www.ziyouz.com kutubxonasi
15
Хуфтон қоронғулиги ҳукми остидаги совуқ шамол дераза тирқишларидан беманзират кириб
турган дамда Зоҳид «Иш»ни учинчи марта ўқиб ўтирган эди. Шаҳар милитсияси
терговчисининг айби ёки лоқайдлиги туфайли йўл қўйилган хатони аниқлай олмади. Зоҳид
«Иш»ни олиб борган терговчини танир эди. Маёр Солиев билан кўп йиллардан бери
ҳамкорликда хизмат қилувчи бу тажрибали терговчи уддасидан чиқолмаган ишни Зоҳид эплай
олармикин?
Уйга қайтаётган Зоҳидни шу савол ҳам ўйлантирди. Тонгда идорасига ўтмай, ишни шу терговчи
билан гаплашишдан бошлашга қарор қилди.
Шаҳар ички ишлар бошқармасида қандайдир бесаранжомлик мавжудлигини Зоҳид навбатчи
хонасига кирганидаёқ сезди.
Зоҳид аввалига маёр Солиевни сўради. Навбатчи қисқагина қилиб «йўқлар» деди-ю, «бошқа
нарса сўраманг», дегандай юзини бурди. Зоҳидга керак бўлган маёр Илёсов ҳам йўқ эди.
Ичкарига ўтмоқчи бўлган Зоҳидни навбатчи тўхтатиб «ака, кирганингизнинг фойдаси йўқ,
ҳозир ҳамма темир йўл бекатида», — деди.
«Нимага?» деб сўрашнинг ҳожати йўқ эди. Ҳамма бекатдами, демак, фавқулодда ходиса рўй
берган. Айтиш мумкин бўлмаган сирни айтиб қўйган навбатчи энди Зоҳидга чўчинқираб қараб
турарди. Унинг аҳволини сезган Зоҳид «Хавотир олма, мен ҳеч нимани эшитмадим», деди-ю,
изига қайтди.
У дастлаб ишхонасига бормоқчи эди. Лекин қандайдир куч уни бекат сари ундайверди. У
ғайритабиий бу кучга бўйсуниб, йўловчи машинага қўл кўтарди.
Бекатнинг асосий биноси ўраб олинган, тамошаталаб одамларнинг яқинлашишига йўл
беришмаётган эди. Зоҳид биринчи ҳалқадаги соқчи йигитларга ўзини танитиб ўтди-ю,
иккинчисида тўхтатилди. Гувоҳномасини кўрсатиб, «ака, катталарингиз ичкарида, сизнинг
киришингизга ҳожат йўқ», деган жавобни олди. Нима қиларини билмай, атрофига аланглади-
ю, ер ости йўлагига олиб тушувчи зинапоя яқинида турган маёр Илёсовни кўриб, ўша томон
юрди.
2
Шокаримов ўлимига доир «Иш»ни Зоҳид иккинчи марта ўқиётганида маёр Солиев уйга кетишга
отланаётган эди. Шоҳ бекатдан узатилган хавотирли хабар темир жавонга қўйилган қуролни
қайта қўлга олишга мажбур этди. Уфадаги қамоқхонадан «Қассоб» лақабли жиноятчи
қочганини улар эшитишган, аммо тез орада бу ерда пайдо бўлиб қолишини кутишмаган эди.
Қамалмасидан илгари «Қассоб» қайси шаҳарларда яшаган, «ов» қилган бўлса, ўша ерларда
пистирмалар қўйилиб, пойланаётган эди. Биз «жиноятчи» деб атовчи одамларнинг
айримларида бўрининг сезгирлиги бўлади. Тузоқ қаерга қўйилганини олдиндан фаҳмлайди-ю,
пистирмадагиларни доғда қолдиради. «Қассоб» шу тоифадан эди. Адашиб кириб қолган пашша
ҳам изига йўл топа олмай қоладиган қамоқхонадан қочиб қутилишга ақли етган одамнинг
пистирмалар қўйилганини англамаслиги мумкин ҳам эмасди. У ўзи бўлган шаҳарларни айланиб
ўтди-ю, аср чоғида шу бекатда поезддан тушди. «Қассоб» пистирмаларни айланиб ўтди-ю,
аммо тақдир ёзуғини чалкаштира олмади. Ўн етти жувоннинг гўштини еб, отувга ҳукм этилган,
жазодан қутулдим, деб эркин нафас олаётган «Қассоб» суратлари бу ерларга ҳам етиб
келганини фаҳмласа-да, «кўпчилик орасида биров мени танимайди», деб ўйларди. Хизматга
яқиндагина кирган милитсионер йигит расмини икки соатгина бурун қўлида ушлаб турганини,
«ростданам ўн етти хотиннинг гўштини еганмикин?» деб ўйланганини эса билмас эди. Милиса
йигит ҳам суратдаги одамхўрга икки соатдан сўнг бекатда рўпара келарман, деб ўйламаганди.
«Қассоб»нинг олазарак кўзлари дастлаб хатардан огоҳ этувчи ҳеч қандай ҳаракатни илғамади.
Шундай бўлса-да, бекат биносини тарк этиб кўчага чиқишга шошилмади. Юкхонага тушиб
сумкасини қўйди. Сўнг ҳожати бўлмаса-да, чиптахонадаги турнақатор навбатда турди. Унинг
фикрича, пистирма қўйилган бўлса, кўчада, одам сийракроқ ерда қўлга олишга уринишади.
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |