Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

 

Биттадан ичишгач, суҳбатимиз равон оқаётган ирмоқ мақомида давом этди. 
Бутун бир товакини (товуқнинг тўшини) бир зум-да этдан тозалаб, чиқитни яланг столча четига уюб 
қўйган Таваккал ёғли қўлларини сочиққа артиб олиб, бир оёғини тагига қатлаб ўтирганча, «Малборо» 
сигаретини тутатар ва ҳар томонга лоқайд кўз ташлаб, гапга қўшилиб турар, Гулсара бармоғида чимдиб 
олган этни ўйчанлик билан чайнар, мен гапни гапга улаш билан ҳалак эдим. 
— ...Ҳа, Переделькинадаям бўлганман бир марта. Ёзувчиларнинг конференциясига борганда. Баъзи 
ёзувчилар бир умр яшашар экан. 
— Энди йўллар бекилди, — деб қўйди Гулсара. Ва Таваккал бирдан буклаб ўтирган оёғини 
тушириб: 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
221
— Грузияга бормаймизми? — деб қолди Гулсарага қараб. — Мен Қримда бўлганман, Грузияда — 
йўқ... Эй, борайлик, Гул! Дунё ўтди-ку! — Кейин менга қараб бидиллаб айтди: — Кеннойингиз соппа-
соғ юрган эди. 
Бир кечада ўлиб чиқди... Ундан сал олдин битта акам кетган эди. Жуда омонат эканмиз-да
Қувватжон! Эй, сиз ҳаётнинг мана шу томонларини ҳам ёзинг! 
— Албатта, — дедим. Қандайдир ёзилмаган ахлоқ қоидасига кўра, Таваккал бу бегона хонимнинг, 
аниқ-роғи, ўзига эргашиб юрган «қизи»нинг олдида оиласи ҳақида бемалол гапиравермасаям бўларди. 
Бироқ кончи йигитимиз бу ҳақда жилла мулоҳаза қилмас, аниқ-роғи, ҳалигидай «андиша»га бормас эди. 
Рост, у тўғри — бор гапни яширмасдан айтаяпти. Аммо... Ана шу «аммо»га етганимда, шундай 
хулосага келгандек бўлдим: бу аёл билан ўзининг орасида чегара қўймоқчи, яъни «сен — кўнгил 
хушисан, менинг ўз ҳаётим бор», демоқчи. 
Сезиб турардимки (ресторандаям ҳис этгандим), жувон ўзини ноқулай аҳволда сезаяпти, менинг 
олдимда хижолат чекаяпти. Бу ҳол унинг қайрилма қошларининг кўтарилиб тушишидан билинар, 
таомни чайнаб турган жағлари ҳаракатдан тўхтаб қолар эди... У сочиқни дадил олиб, бармоқдарини 
артди-да, ёнидаги сумкасини тиззасига қўйиб, ундан «Башан» ёзувли юпқа пачкани чиқарди, соф 
япроқни ўраб ясалган сарғиш сигарет чиқариб, лабига қистирганда (Таваккал анграйиб қараб турарди), 
мен шошиб чақмоғимни ёнди-риб тутдим. У тутатиб: 
— Раҳмат, — деб қўйди билинар-билинмас жилмайиб. 
— Ҳа-а, бу қанақа сигарет экан? — Таваккал картон қутини дангал олиб, йўтон бармоқлари билан 
йиртгудек қилиб очди. Биттасини чиқариб ҳидлади. — Сигара. Сигарами шу? — У менгаям қараб олди. 
— Зўридан чекар экансиз. 
— Битта қўшним совға қилган эди, — деб қўйди Гулсара. Кейин бирдан қаддини ростлаб: — 
Грузияга борамиз, дедингизми? Это серёзни? — деди. 
Таваккал ҳушёр тортиб: 
— Э, мени... мени... — дея бўғилиб, бирдан хитоб қилди. — Ҳозир десангиз, ҳозир кетамиз! 
Гулсаранинг хиёл сузук, аммо сурманинг кучи билан катта кўринувчи кўзларидан бир нур 
чиққандай бўлди. 
— Ҳозир? 
— Ҳа, ҳа. Жўнаймизми? 
— Бўпти. 
— Гап тамом! — йигит менга деди: — Қувватжон, биз кетамиз! Гап битта... Ўзи, ўйлаб юрардим. 
Мана, хоним ҳам истаб қолдилар. Бир айланиб келайлик бу ўтар дунёда... Ҳе-ҳе, — деб илҳомланиб 
кетди. 
Гулсара сигарасини сумкага солди. Таваккал чекиб турганини кулдонга босиб эзди. 
Мен Таваккалнинг дангаллигини, айтган гапидан қайтмаслигини билардим. Аммо жувоннинг ҳам 
бунақа феъли борлиги... қизиқ ва завқли эди. Шу билан бирга кишида нохуш таассурот қолдирадиган 
фикр ҳам уйғотарди: «Боёқиш ғамгин кўринади. Бунинг устига, сохти-сумбатига қараганда, анчагина 
ўзига тўқ, «кўрган» оиланинг фарзандига ўхшайди. Ҳалигидай безориларга сумкасини олдириб юрган 
бўлса, тағин: «халоскор»ни уйига олиб кирган бўлса, демак, ёлғиз... Бойвачча «тантибой»нинг 
шарофати билан бир ўйнаб қолгиси келди, шекилли...» Айни чоғда бошқа мулоҳазаям туғдирарди 
шижоати: «Таваккални синамоқчи. Ундан қандайдир алам ўтган-у, шу аламдан фориғ бўлмоқчигаям 
ўхшайди...» 
Ҳарқалай, бир манзара кўз олдимга келиб, мамнун бўлдим: Гуржистоннинг қандайдир хиёбонида, 
иккови кетишмоқда, иккиси ҳам башанг кийинган ва бир-бирига ярашган... Таваккал уни ҳар қандай 
шароитда ҳам ҳимоя қила олади. Ва ўша гуржилар маконида ҳам сира паст тушмайди. 
Уларни кўрган-кузатганлар: «Кимлар экан булар?» деб бир-биридан сўрашар ва биттаси айтар: 
«Ўзбекларга ўхшайди, тили туркчага яқин...». 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish