Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
51
Кечирасиз, бу жуда лаққи бола экан деманг... Раҳмат. Энди одам хижолат бўлади-да. 
Биз борганда, яъни, мен борганда, Насибахон чиққандан кейин хирмонжойга ўтардик-да, яшириниб, 
пахтанинг ичига кириб олардик. Ёш болакайлардек-а! Кейин ёнма-ён чўзилиб ётиб, гурунг қилардик. 
Ҳалиги пахтанинг чигитини қирс-қирс чақиб... Ғалати таъми бўлади, биларсиз? 
Нима тўғрисида гаплашганимиз эсимда йўқ. Романтик эканмиз-да! У кишиям ғирт романтик экан! 
Ана шунда учинчи йили пахтага чиққанда, Насибахон айтдилар. «Мен эрга тегаман», дедилар. 
Лекин, «Сиз хафа бўлманг, ҳамиша юрагимда қоласиз», дедилар. 
Ана! 
Сентименталликми? Ҳа. Лекин бўлган гап — шу. Мен индамадим. Кейин, ишонасизми, йиғлабман: 
«Сиз ҳам менинг юрагимда қоласиз», дебман. 
Энди ўша гапларни эсласам, уяламан. 
Лекин, ўшанда... кизиқ-да, шундай дейиш, ҳатто йиғлаш ҳам менга ёққан эди. 
Шундай ҳолатга тушганмисиз? Э, кечирасиз... 
Ғалати эканмиз-да... 
Кейин биз ўқишни битириб ватанга қайтдик. Насибахонни бурноғи йили телевизорда кўрдим. 
Водийнинг қайсидир бир райони ҳаваскорларими, фольклор ансамблими — чиқиш қилди. Шунда хорда 
кўрдим. Ким билади, балки, ўхшатгандирман. 
Нима?.. Уйландим, уйландим. Хотинимдан розиман. Жуда хурсандман. 
Районга келгандан кейин қурилишда ишлай бошладик. Инженер ёрдамчиси. Пул бор... Лекин бу 
ердаям битта қиз қарамаса бўладими! Тавба қилдим: мендан хунуклар уйланиб кетяпти. Мен — 
сўққабош. Битта кампир онамиз бор. Кимнинг уйига борса, рад жавоби олиб келади. 
Сабабини кейин эшитаман: сочим каммиш, юзим бужирмиш... Юзга донача чиққандан кейин 
бузилади-да... 
Бор-э, ўзбек топилмаса, бошқасига уйланаман, дедим. Қўл остимда қизлар кўп эди: бири — бетончи, 
бири ғишт теради. Бечоралар қора меҳнатдан қочмайди-да. Бизда, масалан, рус қизлари пахта теришни 
билмайди, оғир меҳнатдан қочади, дейишади. Ҳе, бекор гап. Қайси ўзбек қизингиз қурилишга бориб, 
ғишт териб юрипти? Қайси бири бўёқчилик қиляпти? Комбинизонни кийиб олиб... Тўғри, бошқа 
жойларда бунақа ишларда ўзбечкалар ҳам бордир, албатта. Лекин бизда йўқ эди. Бу — факт. 
Шундай қилиб, биттасига уйланиб олдим. Мени тушунади. Шундан ортиқ бахт борми? 
Мен саволни дангал қўйганман: «Хунукман. Калман... Мана, арвоҳга ўхшайман», деганман. Аниса: 
«Сени шу хунуклигингни, арвоҳга ўхшашлигингни яхши кўраман», деган. 
Э, севишиб қолганмиз! 
Олдин ҳалигидай узоқ-узоқдан қараш, кейин салом-алик... Кейин қўлим бўш бўлдими, унга қўшилиб 
ғишт тера бошлардим: нима уяти бор? 
Шундай қилиб... Йўқ, бола йўқ, ака. Икки марта етти ойлик, саккиз ойлик бўлиб тушди. Ҳайронман, 
Лекин энди-энди бунинг сабабини тушуняпман... 
Ака, сиз пахтага сепиладиган дорини ҳидлаганмисиз? О, унда гапимиз қовушмайди... 
Э, қизиқмисиз! Ҳидлаш ҳам гапми!.. Мен сизга қандай тушунтирсам экан? 
Ўйлаб кўринг: олтинчи синф боласисиз. Энди ўн икки-ўн учга киргансиз. Лекин, бизнинг 
райондасиз... Бизда пахта экилмайди-да. Тоғлик. Аммо пахта теришга орзуманд бўлиб юрибсиз. Йўқ 
нарса — ҳамиша қизиқ бўлади. Бунинг устига, пахта — ўзбек халқининг бойлиги, ғурури деб турсалар! 
Китобларда — унинг расми! Пионер журналлари, газеталарида ёш теримчиларни тўхтовсиз 
мақташади денг. 
Эсланг: пахта нақ очилганда, далага кирганингизда, дастлаб димоғингизга ниманинг ҳиди урилган? 
Дорининг, 
Балли! 
Энди, ака, ҳар ким — ҳар хил бўлади. Мен ўзи гўдакликдан таъсирчан, ҳар нарсага берилувчи 
бўлсам керак-да. Ишонинг-ишонманг: илк бор пахтазорга кирдим-у, димоғимга ўшанинг қўланса ҳиди 
урилди. Сал бошим айланиб кетди. 
Кейин ўзимга келдим. Кейин, яна ишонмасангиз ўзингиз биласиз, пахтанинг ҳиди деганда — мен 
ўша дорининг ҳидини тасаввур қиладиган бўлиб қолдим. 
Ўзиям шундай-да. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish