www.ziyouz.com
kutubxonasi
20
мададкор бўлсин! Хосиятли она-Ер мадад берсин! Буюк Манаснинг руҳи ёр бўлсин!» — деб
бўзлаб қолишди.
Сенга жоним фидо, эй муқаддас далам, тоғларим! Элимга шу куч-қудратни сен ўзинг бердинг.
Мана шуларнинг барисини Дониёр куйга солиб, кўз ўнгимда ёрқин гавдалантириб, сермазмун
кенг оламнинг бутун зеб-зийнатини, кўркини очиб кўрсатди. «Ёпирай, буларниннг барини у
қаердан ўрганди экан», деб ҳайрон бўламан. ўзимча, чет ерларда кўп йиллар сарсонсаргардон
бўлиб, ўз эл-юртини кўриш иштиёқи билан яшаган, шу қувончли дамни интизорлик билан кутган
одамгина ўз она тупроғига шунчалик меҳр қўйиши, уни шу қадар сева олиши мумкин, деган
фикрга келдим. Дониёрнинг бу куйларини тинглар эканман, унинг бошпана излаб ўтказган
машаққатли етимлик йилларини ҳам, қонли жанг майдонларида босиб ўтган йўлларини ҳам кўз
олдимга келтирар эдим. Эҳтимол, унинг она Ватан ҳақидаги жўшқин куйлари ўшанда
туғилгандир. Дониёрнинг ашулаларини тинглаб ўтириб, инсон боласи ўз она тупроғини
шунчалик сева олганлиги учун ҳам, тиз чўкиб, ўша тупроқни худди ўз онангдек қучоқлаб ўпгинг
келади. Ана шунда, биринчи марта юрагимда қандайдир янги бир ҳис уйғониб, қалбимни ўртаб,
қани энди ўша ернинг муқаддаслигини, унинг кўркини Дониёрчалик сеза билсам, сева билсам,
унинг мадҳиясини Дониёрчалик тараннум қилолсам, деган бир ҳавас уйғонганиигини сездим.
Ниманидир орзиқиб кутардим, лекин нималигини ўзим ҳам билмасдим. Бунга ҳам хурсанд, ҳам
хуноб бўлардим. ўшанда менда рассомлик санъатининг илк куртаклари пайдо бўлганини,
келажакда ҳаётни бўёқлар, суратлар орқали тасвирлашга ҳавас уйғонаётганини билмаган
эканман.
Мен болалигимдан сурат солишни яхши кўрардим, болалар ўқиш китобларидан кўчириб
солган расмларимни кўришиб: «Вой, худди ўзи-я!» — дейишарди. Муаллимларимиз ҳам мактаб
деворий газетасини менга топширишар эди. Лекин кейинчалик сурат солишни бир чеккага
йиғиштириб қўйишга тўғри келди. Уруш бошланиб, акаларим ҳарбийга кетгач, мен ўқишни
ташлаб, ўз тенгқурларим қатори далада ишлайбошладим, ўша вақтларда сурат солмоқ кимнинг
ҳам эсига келарди дейсиз. Келажакда рассом бўламан, деган ўйим йўқ эди, аммо Дониёрнинг
куйлари мени ҳаяжонлантириб, ҳаётнинг бутун гўзаллигини сезишга илҳомлантирди...
Мен ўнгимда эмас, гўё тушдагидек бу тотли хаёлга берилиб, худди дунёга янги келиб, кўзим
энди очилгандек атрофга суқланиб қарардим. Менинг учун бу жуда катта турмуш сабоғи эди.
Жамиланинг ўзгариб кетганини айтмайсизми! Олдинги шўх, ҳазилкаш, гапга чечан келиндан
гўё асар ҳам қолмагандек эди. Унинг ўйноқи ўткир кўзлари энди гўё булутли кундаги қуёш
сингари негадир ғамгин боқарди. Йўлда кетиб бораётганимизда Жамила доимо чуқур ўйга толар,
лабларида билинар-билинмас табассум ўйнаб, у фақат ўзигагина маиум бўлган аллақандай латиф
бир нарсадан ҳузур қилаётгандек, ундан суюнаётгандек туюларди. Баъзан эса, аксинча, хаёлини
бир нарса бузгандек, қопни аравадан елкасига силкиб олиб, шу турганича қотиб қоларди. У шу
туришида гўё қутуриб оқаётган сувга дуч келиб, уни кечиб ўтишини ҳам, ўтмаслигини ҳам
билмай лол бўлиб турган одамга ўхшарди. Дониёрга эса у нима учундир яқин йўламай, унинг
кўзига тушишдан қочиб, четлаб юрди. Жамила ўзини уни аwалгидек назарига илмаётгандек
қилиб кўрсатишга қанчалик уринмасин, охири бир куни сабри чидамай хирмонда Дониёрга гап
отди. — Устингдан кўйлагингни ечсанг бўларди. Ювиб берардим.
Кўйлакни сойга олиб бориб ювди-да, қуритиш учун ёзиб қўйиб, буришган жойларини
текислаган бўлиб, уни анча вақтгача меҳр билан силади. Кўйлакнинг тўзиган жойларини қуёшга
тутиб маъюс тикилар, нимадандир койингандек бошини чайқаб қўярди.
Жамила (қисса). Чингиз Айтматов
Do'stlaringiz bilan baham: |