www.ziyouz.com kutubxonasi
93
эгаларининг кўзу қулоқларига тупроқ тўкилган бўлади...
Орадан йиллар ўтар, умр ўтар, ота-онасининг ёшига етар, чойини чала-чулпа ичиб ишга
шошилаётган фарзанди изидан мўлтиллаб ҳам қолар...
Йўқ, Зоҳид бу тоифадан эмас. Қишлоғига борганида кўчага кам чиқади. Акаси ўлдирилганидан
сўнг бу ердагилар билан борди-келди қилишни истамай қолган. Барчадан баравар
нафратланмаса ҳам, кўчага чиққанида ё қотилларнинг ўзига, ё дўстига ёки қариндошига дуч
келиб ғазаби қўзғайди. Шу сабабли ҳам то-морқадан чиқмасликка ҳаракат қилади.
Ўзини бемеҳр фарзандлар қаторига қўшмайдиган Зоҳид Моштабибнинг ҳозирги гапидан сўнг
ўзини айни шу тоифада кўриб, эзилди. Оғир гуноҳини бўйнига олган тавбагўй сингари синиқ
овозда:
— Дадамнинг йиқилганларига тўрт кун бўлибди... Мен кеча эшитдим... — деди.
Табиб Зоҳиднинг нима демоқчи эканини англа- ди-ю, унга бир қараб олиб тасалли берди:
— Тўрт кундан кейин билсангиз нима бўпти? Бунга сиз айбдор эмассиз. Оталар табиатан
шунақа бўлишади. Фарзандларини аяшади. Ўзлари азоб чекишса ҳам болаларини безовта
қилгилари келмайди. Ҳозир бориб эшитасиз: қиблагоҳингиз «ўғлимизга хабар берайлик»,
деганлар. Адангиз эса қайсарлик билан «Қўй, уни овора қилма, анча тузукман, ҳозир», деб
унамаганлар. Тўрт кун шу машмаша билан ўтган. Сизга хабар юборилганини адангиз
билмасалар ҳам керак. Ҳозир борсангиз «Қаердан эшитдинг?» деб ҳайрон бўладилар.
Табиб шундай деб кулди.
«Ҳа, менинг дадам шунақалар, — деб ўйлади Зоҳид.— Мўъминликни баъзан ҳаддан ошириб
юборадилар.»
Зоҳидни яхши танийдиганлар «отасига ўхшаган мўъмин-қобил бола», дейдилар. Зоҳид бу
таърифни инкор этмайди. Баъзан ҳазиллашиб «ювошлигим дадамдан, жаҳлим чиққанида аямга
ўхшаб қоламан», дерди. Чиндан ҳам аяси дадасига нисбатан гапга чечанроқ, қўполроқ тарзда
айтилса, бетга чопарроқ эди. Инсон-га доир фазилату кам-кўстлар улашилганида дадаси
ювошликдан мўлгина баҳраманд бўлиб, қайсарлик, шарттакилик каби одатларни пештахта
устида унутиб қолдиргану аяси эса «Eримга тааллуқли бу «фазилат»ларни увол қилмайин»,
деб ўзига қўшиб ола қолган эди. Зоҳиднинг кичик синглиси туғилган дамларда қўшни
«ҳовлингизни узунасига бўлингу менга сотинг. Пулига болаларингизни катта қилиб оласиз»,
деб авраса, дадаси кўнибди. Ҳовли ўртасига қозиқ қоқилаётганда гап нимада эканини билиб
қолган аяси норозилигини «қорнинг тешилгур бой» деган лутф билан бошлагач, қоқилган
қозиқлар ҳам жойида қолаверди. Аяси ўша куни заҳрининг ҳаммасини қўшнисига сочмади.
Эрига ҳам озгина олиб қолди. Хотинининг одатини яхши билган эр заҳар косаси бўшагунича
тоқат қилди, охиридаги жавоби эса жуда қисқа бўлди: «Ер талашма, хотин, битта одамга икки
қулоч ер етарли». Зоҳид бу гапнинг маъносини улғайганида англади.
Табиб тўғри айтади: дадаси уни авайлайди. Зоҳид отасининг бу одатини билар, «фақат менинг
дадамгина меҳрибонлар» деб ҳам ўйларди. «Деярли барча ота-она фарзандига шу қадар
меҳрибон, мана, ҳатто кўзингизга ажалнинг ўқидай кўринувчи Асадбек ҳам фарзандларининг
тақдиридан қайғуриб Москвада юрибди», деб кўрингчи, сиз билан муроса қила олармикин?
Бир оз жим юришгач, табиб ундан:
— Ота-онангизга қараб ҳеч «уф» деганмисиз? — деб сўраб қолди.
Зоҳид кутилмаган бу саволдан ажабланди:
— Очиғини айтсам... эсимда йўқ, — деди иккиланган тарзда.
— Ҳа, эсимизда бўлмайди, — деди табиб жиддий оҳангда. Бир гаплари ёки буюрган ишлари
ёқмай «уф» деб қўямиз баъзида. Ота-онасининг ўлимини кутадиганлар олдида бу арзирли
нарса эмасга ўхшайди. Қариганда одам инжиқ бўлиб қолади. Бир куни соғ бўлса, уч куни
беморликда ўтади. Ҳатто ҳозиргина овқат егани, қорни тўқлиги ҳам ёдидан кўтарилиб «очман»
деб нолийди. Ақлсиз фарзандлар шунисига чидашолмайди. Ақлсиз деганимнинг сабаби: қари
ота-онага яхшими-ёмон қараш — Оллоҳнинг улуғ бир синови. Балки эшитгандирсиз, ривоятга
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |