www.ziyouz.com кутубхонаси
147
йўлга тушган чақалоқ ҳам қоқилади-ку?
— Уф, агар хафа қилиб қўйган бўлсам, узр сўрайман, — деди Хўжамёр ва аста қўзғалиб, стол
ёнидан юриб келаркан, Зокир Ўрин тисланди. — Оббо!
Домла беҳол тортиб кетди. Кейин:
— Хўжам, мен конкрет гапни яхши кўраман. Биласан-а? — деб сўради.
— Биламан. Шунинг учун ҳайрон бўляпман-да, — деди Хўжам.
— Қизиқ. Нимани конкрет гапирмадим?
— Гапириш... — Хўжамёр сўзини чала қолдириб, Зокир Ўринга тепадан тикилди. — Домла, сиз
рости билан мени табриклагани, шунчаки қутлагани бу ерга келдингизми?
Домла унга анграйиб қолди.
— Бу қанақа савол? — деди шивирлаб. — Йўқ, бунга ишонмасликка сенда.. ҳа, сенда қандай асос
бор?
— Ҳамма гап шундаки... — Хўжамёр иягини кафти билан ишқаб чайналди.
— Хўш?
— Энди... — Хўжамёр кескин бурилиб кетди. Тахт-курси қошига бориб, яна қайрилди. — Бу ерга
бизнесга алоқасиз одамлар нима учун келишади? Биларсиз-а?
— Бизнесга алоқасиз... — Зокир Ўрин иттифоқо чойхонада Эсон дўхтирдан эшитган гапларини
эслаб қолди: «Ундайлар кўпайсин... Энди замон уларники». Сўнгра Хўжамёрнинг Масковда қандайдир
хайрия идорасида ишлагани, ҳа-ҳа, ўзининг, яъни Зокир Ўриннинг-да «Элгаям нафи тегаяпти» дегани
ёдига тушиб кетди. — Ҳа, энди, ночорликдан ҳам келишар...
— Ана бу бошқа гап! — деди Хўжамёр, ниҳоят, енгил тортиб. — Ҳар куни келишади муҳтожлар...
Барининг ҳожатини чиқараяпман, домла. Миннат эмас бу! — Кейин майин кулимсиради. — Тўғри, у
бечоралар ҳам, албатта, мени табриклагани келишади...
— Лекин мен... — деди домла, — Онт ичаман, ука... — Кейин бирдан кўзи чарақлаб очилди-ю,
портлади: — Ҳов, ҳали шунинг учун боянадан бери саволга тутаётган экансан-да?
— Ахир, бу табиий-ку, — деди Хўжамёр. — Сиз зиёли одамсиз. Маданиятли...
— Нима, «зиёли, маданиятли» одам фақат... табриклагани келмайди деб ўйлайсанми?
Хўжамёр чуқур хўрсиниб, курсига чўкди.
— Сизга жавоб, — деди.
— Э, мени ҳайдаганингми бу? Хўжамёр шартта селектр тугмасини босди.
— Асал! Абдини айт!
Зокир Ўрин каловланиб, «Астра»ни чўнтагига солди, сўнг гардиши ҳилвираган шляпасини бошига
қўндирди.
Шу пайт пакана, туксиз лўмса юзи осилган Абди кириб келди.
— Бу кишини кузатиб қўй, — деди Хўжамёр ва деразага қаради.
Абди Зокир Ўринга илжайиб, таъзим билан эшикни кўрсатди. Зокир Ўрин тамшаниб:
— Бу нима қилиқ? — деди гўё ўзига ўзи. — Ҳов, Хўжам? Мени ҳайдаб чиқараяпсизми?
— Бу киши Хўжам эмас, Хўжамёр Мадёров, — деди Абди ва домланинг тирсагидан ушлади. Домла:
— Қўлингни ол! Афчарка, — дея четланиб кетди.
Абди интилиб домланинг билагидан тутди ва бурилибоқ тортганди, Зокир Ўрин ўймакор эшик оғзига
бориб қолди.
— Марҳамат, домла.
— Ҳов, Хўжам? Хўжамёр қарамади.
— Абди!
Шунда Асал эшикни очди ва Абди Зокир Ўринни қучиб кўтариб ташқарига чиқарди,
— Домла, дарвозадан ҳам чиқариб қўяйми?
— Қўйвор, аблаҳ! — деди Зокир Ўрин. — Ўзимнинг... оёғим бор! Ҳозирча бор! — дея эшикка қараб
бақирди. — Ҳой, бизнесмен! Тиланчи эмасман, худога шукур. Сени ўқувчим деб... Бемаъни, одобсиз!..
Одамларга бундай қараш учун киши нақадар тубан бўлиши керак...
Абди жила бошлаган Зокир Ўринни яна даст кўтариб олди-да, ғизиллаб кетди. Кўчага чиқариб
қўйиб, дарвозанинг очиқ табақасини беркитди.
... Хўжамёр юмшоқ курсида сўлғин тортиб ўтираркан, Асал кирди. Хўжайинга термилиб бироз
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |