www.ziyouz.com kutubxonasi
101
3
Улоқчи бува ижозат берса-да, Зоҳид табибни кузатгач, қишлоққа қайтмоқчи эди. Икки-уч кунга
ижозат сўрамоқ ниятида идорасига бориб, юқоридан Саид Қодиров йўқлатганини эшитди-ю,
шаштидан қайтди. «Бир ғалвага рўпара қилмаса эди», деган хаёлда таш-қарига чиққанида
машинасидан тушиб келаётган раҳбарига дуч келди.
— Аҳвол қалай, Шокаримовнинг иши бўляпти- ми? — деб сўради раҳбар кўриша туриб,
сўнг амр оҳангида илова қилди: — Тезлатинг, азизим, тез- латинг. Ҳозир яна эслатишди.
Бугунча эслатишди, эртага танбеҳ беришади, индинга пўстагимизни қоқи-шади.
Раҳбар шундай дегач, Зоҳиднинг изоҳини кутмаёқ идорага кириб кетди. «Дадам отдан
йиқилибдилар, рухсат беринг», деб сўрашига ҳожат ҳам қолмади.
Шамолнинг изғиринли нафасидан эти жунжикиб, қўнишиб олди.
Дераза қия очиб қўйилгани учун Саид Қодировнинг хонаси салқин эди. Хона соҳиби ўрнидан
туриб Зоҳид билан сўрашгач, деразани ёпди-да, «Яна шамоллатиб қўймай», деб жилмайди.
Кейин қайнатгични тўкка улар экан: «Соғинтириб қўйдингиз-ку?» деди.
— Юрибмиз, давлатингиз соясида, — деди Зоҳид киноясиз оҳангда.
— Сояда юрганингиз яхши. Силлангиз қуримайди. Бир қаҳва ичиб оламиз-а?
— Ақлни пешлаймизми?
Саид Қодиров «истеҳзо қиляптими?» деган маънода Зоҳидга қаради. Бу қарашга жавобан
Зоҳид жилмайди. Киноя қилишга ундовчи асабий ҳолатдан ҳоли, гапи оҳанги ҳам самимий эди.
Шу боис Саид Қодиров кулиб, пайровни давом эттираётган аскиячи каби жавоб қилди:
— Менинг устозим ҳеч маҳал янглишмаган: қаҳва ақлни пешлайди, деганми, демак, пешлайди.
Қиздирилган пўлат сувга солинса тобланади-ку, тўғрими?
— Ғирт тўғри. Лекин қаҳва ичмаганларнинг ақли...
— Энди бу ёғига ўтманг, — деди Саид Қодиров, икки пиёлага бир қошиқдан қаҳва кукуни солар
экан.— Янгиликлардан гапиринг. Маҳмуд Эҳсоновни эшитгандирсиз?
— Эшитдим.
— Хўш?
Зоҳид хона соҳибининг қарашидаги қувлик соясини илғаб, ўзини анқовлик пардаси ортига
олиб, деди:
— Авария бўлганмишми? Кимдир айтувди, турклар «ароба қазоси» дейишар экан. Ароба
қазосида қазо қилибди, бечора. Умри шунақа қисқа экан-да.
— Сизга бу қазо ғалати туюлмадими?
— Нимаси ғалати? Кунда бўлмаса ҳам кун оралаб, кун оралаб бўлмаса ҳам ҳафтадами, ойдами
бир бўлиб турибди-ку, бунақа қазо?
— Ҳар ҳолда Асадбекнинг одамлари ҳафтада бир ўлмаётгандир? — Саид Қодиров шундай деб
қайнатгични тўкдан узиб, шақиллаб қайнаб турган сувдан пиёлаларга қуйди-да, бирини
Зоҳидга узатди: — Қантни ўзингиз солинг.
Қаҳва ичиб олингунча икковлари ҳам бир-бирларидан сўз ўқлари кутгандай индамасдан
ўтиришди. Қаҳвасини биринчи бўлиб ичиб тугатган Саид Қодиров пиёласини стол четига
қўйиб, қувлик қарашига хиёнат қилмаган тарзда меҳмонга тикилди:
— Дуруст, — деди у. — Анча ўзгарибсиз... Яхши томонга ўзгарибсиз. Шунақа бефарқлик ҳам
баъзан касбимизда ҳусн саналади. Лекин... ўша қазонинг эртасига ҳам бефарқ
қолаверганингизда янада яхши эди. Терговчига учрашишингиз ҳожатсиз эди.
— Мен атай бормадим. Терговчини тасодифан кўчада учратдим, — деди Зоҳид қаҳванинг
сўнгги қултумини ютиб.
Зоҳид фожиани эшитгач, ўша кўчага борган эди. Аслида бу ишга аралашиш, суриштириш нияти
йўқ эди. Машиналарнинг тўқнаш жойларини кўча харитасига белгилаётган терговчи билан
икки оғизгина гаплашганди. Терговчи Зоҳидни танимагани учун шунчаки қизиқаётган
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |