Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

 

Улар дабдурустдан ўринларидан туришганда, тағин хижолат ҳисси эзди мени: «Ҳозир буларни 
самолёт ҳам кутиб турмас... Демак, Гулсаранинг уйига боришади, албатта. Албатта, бу кийимини 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
222
алмаштириши, яна ул-бул олиши керак. Таваккал ҳам меҳмонхонага (номерига) кириб чиқади...» 
Хуллас, тағин бирон ейимлик-ичимлик олишларини тахминлагач, эртага лоҳас бўлишимни билсам-
да: 
— Ҳой, мусулмонлар, яна икки минут сабр қилинглар, — дедим шошилиб. — Ахир, йўл кетадиган 
одамлар ҳам қурсоқ ўлгурнинг нафсини қондиради олдин. 
— Ў-ў, яна биттадан! — деб шанғиллади Таваккал. — Кетар жафосига! Бизга оқ йўл тиланг, 
Қувватжон ука! Бу сафардан ҳар биримизнинг орзу-армонимиз рўёбга чиқсин! — шундай деб, 
нимагадир қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди. 
Гулсара ҳам бирдан яйраб кулворди-ю: 
— Илоҳим, илоҳим, — деди. 
Шунда англадимки, буларнинг ўзаро сирлари бор. Қандайдир истаклари борки, рўёбга чиқмабди 
экан... Ана шунда, онт ичаман, ички бир андиша билан эслаб қолдим: Гулсара Таваккални кеча уйида 
ётқизмаган... 
Демак, бу борада уларнинг ўртасида қандайдир ҳазил-ҳузулга яқин, бироқ жиддийгина очиқ гап-
сўзлар ҳам бўлган... Бўлгани аниқ, шунинг учунки, Таваккал ресторанда хонимнинг кеча ётишга рухсат 
этмаганини айтгач, уялмай-нетмай: «Тегмайман десам ҳам, кўнмадилар», деди. 
— Ой бориб, омон келинглар, — дедим Таваккал қуйиб узатган пиёлани олиб. Шунда миямдан бир 
малолсиз хаёл кечди: «Таваккал — бўйдоқ ҳисоб, буям — ёлғиз экан, бир-бирига мос тушарди-да, тил 
топишса...» Кейин, бу фикрни очиқ айтолмаслигим боис: — Бир-бирларинг билан янаям яқин бўлиб 
келишларинг учун, — деб гапни тугатдим. 
Улар, назаримда, бирон сония ўйга толиб қолишди. Кейин, яна кула-кула пиёлаларини узатиб 
чўқиштиришди. Ичиб бўлгач, товакидан ейишга қистадим. 
Ҳар иккиси ҳам рад этди. 
Улар сиртқи энгилларини кийиб, мен чопонимни елкамга ташлаб, йўлакка чиққанимизда, иккиланиб 
сўрадим: 
— Путёвка топилиши... Ахир, ҳозир биров тайёрлаб тургани йўқ, Таваккал ака. 
— Э, укажоним-е, — деб кифтимдан қучди Таваккал. — Ўғрига мол қаҳатми? Ҳа-ҳа-ҳа! 
— У ерда ижарага бериладиган квартиралар жа кўпмиш, — деди Гулсара. — Ҳатго аэропортга 
чиқиб кутиб олишаркан. Шунинг устидан кунини ўтказадиганлариям кўп... 
— Ҳа-а. Мен у томонларга бориб кўрмаганман. Лекин улардаям Ижод уйлари бор. 
Майдончага тушганимизда, «Жигули»нинг бир соатдан кейин келишини эслаб, туриб қолдик. 
Таваккал менга зимдан қараб қўйиб, чўнтагини кавлар экан, мен соатга қараб олиб, унинг етиб 
келишига ўн тўрт минут қолганини айтдим. Таваккал барибир «шошманг» дегандай қилиб, пул 
чиқарганда, мен тисланиб кетдим ва улар катта йўлга чиққунларича ўн беш минут ўтишини, демак, 
мошинага йўлиқишларини айтдим-да: 
— Кетдик, ўзим кузатиб қўяман, — дедим. — Йўлни кўриб олганларинг қолади. Ахир, яна 
келарсизлар? 
— Албатта, — деди Гулсара. — Бу ерни кундуз куни кўриш керак экан. 
Таваккал ўйланиб қолди-да: 
— Бўпти, — деди. 
Шунда чироқларини ловуллатиб, сассиз келаётган енгил мошина сигнал берди-ку! 
Ўша «Жигули» экан. 
Улар ўтириб кетишди. Мен «оқ йўл» тилаб қолдим. Ёмғир аллақачон тиниб, энди шу сокинликка 
мос шабада эсар, уйғонаётган дов-дарахтларнинг намхуш (елимни эслатувчи) ҳиди келар, бечора ой эса 
булутларни олдидан ўтказар, назаримда, улардан олдинга чиқишнинг иложини тополмай хўмраяр, 
баъзан қалин пағалар соясига яширинар эди... 
Ёзнинг жазирама иссиғи қайтиб, шу даража баробарида салқин тунларидан бири эди. Мен балкон-
айвончада ичкарига киритишнинг ҳам, пасгга ташлаво-ришнинг ҳам «иложи» бўлмаганидан қолаверган, 
суянчиғи баланд, энлигина креслода чекиб ўтирардим. Хонам шифтининг девор билан ушлашган 
жойидаги миллион қатнаш эвазига қурилган инида она қалдирғоч яқинда очиб чиққан болаларини 
босиб ётар, ота қалдирточ эса дарпарда илиғлик мослама устида қунишиб турар, иккиси ҳам «чий-чий, 
чириқ-чирқ» этиб сўзлашиб қўйишар, гоҳо ота қалдирточ хонани бир айланиб, ускунанинг бошқа 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish