www.ziyouz.com
kutubxonasi
16
— Нари тур! — деди зарда билан, кейин қопни бир силкиди-да, бор кучини тўплаб, яна
олдинга интилди.
Дониёр қавариб, қадоқ бўлиб кетган қўлларини шалвиратиб, оқсоқланиб трапдан тушганда,
пастдагилар лом-мим дейишмасдан йўл беришди. Фақат тарозибонгина ўзини тутолмай жаҳли
чиқиб Дониёрни койиб кетди:
— Нима, сени жин урдими, ё эсингни едингми? Ёки мени одаммас деб ўйладингми, ахир бир
оғиз айтсанг, пастга тўктирардим-ку. Бундай оғир қопни кўтарсин деб сенга ким айтди?
— Ишинг бўлмасин, ўзим биламан, — деди Дониёр секингина, сўнгра, чирт эткизиб тупурди-
да, араваси томон кетди. Орқасидан Жамила:
— Ҳазилни тушунмаган тентак! — деб пичирлаб қўйди.
Шундай деди-ю, бошини ердан кўтара олмади. Дониёр буни уқдими-уқмадими, ҳар қалай,
янгам икковимиз унинг юзига тик қарай олмас эдик.
Йўл бўйи ҳам биронтамиз оғиз очганимиз йўқ. Дониёрнинг-ку камгаплиги ҳаммага маълум,
сўзга нўноқ. Айниқса, бугунгисига тушунолмай ҳайрон эдик, у биздан хафами, юз
кўришмайдиган бўлдими, ё оқкўнгиллик қилиб, ҳамма гапни унутиб юбордими, билмасдик.
Бизнинг сукут сақлашимизнинг боиси бор эди, бир томони, уялганимиздан юзига қараёлмасак,
иккинчидан, ҳазилимизни кўнглига оғир олиб юргани учун ундан хафа эдик.
Eрталаб ғалла қоплаётганда Жамила бу касофат қопни олди-да, уни чок-чокидан шир-шир
йиртиб юборди.
— Ма, топган матоингни бошингга ур! Бригадирингга айтиб қўй, иккинчи марта бундай
қопларни бера кўрмасин, — деб ҳалиги йиртилган қоп парчаларини тарозибоннинг олдига отиб
юборди.
— Ҳой, ақлинг жойидами, бу нима қилганинг?
— Ҳеч нима!..
Eртасига ҳар кунгидек стансияга келиб, қош қорайганда яна овулга йўл олдик. Дониёр
олдинда кетиб борар эди. Унинг кўнглидаги хижиллик ёзилдими-йўқми, била олмадик, зотан,
буни билиш осон эмасди. Худди ўртамизда ҳеч гап ўтмагандек, Дониёр индамай ишини
қилаверди. Шуниси борки, ярадор оёғи кўпроқ лат еган боиса керак, у қаттиқроқ оқсаб, айниқса
қоп кўтарганда қийналиб юрди. Гарчи у ҳеч нарса демаса ҳам, унинг юриш-туриши гуноҳкор
эканлигимизни эслатиб, кўнглимизни оғритар эди. Лоақал Дониёр сал-пал ҳазиллашиб, кулиб
қараса ҳам майли эди, кўнглимиз равшан тортарди.
Жамила отдан тушса ҳам, эгардан тушмай, гўё кўнглида ҳеч гап йўқдай ҳазил-ҳузул қилиб
юраверди. Лекин ич-ичидан эзилиб, хафа бўлиб юрганини аниқ сезардим.
Мана, овулга кетиб боряпмиз. Латофатли ажойиб тун.Сутдек ойдин август кечаларини ким
билмайди дейсиз.Осмондаги юлдузлар узоқ-узоқлардан мўралашса ҳам, гўё улар шундай яқиндан
ҳар бири ўзича нур сочаётгандек туюларди.
Юлдузлар чарақлаган шундай гўзал кечада биз дара бўйлаб келардик. Отлар гўё уйга
шошилаётгандек тобора тез йўрғаларди. Майда шағал от туёқлари ва арава ғиидираклари остида
ғирчиллаб, атрофга учиб чиқарди. Ғир-ғир эсиб турган майин шабада эрманнинг аччиқ иси билан
ғарқ пишган хушбўй ҳидини димоққа келтириб урарди. Буларнинг ҳаммаси отларнинг терга
ботган эгар-жабдуғидан чиқаётган ҳид билан қўшилиб бошни айлантирар эди. Йўлнинг бир
томонида наъматакиар билан қопланган қоялар қад кўтариб турарди, йўлнинг иккинчи томонида,
пастликда, тол ва ёwойи тераклар орасидан Гуркуров жўш уриб оқарди. Орқада кўприкдан
Жамила (қисса). Чингиз Айтматов
Do'stlaringiz bilan baham: |