www.ziyouz.com кутубхонаси
69
ташаббус ҳамиша уларнинг амалий мувафаққиятига хизмат қилиб келган. Аммо жамғарма
банклари, деб уқтирди у, ўз соҳибига эга эмаслар. Уларда акцияларнинг эгалари ҳам, соф
сармоя ҳам йўқ. Бунинг ўрнига банкларда ўзбошимча тўдалар ҳукмронлик қилмоқдалар, уларга
ҳеч нарса қаршилик қилмаяпти. Улар қишлоқ жойларига кириб бориб, моғор боғламоқдалар,
теварак атрофдаги мавжуд барча эркин пулларни ютиб юбормоқдалар ва уларни чекланган
соҳаларга сарфламоқдалар. Бундан эса ҳаётнинг барча соҳалари зарар кўрмоқда... қуйида
Палмернинг учрашувда сўзлаган нутқининг матни тўла берилаётир».
Виржиния Клэри бир оз жим турди-да, кейин деди:
— Бирлашмага нисбатан қайси сўз кескин жаранглайди? «Оломон»ми? Йўқ... «Беқиёфа
газанда». Мана! Бизга айнан мана шу керак. Жуда зўр.
— «Газанда» билан «Хавфли мараз» битта жумлада-я? — шубҳаланиб сўради қиз.
— Нима қилибди?
— Билмадим, — жавоб берди қиз, матнга тузатиш кирита туриб. — Менимча, жуда қўполга
ўхшайди.
— Сен ҳақсан, — рози бўлди Виржиния Клэри. — Жамғарма банклари миллионлаб пул
қўювчи мижозларга эга, уларнинг жаҳллари чиқиши мумкин, агар... — У гапини тўхтатиб,
ўйланиб қолди. — Аммо бунинг нимаси ёмон? — сўради у — Қолаверса, уларнинг жаҳллари
чиқди ҳам дейлик. Хўш, нима қилибди? Улар кимдан ғазабланадилар? Палмерданми? Улар учун
Палмер ким ўзи? Улар ким билан боғлиқ бўлсалар, ўшалардан — жамғарма банкларидан
жаҳллари чиқади. Кейинги сафар, улар жорий ҳисобдан пул олишаётганида ёки қўяётганда,
албатта, ёқимсиз саволлар бера бошлайдилар. Буларнинг ҳаммаси мантиқан тўғри.
— Сен ўзинг билан гаплашаяпсан, — деди қиз ва ўрнидан туриб керишди. — Мен учун
буларнинг ҳаммаси қуруқ гап.
— Ҳа-а, — деди чўзиб Виржиния Клэри, қўли билан сочини силаб қўяркан. — банклар
ўртасида авж олиб кетган кураш билан кимнидир қизиқтириш унчалик осон иш эмас. Кўпчилик
учун бу жуда зерикарли эрмак. Улар ҳатто бир тоифадаги банкни бошқасидан ажрата
олмайдилар. Тўғри, уларга социализм тўғрисидаги баъзи нарсалар маълум. Улар бунинг нима
эканлигини билмайдилар. Лекин уларнинг тасаввурларида социализм қандайдир махлуққа
ўхшайди.
Қиз кулиб юборди ва сумкасини олди.
— Э, сенинг рақибинг бўлишни истамасдим, тутган жойингни узиб оласан, — деганича
эшикка қараб юрди. Палмер яширинишга улгурмаслигини тушунди. У дадил эшикни очиб
ичкари кирди.
— Бир ярим маошга ишлаяпсизларми? — деди у жилмайиб.
Қизлардан бири (Фроули, Роулинс ёки исми бошқачамиди) кутилмаган бу ҳолдан чинқириб
юборди, қўллари билан кўксини чангаллади, аммо Палмерни таниб, енгил нафас олди.
— Шунақаям қўрқитасизми, мистер Палмер, — деди шикоятомуз ва жилмайишга уринди. —
Хайр, — деб қўшиб қўйди лифтга қараб юраркан.
Палмер Виржиния Клэрини кузатиб турди. У бошлиғи кириб келганидан бери қимир этмай
ўтирарди. Ташқарида лифтнинг очилиб, ёпилгани эшитилди.
Виржиния тили билан лабларини ялаб қўйди. Лаблари анча қалин экан, ўйлади Палмер.
— Кечки амалиётларимизда сизни жуда кам кўрамиз, — деди ниҳоят Виржиния.
— Мен йўлаклар бўйлаб, оёқ учида юриб ходимларни кузатишни яхши кўраман.
— Менга жамғарма банклари юборган жосусга ўхшаб кўриндингиз. Ҳатто цианли калий
ичмоқчи ҳам бўлдим.
— Ий-е, қизиқ томоша бўларкан-да.
— Кейин мундоқ қарасам, сизда узун ва патак соқол йўқ экан. Шунинг учун ҳам
ўзимизникилардан бўлса керак деб ўйладим.
— Кейинги пайтларда мен буни текшириб кўрганим йўқ, лекин шу ерда ишлаётган бўлсам
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |