www.ziyouz.com
kutubxonasi
27
Жамиланинг ҳалиги сўзларидан таскин топди экан, деб ҳайрон бўлардим. Ахир «менга осон деб
ўйлайсан-ми?» деган сўзининг нимасига хурсанд бўлади?
Биз қопларни ташиб бўлиб, энди овулга қайтмоқ-чи бўлиб турганимизда, ҳовлига эгнига
ғижимианган эски шинел кийган, елкасига халта илиб олган бир ориқ ярадор аскар кириб келди.
Ундан сал олдин стансияга бир эшелон келиб тўхтаган эди. Ҳалиги аскар чор-атрофга
алангжаианг қаради-да:
— Гуркуров овулидан ким бор?! — деб қичқир-ди. Бу ким бўлдийкин, деб ўйладим-да:
— Мен Гуркуровдан бўламан, — дедим. Аскар қувониб кетди-да:
— Кимнинг. боласисан, укажон? — деб сўраб олдимга келмоқчи бўИган эди, бирдан
Жамилага кўзи тушиб, турган жойида донг қотиб қолди.
— Кариммисан? — деди Жамила шодланиб.
— Вой, Жамила, сингилжоним! — деб аскар Жамиланинг ёнига югуриб бориб, у билан
қўшқўллаб кўриша кетди.
Бу келган йигит Жамиланинг узоқ қариндоши, ҳамқишлоғи экан.
— Буни қара, худди билгандек шу ёққа қайрилибман-а! — деди у ҳаяжон билан. — Содиқнинг
ёнидан чиққанимга атиги беш кун бўлди, госпиталда у билан бирга ётдик, худо хоҳласа, у ҳам
бир-икки ойда келиб қолади. Мен кеиаётганимда хотинингга хат ёзиб бер, ўз қўлим билан
топширай деб хат ёздириб олгандим... Жуда яхши қилган эканман-да, мана, омонатингни ол! —
деб хурсанд бўлиб, аскар шинелининг ичидан учбурчак хатни олиб, Жамилага узатди. Жамила
хатни шоша-пиша олди-да, қувонганидаҳми, ё уялганиданми аwалига қизариб, ъсўнгра ранги қув
дъчиб, индамай Дониёрга кўз қирини ташлади. У бояги хирмондагидек оёқларини кериб,
аравасиниҳг ёнида ёлғиз тураркаҳ, Жамилага маъюс боқарди. Бу орада ҳар томондан югуриб
келишган кишилар аскарни ўраб оииб, баъзиси қариндош, баъзиси ҳамқишлоқ чиқиб, ҳол-аҳвол
сўрашиб қолишди. Жамила ўз ҳамқишлоғига миннатдорчитик билдиришга улгурмаган ҳам
эдики, Дониёр унинг ёнидан аравасини тақиртуқур қилиб ўтди-да, чанг-тўзон кўтариб йўлга
тушди. Кишилар унинг эрқасидан:
— Нима бало, уни жин урдими? Эси жойидами ўзи? — деб қичқириб қолишди.
Аскарни ҳам таниш-билишлари олиб кетишди шекилли, ҳовлида янгам иккаламиздан бошқа
ҳеч ким қолмабди. Биз Дониёрнинг араваси кўздан ғойиб бўлгунча, олисда кўтарилаётган чангга
қараб турдик.
— Юр, янга, уйга кетайлик, — дедим мен.
— Ўзинг кетавер! — деди Жамила.
Ана шундай қилиб, биз биринчи марта алоҳида-алоҳида кетдик.
Ҳавонинг димлигидан нафас олиш қийин эди. Ердан кўтарилган ҳарорат лабларимни
қабарситиб, томоғимни қуритиб юборди. Жазирама қуёш нури эрталабдан куйдириб, қовжиратиб
ётган ер бети энди шўрхок туз билан қопланиб, аста-секин совиётгандек бўларди.
Қуёш шўрхокердан кўтарилаётган сароб сингари парда ичида уфқ сари чўкиб борарди.
Узоқда, уфқ тепасида қизил-сур булутлар йиғила бошлади. Баъзан кучли гармсел эсиб,
отларнинг тумшуқларига чанг аралаш оқиш шўрхокларни келтириб урар ҳамда уларнинг чанг
босган ёл ва думларини юлқиб, йўл бўйидаги эрманларни учириб кетарди.
«Ёмғир ёғади шекилли» деб ўйладим. Шунда ёлғизлик дарди ичимни ўртаб, алланимадан
қўрққандек отларни жадал ҳайдаб кетдим. Менгина эмас, ҳатто узун оёқли тувалоқ қушиар ҳам
бир нарсадан чўчигандек қамишзорлар орасига кириб яширинишди. Шамол жазирама иссиқдан
қовжираган қариқиз япроқларини аллақаерлардандир йўл устига учириб келарди. Биз томонларда
Жамила (қисса). Чингиз Айтматов
Do'stlaringiz bilan baham: |