www.ziyouz.com кутубхонаси
65
— Мен қамчи билан савалаш учун сўраётганим йўқ. Менинг ростдан ҳам буни билгим
келаяпти.
— Сайр қилдим. Вақтни ўтказиш учун сайрибоғдаги курсида ўтирдим.
Бэркхардт ўзича нимадир деб тўнғиллади-да, вискидан бир қултум ичиб, бошини қуйи солди.
— Демак, — деди у, — мен бу масалани ўз вақтида кўтарган эканман-да?
— Қанақа масалани?
— Сенинг Эдис билан муносабатинг масаласини, — тишини ғичирлатди Бэркхардт. — Айни
ўз вақтида, керагидан бир дақиқа ҳам олдинроқ эмас, — такрорлади у тантанавор оҳангда.
— Демак, эрталаб телефонда сиз шу ҳақда гапирган экансиз-да? — сўради Палмер. —
Авваллари бунинг сизга алоқаси йўқ эди. Энди эса, вазият ўзгаргач, бу сизнинг ишингиз бўлиб
қолибди-да?
— Мутлақо тўғри, — рози бўлди Бэркхардт.
— Эдис билан менинг орамда нималар бўлаётганини эҳтимол сиз тушунтириб берарсиз?
— Йўқ, албатта, — деди Бэркхардт.
— Кимдир айта оладими?
— Фақат сенинг ўзинг. Ёки Эдис. — Бэркхардт дарҳол қўшиб қўйди: — Мен, табиийки,
Эдисга бирор нарса демоқчи эмасман.
Палмер ғазаби сўна бошлаганини ҳис этди. Унинг Бэркхардтга раҳми келиб кетди. Қария
ҳазилакам ташвиш тортиб, қайғуга ботмаганди, ахир?!
— Бу четдан қараганда қандай кўринади? — сўради Палмер дўстона оҳангда. — Жуда
ёмонми?
— Йўқ, асло йўқ, — деди қария, қўлидаги қадаҳдан кўз узмай. — Бу сен учун, Вуди, жуда
қалтис мавзу эканини тушуниб турибман. Мен отангни жуда яхши билардим. Отангчалик
бўлмаса-да, онангни ҳам билардим... У сўзини давом эттиргиси келмади.
Ўн учинчи боб
Клубнинг ичимликлар таклиф қилинадиган пастки зали қарийб бўшаб қолди. Бэркхардтнинг
кетганига ҳам икки соатча бўлди. Палмер ғамгин, хаёллари паришон, миясида турли фикрлар
ғужғон ўйнарди. Бошлиғи томонидан ўйланган дилкаш суҳбат бутунлай барбод бўлди. Бечора
Бэркхардт. Бечора Эдис. Бечора «Юнайтед бэнк».
Палмер вискисини охиригача ичаркан, эслашга уринди, бу иккинчи, учинчи ёки тўртинчи
қадаҳмиди... сўнг ўрнидан турди, залга кўз югуртирди ва яна ўтирди. У ҳали яна нималар
бўлишини ўйлаб даҳшатга тушди. Албатта, у танлаб олиши мумкин эди. Ҳозир юз бераётган
нарса, ҳатто кўп йиллар мобайнида бўлиб ўтган воқеалар унга қандайдир ёвуз куч томонидан
тиқиштирилгани йўқ эди. Ҳар ҳолда унда ҳали танлаш ҳуқуқи бор эди. Мана, бугунги кечани
олиб кўрайлик. Палмер уйга, хотинининг олдига бориши ва у билан бирор жойга; чақирилган
зиёфатга, театр томошасига ёки қандайдир йиғилишга ташриф буюриши мумкин эди. Бироқ
унда бошқа имкон ҳам бор эди — Бернс билан учрашиши мумкин эди.
— Ҳа, бундай танловнинг ҳавас қиладиган жойи йўқ, — деди ўзига-ўзи Палмер, ҳар икки
ёвузликдан қайси бири камроқ эканини аниқлаш ҳам қийин.
У официантга яна бир қадаҳ виски келтиришини буюрди ва хаёлан Бэркхардт билан бўлиб
ўтган суҳбатга қайтди. Унинг биринчи вице-президенти хотини билан ажрашмоқчи ёки уни
ташлаб кетмоқчи эканидан ҳам хавфсираётган қарияни хотиржам қилишга эришдими ёки
йўқми, шуни аниқлашга уриниб кўрди. Бэркхардт Палмернинг оилавий келишмовчиликлари
банкдаги ишига таъсир қилишидан қўрқарди. Бошлиғининг таъналари аҳамият беришга
арзийдими ўзи, дея ўзидан сўрарди Палмер. Қарияга берган жавоблари етарли даражада
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |