Microsoft Word kr jamila chingiz aytmatov ziyouz com doc



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/34
Sana17.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#813234
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34
Bog'liq
jamila-qissa kutubxonachi.uz

www.ziyouz.com
kutubxonasi
26
биринчи марта чизган мустақил суратим эди! Мана арава, мана ёнма-ён ўтиришган Дониёр билан 
Жамила, мана бўш ташлаб қўйилган тизгинлар, мана қоронғида сағриси зўрға кўриниб йўртиб 
бора-ётган отлар, ундан нарида бийдай дала, узоқ-узоқларда юлдузлар милтиллайди... Ишга 
шунчалик берилиб кетибманки, кимнингдир тепамга келиб жаҳл билан қичқирганидан ҳушимга 
келдим. Қарасам, Жамила экан:
— Нима бало, кар бўлиб қолдингми?
У мени излаб юрган экан, шошганимдан суратимни беркитишга ҳам улгуролмай қолдим.
— Буғдойни аллақачон юклаб бўлдик, бир соатдан бери қичқирамиз-а, овозинг чиқса-чи!.. 
Қўлингдаги нима? — деб Жамила суратни мендан тортиб олди ва: «Бу нима қилиқ!» — деб авзойи 
бузилиб, қоғозга термилганича қолди.
Ўшанда хижолатдан жуда мулзам бўлдим. Жамила суратга узоқ тикилиб турди-да, кейин 
ёшланган кўзлари билан менга маъюс боқиб:
— Шуни менга бергин-а, кичкина бола! — деди у секингина. — Сендан менга ёдгор...
Жамила сурат солинган қоғозни икки буклаб қўйнига солиб қўйди.
Биз йўлга чиқиб, овулдан анча узоқлашиб кетгунча ўзимга кела олмадим. Қалбимни шу қадар 
тўлқинлантирган ўша лавҳани чиндан ҳам қоғозда акс эттира олдимми ёки бу бир туш — хаёлми 
деб гумонсирадим. Лекин шундай бўлса ҳам қалбимнинг чуқур бир жойида чизган суратимдан 
фахрланиш ҳисси уйғониб, юрагим севинчдан тўлиб-тошар, яқинда бўёқ топсам, жуда кўп 
суратлар чизиб, мактабга илиб қўярдим. деган ширин хаёллар мени маст қиларди. Энди билсам, 
бу болаликка хос бир фазилат экан. Мен ўз хаёлларим билан банд бўлиб, жуда тез 
кетаётганимизни ҳам пайқамабман. Чунки олдинда бораётган Дониёрдан орқада қолмайлик деб 
Жамила отларга устма-уст қамчи урарди. Кейинги пайтларда Дониёр аравасини ҳар қачонгидан 
ҳам тез ҳайдайдиган бўлиб қолганди.
Жамила Дониёр билан ёнма-ён борарди. У гоҳ ўнгга, гоҳ сўлга қарар, баъзан эса бирон айб 
иш қилиб қўйгандек аянчли жилмайиб турарди. Буни кўриб мен ҳам жилмаярдим ва: «Чизган 
суратим янгамга ёқди шекилли, хафалиги тарқаб, кўнгли ёзилди. Жамила Дониёрга ашула айт 
деса, у албатта айтиб беради... Демак, бугун Дониёрнинг ашуласини маза қилиб тинглар эканман-
да... Эҳ, тезроқ айта қолса экан», деган ўй кўнглимдан кечарди!
Бу сафар биз стансияга анча барвақт етиб келдик, лекин отларимиз қора терга тушиб кетган 
эди. Тарози ҳам бўш экан, Дониёр аравадан туша солиб, қопларни таший бошлади. Унинг бунча 
шошиб-пишиб ишлашига, индамай тумшайиб юрганига ҳайрон эдик. Поездлар ўтганда, Дониёр 
тўхтаб қолиб, уларнинг орқасидан узоқ вақт қараб турар, негадир чуқур ўйланиб қоларди.
Жамила ҳам гўё унинг кўнглидагини билмоқчи бўлгандек, Дониёр боққан томонга қаради.
Жамила аравасининг ёнига бориб Дониёрни чақирди:
— Бери кел-чи Дониёр, қашқа отнинг тақаси тушай деб турибди, шуни юлиб ташлагин.
Дониёр отнинг туёғини тиззалари орасига қисиб, тақани юлиб олиб, қаддини ростлаётганида 
Жамила секин шивирлади:
— Нима, ҳеч нарсани тушунмайсанми дейман? Ё мендан бошқа қиз-жувон қуриб қолганми.
Дониёр қиё боқди-ю, лекин ҳеч нарса демади.
— Нима, менга осон деб ўйлайсанми? — деди Жамила хўрсиниб.
Дониёр Жамилага меҳр билан боқиб, алланима деди-ю, лекин мен эшитмай қолдим, чунки 
юганидан ушлаб турган отим бошини силтаб пишқириб юборди. Дониёр нимадандир мамнун 
бўлгандек қўИидаги тақани силаб, ўз араваси томон кетди. Мен унга қараб, наҳотки унинг юраги 


Жамила (қисса). Чингиз Айтматов 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish