www.ziyouz.com кутубхонаси
32
сўзлари ёдимга тушди. Жомеъларни Туркиядан йўқ аилиш деган одам, энди ўзи йўқ бўлиб,
жомеъдан кўтарилиб, пастга қора ер тагига кетмоқда эди. Ҳолбуки, бу одам ўзи эгалик қилган
учрашув уйларининг олдида ичкиликка тўла столга қўйилиши керак. Бу одам ҳотин-қиз сотиб
шунчалик кўп пул топган-ки, бу бойликка ян қанчадан қанча учрашув уйлари қурса бўларди.
Жомеъларга дуҳсман бўлган бу одамнинг нуфуз қоғозига ҳар қалай "мусулмон" ёзилса ҳам
мусулмонликка душман бўлган бу одамни жанозасини ўзи эгалик қилган учрашув уйидан
кўтаришга ғурур туямиз дейиш керак эди. Умрида жомеъ ичига кирмаган, ташқарисидан
кўриши билан куфр келтирган одам энди жомеъдан кўтарилаётган эди. Жуда аҳмоқона иш.
Имом жамоатга ўгирилиб:"Бу қандай одам эди? " деб сўради. Одамлар бир овоздан:"Яҳши одам
эди!" дебовоз беришди. Нимаси яҳши эди? Уни қайсингиз яҳши билардингиз? Юзлаб аёлни
бозорга солган, қанча аёлларнинг оила бузган, неча-неча болаларни етим қилган одам яҳши
дейилмоқда. Жаноза намозидан кейин қабргача эргашиб бордик. Мен умримда биринчи марта
жанозани ва мозорни кўрмоқда эдим. Майитни тобутдан олиб, лаҳадга қўйиб, устига тупроқ
тортдилар. У ерда ҳам Имом дуо қилди. Гуноҳларига мағфират тилади. Ҳамма қўзғолиб
қабристондан кетишди. Менинг дунёйим вайрон бўлди. Мен ҳам бир кун ўламан...
Дугоналаримиздан бирини:"Муқаддас уч ойга етиб келдик, келинг жомеъни айланамиз", -
деган таклифини ҳаммамиз қабул қилдик. Айюб Султон Ҳазратларининг қароргоҳи бизлар учун
доимо тоҳташ жойи эди. Бир кеча Марказий жомеъда бир ҳофиз Қуръон ўқиётганда шундай
таъсирландимки, қанча йиғлаганимни билмайман. Қадр кечасида биринчи марта чалароқ намоз
ўқидим. Энди Аллоҳга дуолар қилар эдим. "Мени бу ҳаётдан Ўзингга қайтар" дея ёлворардим.
Аҳд қилдимки, ҳеч бўлмаса жума кунлари ичкилик ичмайман ва ишламайман. Яна бир кун
Айюб
Султон
Ҳазратларининг
эшигидан
кирар
эканман,
бир
аёлнинг
китобфурушдан:"Қуръоннинг туркчаси борми? "- деб сўраганини эшитиб қолдим.
Ҳаяжонланиб:"Қуръоннинг ҳам туркчаси бўладими? _-дедим. Китобфурушга учрадим.
Китобларни бўш вақтимда ўқийдиган бўлдим. Ичкиликни таҳслашга қарор қилдим. Бўлмади.
Лекин вақти билан ташлашимга ишондим. Ишдан келибоқ ғусл қилар, ёдлаган дуоларимни
ўқир, ора сира тасбеҳ ўгирардим. Повилйўн аёлларининг ичида ҳам Рамазонда ишламайдиган,
намоз ўқийдиган бир ой дўстларини ҳам қабул қилмайдиган бор. Меърож Қандилли янги
жомеъга бордим. Чиройли кийиниб ўраниб олдим. Жоме;дан ичкари киришим билан ёш қизлар
ўтирганини кўрдим. Мусулмон бўлиб илк марта шулардан илиқлик кўрдим. Менга баъзи
нарсаларни тушунтирдилар. Биринчи ваъзни Тимуртош Ҳожадан тингладим. Ваъздан шунчалар
тасъирландимки:"Ё, Раббий! қачон қутуламан", - дея ёлворардимТимоуртош Ҳожа Барот -
гуноҳлар кечирилиш кечаси, қилинадиган тавбалар ҳақида бироз ваъзқилдилар. Ва қандай
гуноҳ бўлса ҳам қайта қилмаслик шарти билан тавба қилинса Аллоҳ таоло кечирувчи эканини,
Аллоҳдан умиди йўқлар кофирлар эканини ҳам билдирдилар. Оҳират ва ўлимни янгидан
англатдилар. Энди янги давра ичига киргандим.
Рамазонда рўза тутиб сўнг ишга борсаммикан ёки ишни ташласаммикан? Шу йиллар ичра
аҳтарганим Раббим экан, оқибатда Раббимни топдим. Раббим мени ботқоқдан қутқармоқни
ирода қилди. Жомеъдан чиққач ҳайқиргим келди:"Ҳой ҳалқ!Аллоҳга қайтинг! Чунки Ундан
бошқа севилган, марҳаматли, авф этувчи йўқ!" Лекин ҳайқиролмасдим. Орадан кўп ўтмай
ишлай олмаслигимни англадим. Иш жойга бориб ҳайр ҳўшни жойига қўйиб ўша чиркин ҳаётга
видо айтдим. Ҳаётимнинг энг гўзал йилларини бағишлаганим шу жаҳолат уйини тарк қилдим.
Машаққатларга, изтиробларга тўла ҳаётим йиллари ортда қолди. Келгуси йилларимни эса
Аллоҳнинг изни билан бир мўминдай кечирмоқчи эдим...
Ўзим ҳақимда сўз тугади. Аслида айтганларим, шубҳасиз, англагансиз, фақат ўзимгагина
эмас, ҳаммамизга балки, бутун жамиятга оиддир. Менинг қайтишимга баъзи воқеаларнинг
таъсири ва Аллоҳ (Ж. Ж) имтиҳони ва интиқоми ҳам бор эди. Булар қайси дейсизми? Ҳозир
айтаман...
Измирда маҳкама ёнида ўтаётиб, бир тўп одамга кўзим тушди. Яқинлашдим. Ерда қўл оёғи
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |