www.ziyouz.com kutubxonasi
99
деб ўйладингизми? Бе, биз бундан баттарларига ҳам дуч келамиз. Лекин очиқ чеҳрамизни
ўзгартирмаймиз. Беморнинг ҳузурида пешонамизни тириштирсак ярашмайди. Сиз бунақа
нарсалардан эмас, адолатсиз бир иш қилишдан хижолат бўлинг. Бировнинг кўнглини ножоиз
оғритиб қўйишдан уялинг. Фақат ақлли одамгина ўзининг номаъқул ишидан уялиши мумкин.
Аҳмоқ одамда уят бўлмайди. Балки уяти бўлмагани учун аҳмоқдир, а? Нима дейсиз?
Тўғри гапга Зоҳид нима дерди? Табибнинг гапини тасдиқ этгач, кўпдан бери жавобини
тополмаётган бир саволни берди:
— Табиб ака, кўп одам адолатдан гапиради. Мана, сиз ҳам тилга оляпсиз. Назаримда адолатли
бўлиш дам жуда оғир, дам жуда енгил ишга ўхшаб кўринади. Адолатсиз бўлиш осонми ёки
адолатли бўлиш қийинми? Менингча адолат билан адолатсизлик ўртасида жуда катта майдон
эмас, кичкинагина ариқча бор. Адолат соҳилидан ноинсофлик қирғоғига сакраб ўтиш осонга
ўхшайди. Нега шунақа? Диндан яхши хабарингиз бор экан, шунинг учун сиздан сўраяпман бу
саволни: Худо одамларнинг ҳаммасини бир хилда адолатли, бир хилда меҳр-муҳаббатли қилиб
яратса бўлмасмиди?
— Оллоҳ таборак ва таоло лозим топмабдики, шундай қилмабди. Хўш, нега энди лозим
топмабди экан?
— Шуни сўраяпман-да, — деди Зоҳид, ундан бамаъни жавоб кутиб.
— Бу дунё қандай дунё, биласизми?
— Ўткинчими? Шоирлар фоний дунё дейишади-ку?
— Шоирларнинг гапи эмас бу. Асли ўзи шундай. Лекин фонийлигини бир ҳақиқат десак,
иккинчи ҳақиқати — бу дунё синов дунёси. Ҳазрат Румийда бир байт бор, айтайми?
— Айтинг.
— Румий ҳазрат дебдиларки:
«Ҳар касе ки дур монд аз асли хеш,
Боз жўяд рўзғори васли хеш.»
Моштабиб байтни мароқ билан ўқиб, роҳатланди. Йўлдан кўзларини узиб, Зоҳидга тезгина
қараб олгач, гапини давом эттирди:
— Бунинг маъноси: «ҳар кишики ўзининг аслидан узоқ қолса, ўша ўтган тирикчилик васлини
так- рор истайди.» Бу сизга оддий гап бўлиб туюлмаяптими?
Табиб гапга берилиб машинани секинлатганини ўзи ҳам сезмади. Орқадагилар асабийлашиб
сигнал чала бошлашгач, рўпарасидаги кўзгу орқали уларга қараб кулимсираб қўйди-да,
машинани ўнгроққа олиб:
— Ўта қолинг, биродар, шошаётганга ўхшайсиз. Ишқилиб йўлингиз бехатар бўлсин, — деди.
Сўнг фикрини давом эттирди: — Румий ҳазратларининг ҳар бир сўзлари жавҳардир. Жавҳарни
олиш учун денгизнинг туб-тубига шўнғиш керак, садафни топиш керак, очиш керак. Ҳозир
эшитганингизни уламолар бундай изоҳлашади: «Башар фарзандининг асли нима? Асли
албатта, руҳоний олами. Дунё эса имтиҳон саҳнаси. Баъзилар инсон вақтинча қоладиган бир
маҳбас, яъни зиндон ҳам дейдилар. Демак, маҳбас ва завол маҳали ҳисобланган бу дунёда бир
кимсанинг ўз шаҳри-ватанидан айрилиб, ҳижрон ва ғурбатга гирифтор бўлгач, ўз киндик қони
тўкилган тупроқни орзу этиши аниқ нарсадир. Бу дегани, ақлли одам асл ватани — руҳоният
оламини орзу қилади. Ақлли одам дунёда вақтинчалик қолиш учун амр этилганини, ваъда
қилинган ажал келгунига қадар заруриятда яшаётганини билади. Билса, демак, умрини
яхшилик билан ўтказишга интилади. Мавлононинг байтларидаги маъно жавҳари шу.
Тушундингизми?
— Сал-пал.
— Ҳозирча шу «сал-пал» ҳам етарли. Аслида одамга бу дунёда кўп нарса керакмас. Ҳозир
уйингизда мастава пишгандир, — табиб шундай деб кулимсиради. — Бойларнинг уйида ҳам
пешинга таом тайёрланяпти. Бойнинг қорни ҳам, камбағалники ҳам бир хил. Одам учун кунда
бир маҳал овқат, бир сидра кийим етарли. Қолгани — бекор. Ҳазрат Усмондан ривоят
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |