Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
160
Тепаларидан ўтган шамолданоқ ўринларидан тура кетган пиёда овчилар турфа хил ёввойи чинқириқлар 
ила какликларга отилишди. 
Шотўра бирининг думидан ушлаган чоғ — қуш бир неча патини қолдириб, ўзини орқага — қабариқ 
харсангга урди. Қоровул бобо бурила солиб, қорда ётган калтагини олди-ю қушга сермади. Каклик 
типирчилаб, қоянинг орқасига ўтди. Чол унинг изидан ҳалпиллаб югурди. 
Бу вақтда какликлардан бирини тутган директор ўринбосари «воҳ-воҳ» — деди-ю, ҳовучини 
очвордими — жонивор учиб кетди. Муовин сўкиниб, қорни чангитиб кавлаётган муаллимнинг ёнига 
чўк тушди-да, уям қор ичига қўлларини суқиб-пайпаслаб жила бошлади. 
Афт-башараси тегирмондан чиққандек бўлиб қолган Шоберди муаллим: 
— Олдинга ўтинг! Олдини тўсинг! — дея боши билан куртикка шўнғиди-ю у ёкдан бир нима 
йилтиллагандай «парт» этган товуш эшитилди. Ва шунга баробар ваҳима ичра қанот қоққан какликнинг 
қорасигина кўриниб ғойиб бўлди, яъни, этакдаги туманга ютилиб кетди. 
Шотўра тиз чўкканича қўлларини фотиҳага очгандай туриб қолди. Апил-тапил ўрнидан турган 
директор ўринбосари бирдан депсиниб: 
— Кетди-и, — деди. 
Шунда ботиқ қоя ортидан келган бўғиқ товуш му-сиқа муаллимини ҳам ўрнидан турғизди. 
— Калтак! Калтакни олинглар! Бу сизларга товуқми... Сизларга ўтди! 
Бу иккисига ҳам нафақат жон, балки ақл ҳам кирган каби ҳар қайси ҳали ўтирган жойларида ётган 
таёқларини олиб, қоядан ошиб тушган какликка ташланишди. 
Каклик у ёққа қочади-бу ёққа қочади қанотини судраб, унинг устига сермалган ва отилган калтаклар 
эса қорга санчилади, нарига учиб кетади. 
Ниҳоят, учовлоннинг қуршовига тушган каклик ўз ўрнида гир-гир айлана бошлади-ю, энди овчилар 
калтакларигаям қарамай ўзларини таппа-таппа ташлай беришди қушнинг устига. Жонивор шунда ҳам 
жон ҳолатда қутилиб-қутилиб қолар экан, қоя биқинидан ҳансираб чиққан қария усталик қилди: 
чопонининг барларини очиб, уни ёпиб тушди. Ҳе, жонли жонзот! Каклик унинг бутлари орасидан 
ўрмалаб чиқди. Ана шунда директор ўринбосари калтаклардан бирини олиб жаҳл билан урганди, 
қушнинг бўйни синиб ётиб қолди. 
Мусиқа муаллими бўлса қушни шартта кўтариб олди-да, бошини бураб тортди — бош узилмади. 
Кейин бирдан тиши билан кекирдагини узди ва, ниҳоят, калласини ажратиб отиб юборди. Чўлтоқ 
бўйиндан қон оқар, аммо ҳамон жони бор экан, оёғи типирчилар, соғ қаноти қорнига уриларди. 
— Уф, — деди Шотўра қон ва пат ёпишган лабларини кафти билан артиб. — Чарчатди-е. 
— Тезроқ терисини шилиш керак, менга беринг, — деди қария. — Ичидаги қониям оқсин, йўғасам 
уюшиб қолади. Мана, елкасигаям бир-икки урган эдим. 
У турган ерида чўнқайиб, бошмалдоғининг қийшиқ тирноқлари билан қушнинг кетини икки ёнга 
йиртди-да, қолган бармоқларини терининг остига юборди. Кейин бир тортганди, қушнинг қип-қизил 
эти-жасади чиқди. Терисини бўйиндан чиқариб узиб ташлади ва қанотларини елка-елкасидан, 
оёкдарини тиззадан қирс-қирс синдириб ҳамда бураб-узиб ташлагач, ўша бошмалдоғида қорнини ёрди 
— ичак-чавақни ҳам олиб ташлангандан кейин муштдек қизил гўштни қор билан ишқаб юва бошлади. 
— Ҳе, йиртқич экансизлар-е, — деди Мансур бу манзарани карахт ҳолда кузатиб тураркан, ёқасини 
ушлаб. — Қойил бўлдим сизларга. 
Директор муовини унга қия қараб: 
— Биз ҳарҳолда одам ўлдирмадик-ку? — деди. — Йиртқич дейсиз... — Сўнг ўз жойига ўтириб, 
кабобни ағдариб қўйди. — Ўйлаб гапириш керак. 
— Ҳўв, менга қара, жиблажибон! — Мансур эсини йиғиб олиб, унга тикилди. — Сен ҳали ўйлаб 
гапирадиган бўлдингми? Ҳе, иззат қилса, ўзингдан кетасан-а? 
Директор ўринбосари ҳайрат билан қошларини кериб, анавиларга қараб олди. 
— Шотўра ака, нималар деяпти бу одам? Ҳей, — секин ўрнидан қўзғалди. — Ким-кимни иззат қилиб 
турибди шу тобда? Биз сизними, сиз бизними? — Кейин кўзлари йилтираб кулимсиради. — Сиз ахир 
одам ўлдирган туремшик-ку? Хўп, ака, беш-тўртта мол қилибсиз, баъзиларни айтиб, ис чиқарибсиз. 
Нима бўпти?.. Бу билан сиз ўзгариб қолганингиз йўқ. 
Мансур бошини эгиб турди-турди-да, бирдан интилиб, унинг ияги устига чунон урдики, муовин 
баайни сакраб тушиб, қояга суяниб қолди. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish