www.ziyouz.com kutubxonasi
109
бир нарсага фидо қилинмас, номус жондан-да қимматлироқдир. Асадбек ота-она меҳрисиз ҳам
бу дунёда яшамоқ мумкинлигини билади. Бироқ, эркакнинг номуссиз яшамоғи қандай
бўлишини тасаввур этолмайди. Ўзгаларнинг номус-ори топталганда роҳатланган одам, ўзига
тажаввуз қилинганда чидай олмади. Узоқ йиллар илгари янграган, сўнг унут ғуборлари остида
мудраб қолиб кетган бу қарғиш ҳеч кутилмаганда уйғонди. Бу қарғиш олдида Жалилнинг
«Худодан қайтибди», дегани арзимас бир гап эди. Ҳосилбойвачча ташлаб кетган
видеокассетадаги манзарани кўриб кўз олди қоронғилашганда зулмат қаъридан ўша овоз бўғиқ
момагулдирак каби чиқиб келган эди:
— Асад, мен сенга Худодан ўлим тилайман. Мен бугун сенинг қўлингдан ўлим топмасам, эртага
жонингга қасд қилмайман. Ўғилларим ҳам қасос олишга уринишмайди. Йўқ, сен осонликча
ўлиб кетмагин, Асад. Сен болаларингнинг хорланганини кўргину сўнг ўлгин...
У дамда Зайнаб ҳали туғилмаган эди...
Алам билан айтилган бу қарғиш наҳот туғилмаган қизнинг қисматига ёзилиб қолган бўлса?..
Наҳот унинг жони-жаҳони, суюкли қизи туғилганидаёқ ўша қарғиш йўргагига йўргакланган
бўлса?..
Бақириб эмас, инграб айтилган бу сўзлар шунчалар қудратга эга эканми?..
Москвадаги меҳмонхонада ётганида бу қарғишни яна эшитди. Овоз бу сафар бўғиқ эмас, еру
кўкни ларзага солувчи момагулдирак янграши каби эшитилди.
... Аслида ўша ғалвани шумқадам Кесакполвон бошлаган эди. «Ўқилон» деган лақабдан бой
одамларнинг энди-енди чўчий бошлаган дамлари эди. Марказдаги ресторан бошлиғи уларнинг
талабига кўра чўтални канда қилмай, камайтирмай бериб турарди. Кесакполвон қаердандир
ҳид олиб «чўталига гадомизми, шунча бойлиги бор экан, этакка тўксин», деди. Бу фикр
Асадбекка маъқул келгач, ресторан бошлиғига талаб аввал яхшилик билан айтилди. Талаб рад
этилгач, тунда уйига бостириб борилди. Асадбек Кесакполвоннинг бунақа ишларига аралашмас
эди. Ўша куни «сен ҳам бор, кимлигингни одамлар билиб қўйишсин», дегач, борди. Асадбек
боргунига қадар Кесакполвоннинг йигитлари ишни бошлаб юборишган эди. Кесакполвоннинг
таъбири билан айтилганда «профилактика ишлари»нинг икки кун аввал бошланганини
Асадбек ўша ерга борганида билди. Иситгич қувурига боғлаб қўйилган уй эгаси уриб-
калтакланмаган, лекин икки кундан бери қултум сувга зор бўлиб, силласи тамом қуриган эди.
Ён хонадаги хотини, икки ўғли, икки қизи ҳам шу аҳволда эди.
— Асад, буларингга айтгин, сув беришсин, — деди уй эгаси зорланиб.
— Кўп сув ичсанг сийиб қўясан, — деди Кесакполвон тиржайиб. — Бек, бу акахонингга
айтяпман, ҳозир сувнинг нархи ошиб кетган. Беркитган тиллаларини чиқарсин, тўйдириб
суғормаган — номард!
— Асад, бунинг валдирайверади, менда тилла йўқ. Топганимни битта ўзим емайман-ку,
юқоридагиларнинг қанчасига сочаман. Тилла бўлса ўшаларда бўлади. Мен боримни бердим,
бошқа йўқ.
— Қанча берди? — деб сўради Асадбек.
— Ўттиз икки минг, яна хотинининг узук-пузуклари... Ў, мараз, сен мени лақиллатсанг ҳам
Бекни лақиллатаман дема. Берганинг битта тишимнинг кавагида йўқ бўлиб кетади. Ҳозир
кўчага чиқиб «ресторан каттасининг уйида шундан бошқа пул йўқ экан», десам одамлар
иштонини ечиб орқаси билан кулади.
— Асад, менда бошқа пул йўқ. Ҳеч бўлмаса кеннайингга сув берларинг, бечора касал.
— Ана кўрдингизми, бечора кеннайим касал эканлар. Сизга кеннайимниг жонлари керакми ё
молми? — деди Асадбек, унинг зорланишларига эътибор бер- май.
— Бек, хотинини қўявер. Бу маразнинг қизлари етилиб қолибди. Буқачаларимни аранг ушлаб
турибман. Шилимшиқ, акангга анави ашулангни айтиб бер-чи. Бек, қулоқ сол, бунақанги
алламбалосини эшитмагансан.
Дераза ёнида турган йигит совуққина ишшайиб қўйиб, созланмаган ғижжак овозида хиргойи
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |