичардик. Рақс, мусиқа, ичкилик... Ҳаётимиз шу бўлиб қолди.
Бунда эркаклар кўзга яқин аёлларга кўз қирини таҳслашар, уларни аҳтаришарди. Аёлларнинг
қадди басти чиройлисини бозорга солишни монини кўнгилҳушлик қилиб қўйгандик. Шундай
йиғинларни бирида ҳўжонани эри биоалн уй эгаси бир-бирларидан беҳабар менга кўз
қирларини ташлашди. Нега бундай муомала қилишади дердим, лекин очиғини айтолмасдим.
Ўз-ўзимча ўйлардим, ҳотинлари шунчалик гўзал бўла туриб нега менга ўралашмоқчи
бўлишади? Бир неча кун ўтмасдан муаллим ҳам ҳўжона эканлигини билиб қолдим. Бозорга
чиққанимизда ўзини жуда сирли гап айтгандек тутиб:
- Шу савдигар сенга ошиқ, сен билан бўлиш учун борлиғини совуришга тайёр, - деди. Энди
бу созъларнинг маъносига етардим. Нима деса десин, қабул қилмадим. Чунки Эртўғонни
севардим. Эримдан кўрмаган севги уҳун ундан интиқом оламан, деб ўйлардим. муаллимнинг
ҳотини ҳам ёш ҳўжона эди. Жуда гўзал, менга ўҳшаб икки боласи ҳам бор. Лекин излаган
масъудлигини у ҳам топмаганди. Руҳ исломиятни билмагани учун, ўзига озуқа аҳтарарди,
бўшлқи нима биландир тўлиши керак-ку аҳир. Бу йўл ҳўжоналикка тўғри келди. Шу ерда
ҳатойимда жирканч саналадиган биринчи таклифни айтди.
Аллоҳ таолонинг амрлари кичик кўриниб, ҳа энди нима қипти, дейиш ёмон йўлга кириб
кетишга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, аёл эркак бирга ўтириши, уйларнинг ички таҳсқисига
уйғун бўлмаслиги кишиларнинг эркагу аёл, ўғил ва қизларнинг ҳаётини таҳликага қўяди. Ҳавф
сари эшик очилган бўлади. Кўнгилҳушликка ўч аёллар, эркаклар ёмон йўлга кириб
кетганлигини сабабини шундай суҳбатлардан кўришмоқда-ки, бу ҳам аралаш ўтиришнинг
оқибатидир. Бир-биридан кўнгилочар жойлар тўғрисида ҳар ҳил қизиқарли, жалб этувчи
ҳикояларни эшитишни ҳунук оқибати эканини ўзалри айтишмоқда.
Шуни алоҳида такидлаш керакки, ошандай жойларга тушиб қолган мендай аёл ҳам буни
қабул қилолмайман. Туркияда яшовчи Аллоҳнинг ҳалифаси мақомидаги инсонлар ҳам бунга
масъулдирлар. Тўғри тушунинг, ҳозир сотилган ҳотин қизларнинг кўпи мусулмонлар. Буларнинг
исмларини айтмоққа уялган кишилар бундай ҳотинлар ўйнаган филмларни ўғил-қизи, ҳотини
бвилан томоша қилишмоқда. Шуни унутмайликки, барчамиз бандаи ожизмиз, ёмон йўлга тушиб
қолган аёлларга ҳам барчамиз жавобгармзи. Аҳир уларга исломни етказдикми? Уларнинг ёмон
йўлга кириб қолиши Аллоҳ таоло ва Унинг амрларини билмасликлари учун эмасми?
Повилйўнларда, учрашув йўлларида... Ёшлар филмларда ўйнамоқда... Бизнинг ўз фарзандидан
беҳабар мусулмонимиз энди мундоқ қараса, кечагина повилйўнларнинг "ғунчаси" бунгун филм
"гули" бўлиб, ўғил қизи унга муҳлис бўлиб турибди. Уларнинг осиб қўйилган расмларига
мафтун бўлиб юрибди. Ва бу ҳолга ўша мусулмон ота-она ҳеч нарса демайди. Бой мусулмонлар
муҳтожликдан шу йўлга кириб қолгфан аёлларга ўзларини жавобгар билмайдиларми? Эр-ҳотин
келишмовчилиги, қайнона, қанйсингилнинг келиндан эрга тинимсиз шикоятлари, эрнинг
ҳотиндан совиши, ҳотиннинг эридан норозилиги... . Қайнота қайнонанинг келинни чоридай
ишлатишни ҳоҳлаши. Аёлга ҳайвонга нисбатан ҳам пастроқ аҳамият берилиши... асосий
сабаблардан бири. Моддий томондан қийналиши эса яна бир сабаб.
Бир куни телефон жиринглаб қолди. Олсам, қаршимдаги повийўн ҳўжайининг уйига ўғри
тушиб уни ўлдириб кетганлиги ҳақида ҳабар беришди. Ҳаяжонландим. Жанозаси Шишли
жомеъсида ўқилади, деб айтишди. Ўша куни ҳеч биримиз ишга бормадик. Шимда, бошимга
дастрўмолдек рўмолни "ўраб" жанозага бордим...
Жомеънинг олди одам билан тўлган. Гулчамбарлар кўплигидан тобут кўринмасди...
йиғлашмоқда... мен ҳам йиғладим. Аммо нега йиғлардик? Тириклигида жомеълар ҳақида айтган
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |