www.ziyouz.com kutubxonasi
107
________________
* Ҳазрат Алишер Навоий битган муножотдан.
2
Манзура қўрқув аралаш таажжубини астагина «вой» деб, пастки лабини тишлаш билан ифода
этди-ю, бош-қа садо чиқармади. «Вой адаси, у ёқда нима гап бўлди, нега сочингиз оқариб
кетди?» деб сўрагиси келди-ю, меҳмонлар, айниқса ҳадиксираган қушдай саломга шай турган
келинлари олдида эрининг захарли гаплари отилиб чиқишидан қўрқди.
Келинларининг саломига алик олиб, ҳар бирининг оёғига остига биттадан гилам ташлагач,
эркаклар учун ясатилган хонага қараб юрди.
— Ўғилларинг бало, — деди Кесакполвон, ўтиришгач, — келинларинг нақ шкалатнинг ўзи.
— Кўзингни чақчайтирма, — деди Жалил унинг гапини бўлиб. Кейин уй соҳибига юзланди: —
Асад, мен кетдим.
Асадбек дўстининг бу даражада шошилишидан аччиқланди:
— Келмасанг ҳам бўларди, оворагарчиликда анча азият чеккандирсан, — деди захарли пичинг
билан. — Келишингда без-мезинг тушиб қолгандир, а?
Насияга гап олишни ёқтирмайдиган Жалил бу сафар одатига хилоф қилди, пичинг ўқларини
ширин, аммо тагдор сўз билан қайтарди:
— Энди оғайнижон, чиллалик уй, деган гап бор. Чиллалик уйга ҳатто ит ҳам кирмай тургани
маъқул.
Асадбек унинг мақсадини уқиб, Кесакполвонга зимдан қараб олди. Унда ўзгариш сезмагач,
ўрнидан турди:
— Ўтириб тур. Чиллалик уйга сен бегона эмассан. Шу болаларнинг амакисисан. Мен ҳозир
келаман.
Кесакполвон унга эргашмоқчи эди, Асадбек остона ҳатламай туриб, ўгирилди:
— Сен ҳам ўтириб тур.
Асадбек ёлғондан бўлса-да «Сен ҳам амаки қаторидасан», демоқчи эди-ю, бироқ, тили бу гапга
айланмади.
Асадбек ҳовлида турган Ҳалимжон билан Жамшидга имлаб қўйиб, дарвоза сари юрди. Аслида
унинг учун йигитлардан бири кифоя эди. Бироқ, «Кесакполвон дераза ёнида туриб
кузатаётгандир», деган хаёл иккала йигитни эргаштириб чиқишга ундади.
У янглишмади: жойига қайтиб ўтирмай дераза ёнида турган Кесакполвон йигитларнинг
хожаларига эргашганларини кўргач, кўнгли ғашланди, чап юзи учди.
Асадбек Москвани тарк этар маҳали «Боришим билан онам билан укамни зиёрат қиламан,
мозорга у-бу атайман», деган ниятни дилига туккан эди. Бу ғофил банда ҳам ўзга адашганлар
каби нажотни Яратгандан эмас, қабристондан кутаётган эди. Дастлабки мўлжали бўйича тўғри
қабристонга бориши лозим эди. Лекин кутиб олгани чиққан Кесакполвонни ўзига эргаштиргиси
келмади. Кесакполвон Асадбекни мағлублик жандасида кўрмоқни, аразлаган одамнинг гинали
гапларини эшитмоқни кутганди. Асадбекнинг очиқ чеҳра билан тушиб келиб, «Ҳайдар ошнам,
омонмисан», деб қучоқлаб қўйиши уни тамом гангитиб қўйди.
Кеча кечқурун Хонгирей қўнғироқ қилиб «Иш пишди. Энди бек — сенсан. Асадни истасанг
остонангга ит каби боғлаб қўй. Хоҳласанг эшак қилиб миниб юр. Раҳм қилсанг, тепасига тупроқ
тортиб қўявер. Ҳа, қулингнинг оппоқ сочларидан силаб, ўпиб қўй. Бекман, деб керилиб,
жонларингни оладиган хўжайининг иштонини ҳўл қилиб қўйди», деган эди. «Сочлари
оқарганини ҳисобга олмаса, иштонини ҳўл қилиб қўйганини» Кесакполвон сезмади.
Ҳовлидан чиқиб кетаётган Асадбек билан йигитлар изидан қараб турган Кесакполвон дераза
кўзини синдириб, ташқарига учиб чиқмоққа шай эди, аммо ўзи ҳам англамаган бир куч уни
жойида маҳкам тутиб қолди. Ўзи билмаган бу куч — оқибат қўрқуви эди. Гарчи Хонгирей
Асадбекнинг бўйнини (гўё) букиб берган бўлса ҳам, Кесакполвон ундан қўрқарди. Ит қилиб
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |