Microsoft Word kr jamila chingiz aytmatov ziyouz com doc



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/34
Sana17.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#813234
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
jamila-qissa kutubxonachi.uz

www.ziyouz.com
kutubxonasi
30
Гуркуровнинг суви камайиб, қозондек-қозондек тошлар туртиб чиқиб, уларнинг усти ямяшил, 
сап-сариқ йўсин билан қопланганди. Эрталабки изғириндан яланғоч толчаларнинг нозик 
таналари қизариб кетганди, бироқ теракларнинг сап-сариқ япроқлари ҳали тўкилмаган эди.
Йилқичиларнинг ёзи билан ўт ёқилавериб тутундан қорайиб кетган ўтовлари катта сойнинг у 
ер-бу ерида кўзга ташланарди. ўтовдан буралиб-буралиб чиқаётган кўк тутун худди тўйтўйлаган 
хотинлардек овулма-овул сузиб юришарди. Тойчалар атрофга ёйилиб кетган оналарини 
қидиришиб, зўр бериб кишнашарди. Энди тойчалар кишнагани-кишнаган. Чунки бияларни то 
баҳоргача уюрда сақлаш қийин. Тоғлардан қайтган моллар ҳосили йиғиб олинган далаларда пода-
пода бўлиб юришарди. Дашт саҳни туёқ изидан илма-тешик бўлиб кетган эди.
Бу йил ҳам куз кузлигини қилди: ҳаммаёқни тўзитиб изғирин шамол қўзғалди ва осмоннинг 
авзойи бузилиб, қор аралаш ёмғир ёг"а бошлади. Бир ҳафта сурункасига ёққан ёмғир бир кун сал 
тиниши билан, мен Гуркуров томонга қараб жўнадим. Тошлоқдаги бир туп тоғ четани қипқизил 
чўғдек ёниб, «мени суратга ол» дегандек бўй чўзиб турарди.
Мен сой бўйидаги буталар орасида сурат чизиб ўтирганимда, қош қорайиб қолган эди. Бир 
вақт бошимни кўтариб қарасам, нариги соҳилда икки киши турибди, дарёнинг саёзжойидан 
ўтишган бўлса керак. Уларнинг Дониёр билан Жамила эканини дарров танидим. Мен уларнинг 
жиддий ва ташвишли юзидан кўзимни уза олмай тикилиб турдим. Дониёр ҳар гаигидек дадил 
қадам ташлар, юрган сайин шинелининг бари оҳори тўкилган аскарча этигининг қўнжларига 
шартиллаб тегарди. Жамила бўлса эгнига бозорга борганда киядиган парча-парча қизил гуллик 
кўйилагини, чийбахмал чопонини кийиб, бошига оқ жун рўмолини ўраб олганди. Бир қўлига 
тугунчак кўтариб, иккинчи қўли бииан Дониёрнинг халтасидан ушлаб бормоқда. Улар 
йўлйўлакай нималар тўғрисидадир ўзаро гапиришиб боришарди.
Уларнинг овулимизни ташлаб, қаёққадир кетишаётганини сезиб, юрагим «жиз» этиб кетди.
Мана, улар жарликдан ўтиб, қамишзор оралаб кетиб борарди. Мен бўлсам, худди бир нарсани 
йўқотган кишидек уларнинг орқасидан қараб, нима қиларимни билмай қолдим. Қичқирайин 
десам, нафасим сиқилиб, овозим чиқмасди.
Қуёш тоғлар ёқалаб сузиб бораётган булутларга қизғиш нурларини сўнгги бор сочди, атрофни 
қоронғилик қоплай бошлади.
Дониёр билан Жамила орқа-олдиларига қарамай, темир йўл разездини кўзлаб тез-тез одимлаб 
боришмоқда. Бора-бора уларнинг қоралари узоқлашиб, бироздан кейин қамишзор орасига кириб, 
бутунлай ғойиб бўлди.
Ана ўшандагина мен ўзимга келиб, орқаларидан овозимнинг борича:
— Жамила-а-а-а! — деб қичқирдим.
Дала устида анча вақтгача: «а-а-а» деган акс садо эшитилиб, бироздан сўнг тинар эди. Яна бир 
марта жаҳл билан:
— Жамила-а-а-а! — деб қичқирдим-да, сўнг уларнинг орқасидан югуриб қолдим. Сувни сув 
демай, оёқяланг, бошяланг, уларнинг орқасидан қувиб борардим, уст-бошим жиққа ҳўл бўлганди. 
Шунга қарамай, яна тезроқ чопа бошладим. Бирдан оёғим нимагадир чалиниб кетдида, юзтубан 
йиқилдим. Бошимни кўтармай, икки қўлим орасига олиб, ўксиб-ўксиб йиғлаб юбордим. Кўз 
ёшларимдан намланган майин тупроқ қўл-бетимни музлатиб ғира-шира қоронғилик кўнглимга 
ғулғула солгандек, ўпкам қисилиб, аччиқ-аччиқ йиғадим, қамишлар гўё менинг қайғу-ҳасратимга 
ҳамдард бўлгандек тинмай шитирлашар эди.


Жамила (қисса). Чингиз Айтматов 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish