www.ziyouz.com
kutubxonasi
21
Кейинги кунларда Жамила бироз очилиб, қаҳ-қаҳ уриб куладиган, ҳазил-ҳузул қиладиган
бўлди. Бир куни беда ўроғидан келишаётган бир тўп қиз-жувонлар билан йигитлар хирмонга
бурилишди. Ораларидаги ҳарбийдан қайтиб келган йигитлар:
— Ҳой қизлар, буғдой нонни ўзларинг еяверасизларми, қани, бизнинг улушимизни беринглар,
бўИмаса ҳаммангни сувга пишамиз! — дейишди ҳазиилашиб ва паншахаларини ўқталишди.
— БизИарни паншахалар билан қўрқитолмайсизлар. Мана бу қиз-жувонларни нима билан
меҳмон қилишни ўзим биламан, сизлар туёқларингни шиқиллатиб қолинглар, — деди Жамила
ўрнидан сапчиб туриб.
Йигитларнинг ҳафсаласи пир бўлди шекилли:
— Ундай бўлса, қиз-жувонинг билан барингни қўшиб сувга пишамиз, — дейишди баттар
ўчакишиб.
Шу заҳотиёқ тапир-тупур олиша кетган ёшлар шовқин-сурон кўтаришиб, бир-бирини сувга
итара бошлашди.
— Ушла, қўйиб юборма! — деб қичқирарди Жамила, ҳеч кимга бўш келмай, усталик билан
чап бериб. Йигитлар ҳам шунча қиз-жувоннинг ичида фақат Жамилани кўзлари кўргандек, нима
учундир, ҳам-маси ҳам унга ёпишар, тортқилашар, ҳар бири уни қучоқлаб бағрига босишга
ҳаракат қиларди. Мана, уч йигит биргалашиб Жамилани ерга йиқитишди-да, оёқ-қўлидан
кўтариб, сув бўйига олиб боришди.
— Ҳозир ҳаммамизни ўпасан, бўлмаса, сувга ташлаймиз! Қани, бўл тез! — дейишиб хохолаб
кулишган йигитлар уни энкайтира бошладилар.
— Қўйманглар, йигитлар, бўш келманглар! Ичаги узилиб кулган Жамила балиқдек
сирғаниб,қўлдан чиқиб кетар, хотинларни ёрдамга чақириб қичқирар, лекин улар қий-чув
кўтаришиб, ўзларининг сувда оқиб бораётган рўмолларини ушлаш билан овора эдилар. Йигитлар
хохолашиб Жамилани сувга отиб юборишди, осмонга сачраган сув томчилари худди кумуш
доналаридек товланар эди. Ҳали ҳам кулгидан ўзини тўхтата олмаган Жамила сувдан чиқиб келар
экан, унинг тўзғиган ҳўл сочи яна ҳам чиройига чирой қўшиб юборган эди. Чит кўйлаги баданига
ёпишиб, сийнаси олмадай диркиллаб турарди. Жамила бўлса парвойифалак, қиқир-қиқир кулар,
уст-бошидан сирқиб тушаётган сувни ҳам пайқамасди.
— Ўп, дарров ўп! — деб қисташарди йигитлар! Жамила уларни ўпар, йигитлар уни яна сувга
отишар, у бўлса гўё буни хуш кўргандек, сувдан чиқиб, сочини силкитиб, яна қотиб-қотиб
куларди. Ёшламинг бу қилиғига хирмонда кулмаган одам қолмади. Хирмон совураётган чоллар
ҳам ўзларини йигирма беш яшар бўз болалардек хис қилиб, ажин босган юзлари севинчдан
порлаб: «Ҳа, ҳа, бўш келма, ушла! Этагидан торт!» — деб кўпкарида улоқ тортишгандек завқшавқ
билан қичқиришар, шарақлаб кулишарди. Мен ҳам ўзимни тўхтата олмай қотиб-қотиб кулардим.
Бу сафар янгамни қўриқлаш эсимга ҳам келмабди. Биргина Дониёр индамай, қовоғини солиб
ўтирарди. Унга кўзим тушиши билан мен ҳам жим бўлдим. У хирмоннинг бир чеккасида ёлғиз
ўзи ўтирган экан. Дониёр йигитларга еб қўйгудек ўқрайиб қарар, важоҳатидан гўё ҳозир югуриб
бориб Жамилани уларнинг қўлидан ажратиб оладигандек эди. Юзига тик боқишга ботинолмай,
фариштадек пок деб билган Жамилани йигитларнинг қучоқлаб ўпиши, тортқилашиб ўйнаганлари
Дониёрнинг кўнглига жуда қаттиқ ботди. Унинг бутун фикри зикри, эс-ҳуши Жамиланинг ҳусни
жамолида эди. Дониёр йигитлардан қанчалик қизғанмасин, хандон отиб кулаётган Жамиладан
кўзини олмай, унинг бу қиЖиғига ҳам койиниб, ҳам мароқланиб, хўмрайган қовоқлари остидан
мулойим боқиб, тишини тишига қўйиб ўтирди. Йигитлар Жамилага ҳар томондан ёпишиб,
бетларини ўптирганларида Дониёр қути ўчиб, туриб кетмоқчи бўлар, лекин оёқлари итоат
Жамила (қисса). Чингиз Айтматов
Do'stlaringiz bilan baham: |