www.ziyouz.com kutubxonasi
177
Козловга тааллуқли бирон иш топширдими». — Халимнинг хитлар билан алоқасини
суриштирдингми?
— Суриштирдим. Из бор.
— Акангга ҳам шунақа дедингми?
— Ҳали айтганимча йўқ. Ҳайдар акам гумонсираган бўлсалар барибир тинч қўймайдилар. Яна
бир-икки болага «ўлдирасан» деб қўйгандирлар.
— Ҳа, қилади бу ишни. Сен яна суриштир, иш аниқ бўлсин. Ҳалим ўлмаслиги керак. Мен билан
кўришиб турганингга аканг ғашланмаяптими?
— Сездирмаяптилар. Лекин олдингидай яқинликлари йўққа ўхшайди. Ҳозир акахоннинг энг
яқинлари — Қози.
— Сен Қозидан узоқлашма.
Eшик очилиб, Бўтқа кўринди:
— Бек ака, Петренко деган ўрис сўраяпти. Эрталаб ҳам бир сўровди, — деди.
«Петренко» дейиши билан Асадбек Бўтқага ялт этиб қаради. Петренко — Козловнинг оз
одамларгагина маълум бўлган лақаби эди.
— Эрталаб телефон қилган бўлса, нега дарров айтмадинг? — Асадбек шундай деб унга ўқрайиб
қара- ди-да, телефон гўшагини кўтариб, қулоғига тутди: — Мен — Асадбекман,
эшитяпман.
— Салом Бек, гапларимни эшитгин-у, савол берма. Яқин кунларда сенга ашхабодлик Дурди
«қуён» одам юбориши ё телефон қилиши мумкин. У менга тегишли нарсаларни сўрайди, унга
ишонма. Иккаламизга қадрдон одамга ваъдаси бор унинг.
— Биламан, уч кун олдин келиб кетди. У сўраган нарса биз томонларда йўқ.
— Бек, сенга бугун бир одам учрашади. Қолган гапларни ўшандан эшитасан. Хайр.
Асадбек гўшакни жойига қўйиб, «бу ёғи қандоқ бўлди?» дегандай Жамшидга қараб олди.
Асадбек Ашхабодда Дурди «қуён» дегани борлигини эшитган, бироқ ўзини кўрмаган эди.
Дурдининг ўсмирлик чоғи ўғирликка борганида шерикларини ташлаб қочгани учун «қуён»
лақабини олгани ҳам унга номаълум эди. Унинг тап тортмай, тўғридан тўғри уйга чақириб
келиши Асадбекка ёқмади. Илгариги вақти бўлганда Кесакполвонга бир ишора қилиб қўярди,
унинг эса «сапчадек бошгинангдан аканг айлансин сенинг, аввал ўзинг кимсану кимга рўпара
келмоқчисан, яхшилаб билиб ол. Ашхабоднинг зўри бўлсанг ҳам сендақа элликта Дурди битта
Асадбек бўла олмайди. Бор акаси, ашулангни айтиб, келган жойингга қараб кетавер», демоғи
аниқ эди.
Асадбек меҳмоннинг ҳурматини қилиб ичкарига таклиф қилди. Дурди «қуён» Козловдан, унинг
оиласидан гап очиб, мақсадини ошкор қилди. Яқинда Козловни кўргани, «оиламдан хабар олиб
тур», деб ундан илтимос қилганини ҳам айтди.
Асадбек унинг гапларини эшита туриб ўзича «Шу фаросатинг билан Ашхабодда керилиб
юрибсанми? Хонгирей сенга ўхшаган аҳмоқларни яхши кўраркан. У ёқда сен, бу ёқда Кессак...»
деб қўйди. Дурди «қуён» Асадбекни ишонтирганига шубҳа қилмай «Козловнинг оиласи
қаердалигини айтсангиз, хабар олиб кетардим», деди.
— Козлов деган одам билан қариндош-уруғчилигим йўқ, — деди Асадбек, — Озгина олди-берди
иш қилганмиз, ҳисоб-китобимиз тўғри бўлиб кетган. Бир йилнинг нари-берисида уни кўрганим
йўқ.
Дурди «қуён» яна бир оз гапни айлантириб ўтиргач, кетишга ижозат сўради. Асадбек «ош
тайёр эди-я» деб манзират қилмай, дарвозага қадар кузатиб қўйди.
У Дурди «қуён»нинг ташрифи таваккалчилик билан олиб борилаётган қидирувнинг бир
кўринишимиди ё ис олишдими, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилди.
Муҳиддин ота Козловнинг оиласини бошлаб келиб Марғилондаги ошнасиникига
жойлаштирганини айтган куниёқ Чувринди уларни бехавотир ерга кўчириш ҳақида буйруқ
олганди. Асадбек Абдураҳмон табибникига борганда Козловнинг оиласи Олмалиқдаги уч
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |