www.ziyouz.com кутубхонаси
47
— Раҳбар ҳам одам-ку, а? Унда ҳам инсоний ожизликлар бўлади-ку?
Нима, мен унга «ожизликлар» — камчиликлардир, уларни тузат, юмшат, замонага боқ, дейишим
керакмиди? Йўқ, бу гапни менсиз ҳам айтишган бўлса керак редакцияда. Балки чиқиб қолса, кейин
танқидчилар айтишарди.
— Бўлганда қандоқ! — дедим.
Ёш талантнинг дарров йўлини кесиб, қўрқитиб қўйишим мумкин. Талантни ўз ҳолига қўйиш керак:
ана шунда у бемалол ўсади. Ўзлигини топади: менинг унга айтадиган ҳар бир гапим — гўё менинг
йўлимга туш деганим бўлади.
Энди ўйлаб қарасам, ука, унга ўша пайтда очиқ гапирсам бўлар экан...
Лекин, унинг қабул қилмаслигини ҳам билардим-да! Асарларидан кўриниб турарди!
Ҳикояларни у чин эътиқодлан ёзган.
Биринчи кундаги бир гапини айтдим, шекилли:
«Ҳикояларим сизга ёқмасаям, йиртиб ташламайман!»
Тушунарли-да.
Менинг вазифам — уни қандай бўлса, шу ҳолида чиқариш эди.
Буни адабиётдаги демократизм дейдилар, болам. Ҳеч ким бировга ўз фикрини ўтказмаслиги керак.
Нашриётга бордик. Директори — эски оғайним. Болани тўғри унинг олдига олиб кирдим. Роса
мақтадим.
— Китоби чиқса, нашриётингга обрў келтиради, — дедим. — Бунинг устига, битта талантни очган
бўласан!
Директор менинг гапимни икки қиладими?
— Бош устига. Битта рецензияга берамиз. Тамом. Планга киритамиз. Қарабсизки, икки йилдан кейин
китоби чиқиб турипти, — деди.
— Бир йилдан кейин, — дедим.
— Ҳа, бир «окно» очилса, тушириб юборамиз, — деди.
— Лозим бўлса, «Сўзбоши» ёзиб бераман.
— Олам гулистон!
Кейин, болани чиқариб юбордимда, директорга ётиғи билан тушунтирдим.
Нима, мен рост гапни... Ўз эътиқодимни айтмаслигим керакми?
Қолаверса, ука, унинг масъулияти — менинг бўйнимда эди: асари чиққандан кейин бирон жойда гап
қўзғалса, мен жавоб беришим керак. Устознинг бурчи бу...
Шунинг учун бу томонини ҳам пухта қилишим ке-рак.
Тўғрими?
— Мана шундай гаплар... Сал қалтис демасанг, бунақа ҳикоялар яратилмаган...
Э, одамлар, одамлар!
Қўлёзмани олиб кетиб, директорнинг ўзи ўқиб чи-қипти-да, кейин рецензияга берибди.
Рецензиячилар ҳам ҳар хил бўлади, болам. Баъзиси раҳбарнинг қовоғига қараб туради. Агар ўша
асар ҳақида директорнингми, бўлим мудиринингми сал гумони бўлса, бас, «ярамайди» деб рецензия
ёзиб келади.
Ана шундай бир аблаҳнинг қўлига тушган экан: йўққа чиқариб келибди.
Бола ҳикояларини олиб кетганини эшитдим. Энди ўзини суриштираман де!
Ҳеч йўқки — топилса!
Сенга ўхшаган шогирдлар кўп-да, ўғлим. Мени ўзи ёшлар яхши кўради.
Биригаям қаттиқ гапирмайман.
Нима учун энди гапиришим керак?
Унинг йўлини ўзгартиришим керак?
Йўқ!
Лекин, у бола...
Хуллас, дараги ўчиб кетди.
Бир куни де, уюшмага келсам, хат бор. Олсам, ўшандан. Фалон касалхонада ётибман, сиз билан бир
ҳасратлашгим келди, устоз, деб ёзибди. Тағин минг бир андиша... Сездим: у бежиз мени йўқламаяпти.
Уйимга телефон қилишдан чўчиган бола касалхонага чақириб турса!
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |