www.ziyouz.com кутубхонаси
155
учратди ва икки оғиз гап асноси унинг ўзини сиртдан кузатиб юришини билгач: «Эй, ғариб! Мен ҳам
ғариб. Менга тегмайсанми?» деганда, у жилмайиб елка қисди. Мансур дарҳол вилоят марказига
ҳовлиқиб бориб, гўшт комбинатига кирди, қассоблар бошлиғи Омон жўрасига, гап шундай-шундай
деди. Омон бир ҳафтадан кейин келиб, Мансурни қиз яшайдиган қишлоққа олиб борди ва худонинг йўл
берганюш кўрингки, етим қизини ўша куни Мансурга никоҳлатиб, унинг сомонсувоқ кулбасига
келтирди, ҳе, қўл
;
калталиги қурсин: шундаям ҳамқишлоқларига ош беролмади.
Тўғри, ўшанда у одамлардан совуб юрган кезлар эди, зотан, ҳамюртлари ҳам унга қиё боқишмас,
айрим раҳбарлар унга иш беришмас — у қамалиб кел ган «туремшик» эди.
Келиннинг оёғи қутли чиқдими, совлиқлари эгиз: туғиши баробарида ўзи ҳам салкам тўрт килолик
Полвонни туғиб бердики, Мансур ўзини, ниҳоят, одам сифатида туйди. Унинг қадди кўтарилган
кунларнинг; бирида қирлик пойидан бир замонлар тортилган телефон кабелларини янгилаётган
биригадага ёлланиб ишга тушди-ю, улар сафида қолди: бу — камсуқум, меҳнатдан бош кўтармайдиган
йигит уларга чунон қўл келганидан тўқсон чақиримлик масофадаги кабелларни назорат қилиб
юрувчилик амалини беришди: энди тагида алмисокдан қолгани «Газ-51», ёнида шофёр, бортда битта
ишчиси бор — вақт-бевақт отланиб қолади: ҳафталаб кабелларни текширади.
Куни кеча ана шундай текширувдан қайтди, аммо-лекин она сути оғзидан келди: қор қалин, тунлар
— изғирин, аёз; кабел жонивор уч чақирим масофада тўрт жойидан узилган экан, яъни, қор бетига
чиқса дарҳол тулкию сор қушларга ем бўладиган, демак, қор остидан емиш топишга мажбур бўлган
кўрсичқонлар симларни кемириб ташлаган экан.
Ана шу машаққатли сафардан қайтаётиб, карантин постда Омон жўрасини учратиб қолди: уям
милисаларнинг чойидан бир пиёла ичгали вагон-уйчага кирган экан.
Кўпдан кўришмаган каби қучоқлашиб кетишди. Кейин электр-плитага исиниб аҳволлашишар экан,
гурунгга милисалар ҳам қўшилди ва мавзу бозор иқтисодига оралаб, Мустақилликка тақалди:
қарабсизки, носқовокдек шиша идишда спирт топилди, унга сув қўшиб ичдилар.
Омон бу кунларнинг ўткинчи экани, пировард, одамлар учун синов кунлари экани — демак, бир-
бирига меҳр-оқибату эл-юртга садоқат айни шу замонда билиниши ҳақида пишиллаб сўзлар экан,
Мансурнинг оғзидан ногоҳ чиқиб кетди: «Жўра, бир ўтириш қилсам, нима дейсиз? Ахир, ўзингиздан
қолар гап йўқ, мен қамоқдан озодликка чиққан кунимдаям сиздай биродарларни айтиб, бир пиёла чой
тутолмаганман...».
«Уч йилдан бери шу гапни кутар эдим сиздан, — деди Омон ийманиб. — Қилинг. Бир ёнини ўзим
кўтараман...» «Йўқ, ҳаммаси ўзимдан, — кесиб таъкидлади Мансур. — Армоним шу эди, жўра. Шу
кунларга насиб этган экан. Омин денг!».
Шундай қилиб, Омон Мансурга қўшилиб қишлоққа келди. Меҳмон айтишни ҳам ўз бўйнига олиб,
кундузи келган мўйсафидлардан тортиб, оқшом келишган кўнгил яқин тенг-тўшу шотирваччаларгача
кутиб олди.
Тўрт яшар бир қўчқор билан семиз серка сўйилди. Қуйруқнинг ярми билан серканинг бузилмаган
иккита сонини, келишувга кўра, қассоб сотиб бердики, унинг пулига ҳўлу қуруқ мева-чева харид
қилинди, тағин беш-ўнта шиша... Овқатдан — шўрва, палов... Ишқилиб, бир кичик мавлуд ўтди ҳисоб:
ҳе, қариялар: «Шу уйда тўйлар бўлсин!» деб дуо беришди. Тенгқурлар Полвоннинг соғлиғи учун ҳам
қадаҳ кўтаришди. Во ажаб, Мансурга баъзан шундай туюлдики, уни ҳамма қадрлар, ҳурматлар экан-у,
ўзи билмай юраркан. Буям оз: у сахий, уйпарвар, хотинпарвар, меҳнатсевар ва ўта камтар йигит эканки,
кўплар зимдан ҳавас қиларкан.
Туремшик бўлганини биров ҳам эслатмайди-я!
Мансур кафтларини ишқаганча тағин айвонга чиқди. Эшикни зичлабгина ёпти-да, наздида,
меҳмонлардан бири каклигини ўғирлаб кетгандай туюлди. Гарчи бундай бўлишига у қадар ишонмаса
ҳам, занжири шундай илиб қўйиладиган ўрта эшикка ҳаллослаб бориб, апил-тапил очди. Ғадир-будир
деворни сийпалаб, чироқни ёкди. Музхонадек омбордаги қоп-қоп ун, лаби учган хум, эски танча-ю
арра, пойтеша ва уюлиб ётган эски-тускилар чарақлаб кўриниши замон какликнинг чурқиллагани ва
қафас ичида типирчилаганини эшитди. Ром ўрнатишга эҳтиёж йўқлигидан тош қалаб, суваб қўйилган
«дераза» пастига жадал бориб, қафасга ёпиб қўйилган увада чопонини шилиб кўтарди.
Карсондаги тупроқни чангитиб, гир айланаётган йирик, гўзал қуш қуралай кўзларини чақнатиб,
эгасига чақчайиб тикилди-да, энди дик-дик сакраб, қафаснинг юлғун чивиқларига тумшуғини ура
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |