www.ziyouz.com
kutubxonasi
34
Ўшанда кўз ўнгингда кенг дала гуллаб, август тунидаги кучли бўрон гувилласин! Олис йўлдан
қўрқма, Жамила, сенинг йўлинг бахт йўлидир, сен ўз бахтингни топдинг!»
Мен уларга қараб, Дониёрнинг овозини эшитаман, демак, Жамила иккиси мени сафарга
чорлайди. Ҳа, мен йўлга чиқишим керак! Ҳа, кенг дала бағридан ўтиб, овулимга бораман!
Туғилиб ўсган ерим — куч-қувватим! Мен ундан янги-янги бўёқлар топаман. Чизган суратимнинг
ҳар бир бўёғидан, ҳар бир лавҳасидан Дониёрнинг куйи эшитилиб турсин! Чизган суратимнинг
ҳар бир бўёғида, ҳар бир чизиғида Жамиланинг қалби уриб турсин.
1958 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |