САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
244
Менинг назаримда, Таваккал ака Гулсаранинг «аҳволини» эшитиши замон изига қайтиши, яъни
Ҳусаннинг тўмтоқ гаплариданоқ воқеани англаб, унга қўл силташи лозим эди.
Шунинг учунми:
— Хўш, уни топиб нима қилмоқчийдингиз? — деб гапини бўлдим.
Таваккал бир муддат анграйиб қолди.
— Худо урсин, билмайман, — деди кейин. Кейин эса пешонасига қарс этказиб урди.
— Кейин нима бўлди?
— Кейин, — у энди қонталашган кўзларини палосдан узмай гапира бошлади: — Кейин ўша
аписанка... э, дежурни улар ўтиришган хонани кўрсатди-да, туя кўрдингми — йўқ, дегандай қилди. «Гап
битта!» деб, бордим... — У ўтирган ерида бахшига ўхшаб бир-икки чайқалди. — Вой-вой, боряпман-у,
бутун борлиғим титрайди. Ҳеч, ҳеч қачон бундай бўлмаган...
— Демак, у билан ўтирган кишини урмоқчисиз?
— Ким билади! — деб дўқ қилгандай бўлди. — Ўзим ўзимни тушунмай қоддим... Йўқ,
унинг
кавалерини уриш ниятим йўқ эди. Ўзи рози бўптими — тамом. Аммо, қизиқ, ўзини кўрмоқчиман-да!
Ҳа-ҳа... Бир кўрсам дейман...
— Қизиқ.
— Шундай қилиб, эшикни шартта очдим! — У хўрсиниб, тимирскиланиб, ниманидир излади. Мен
«Родопи» пачкасини узатдим. Мамнун бўлиб, бирини тутатди. Бир-икки дуд олгач, анча ҳовридан
тушиб, давом этди: — Эшикдан... дежурниларга ишонганлари учунми,
эшикни ичкаридан
қулфлашмаган экан. Мен, мен... ҳалигидай манзарани кўраман, деб ўйлаб эдим, шекилли. Йўқ, иккови
столчанинг икки ёғида ўтиришган экан, энди коньякли румкани кўтариб туришган экан. Мени кўриб
қараб қолишди.
Таваккал ҳикоя қиларкан, мени ҳаяжон тутган, ишонишингизни сўрайманки, ёзувчи бўлиб бундай
нозик, ҳатто хавфли манзарани тасвирламаган эдим.
— Кейин? — дедим.
— Биласиз, бир жонон билан кетаётганингизда, бошқа бир жонон рўпарангиздан чиқиб қолса, у
албатта сизга қарайди. Тўғрими?.. Бунинг акси бўлди: мен йигитга қарадим. Бир нозик, галстук таққан,
сочларини ўхшатиб тараган, умуман, интилигент йигит эди. Биласизми, мундайларга қўл кўтаргинг ҳам
келмайди. Лекин, умуман, биров билан жанжал қилиш ниятим йўқ эди... Қолаверса, Гулсаранинг бу
кўчага кирганини Ҳусан билан гурунгданоқ пайқаб эдим. Ҳа... Лекин шундай қизнинг, шундай мағрур,
ҳатто мени назарига илмаган жувоннинг...
—
Мен тушунаман, — дедим.
— Йўқ, сиз ҳам тушунмайсиз, — деди Таваккал. Кейин ўйланиб сўради: — Қанақасига тушунасиз?
— Ҳарқалай, ўтмишини айтиб берган... Сизга-чи? Гаграда бўлдинглар...
— Э-э, ўтмишини сўраш... Ўтмиши менга бир капейка эди. Ўзи ёқиб қолганди, холос...
— Аттанг.
— Ароғингиз йўқми?
— Қатдадир бўлса керак... Шишанинг тагида... Ҳа, анави «Морозка»нинг ичида. Ҳозир... Мана, мана,
печенье ҳам бор экан. Олинг. Омон бўлинг.
— Раҳмат, ука. Ўзим опкелмоқчи эдим. Милисалар бор пулимни қоқиб олишди. Таксига зўрға етди...
Ничаво, эртага топамиз... Э, тонг отиб кетипти!
— Ҳа..
— Ҳим... Шундай қилиб, эркакдан кейин Гулсарага қарадим. Қарадим-у, йиқилиб тушишимга оз
қолди. Бошим айланади денг... Мен уни яхши кўрарканман, ука... Йўқ, яхши кўриб қолган эканман.
Кейинчалик...
— Тўғри айтасиз. Уям сизни кейинчалик яхши кўриб қолгандек эди.
— Рости билан-а?
— Ҳа, ўзи айтувди.
— Воҳ, воҳ!.. Нега бўлмасам... Ҳим, — у бош ирғаб қўйди. — Ҳа-ҳа, охиригача Гулсара бўлиб қолди
у... Лекин битта гапи ўлгунимча ёдимдан чиқмайди! Айтдики...
Мен буларнинг икковининг такдирига яна қизиқиб қолгандим, зероки,
булар муносабатларига
сўнгги нуқта энди қўйилаётгани боисиданми, Таваккал аканинг Гулсара билан ўша қалтис
нозик