Microsoft Word kr bankir ziyouz com doc



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/310
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#286084
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   310
Bog'liq
Lesli Uoller. Bankir (roman)

 
Ўн биринчи боб
 
Палмер банкни Бернс билан учрашувга йигирма дақиқа кечикишни мўлжаллаб тарк этди. У 
Бешинчи авеню бўйлаб дадил одимлар билан юриб борарди. Куз қуёшининг енгил нурлари 
сийраклашган каштан барглари орасидан ўтиб ерга ёйиларди. Кун кутилмаганда илиқ келди. 
Палмер пальтоси билан шляпасини иш столи ортидаги махфий жавонда қолдирди. У эркаловчи 
енгил ҳаводан чуқур нафас олиб борарди. 
Йўл бўйлаб унга дуч келаётган барча қизлар унга хушрўй бўлиб кўринар, уларнинг енгил 
одим ташлашлари кўзни қувнатиб, дилни яйратарди. Дўконларнинг кўргазма ойналарида 
ҳафсала билан жойлаштирилган башанг буюмлар ўзларини кўз-кўз қиларди. Палмер 
одатдагидан тезроқ юриб Эллик биринчи кўчага бурилди-да, кўзи билан Нью-Йоркнинг машҳур 
ресторани «Йигирма бир»нинг лавҳасини қидира бошлади. У Олтинчи авенюга яқинлашганда 
бирдан ресторан Эллик иккинчи кўчада жойлашганини эслади. У тўхтаб ўйлади, бу хато — 
ўзига хос огоҳлантириш бўлса керак, Палмер қўпол хатога йўл қўяётганга ўхшайди. 
Олтинчи авеню муюлишида туриб, ўтган-кетганларга қараркан, Палмер бу кўчадаги аёллар 
бир маҳалла нарида кўрган хонимлардан қанчалик фарқ қилиши ҳақида ўйлади. Лекин 
кайфияти нега бирданига ўзгариб қолганига тушунмасди. 


Банкир (роман). Лесли Уоллер 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
54
Унинг кайфияти тез-тез ўзгариб туриши аввалдан маълум эди. Унинг асосий 
камчиликларидан бири шу эди. Бундан қутулиш керак деб отаси ҳам таъкидлаганди. 
Палмер энди Олтинчи авеню бўйлаб секин, шошмасдан юриб борарди. Бу ердаги 
дўконларнинг униққан кўргазма ойналарида туриб қолган буюмлар кўзга ташланарди. 
Деворларда: «Шошилинч, арзон сотилади» деган ёзувлар кўзга ташланади. 
Отасининг чекланганлиги Палмернинг ҳамиша ғашига тегса-да, охир-оқибат у шундай 
хулосага келдики, отасига уни ўраб турган дунё билан табиий муомала усули бўлиб хизмат 
қилаётган муҳрлар тўплами ёрдамида ҳақиқатни тиклаш чиндан ҳам анча осон бўларкан. 
Эллик иккинчи кўча муюлишида Палмер қадамини секинлатди ва атрофга аланглади. Бу 
ердаги мўъжазгина дўконча вақтинча сайлов мавсуми идорасига айлантирилган эди. Унда 
шаҳар маҳкамаларига навбатдаги сайловга тайёргарлик бошлаб юборилганди. Дўконнинг 
деворларига биттагина ташвиқот варағининг нусхалари ёпиштириб ташланганди. Бу 
суратлардан қирқта бир нусхадаги одам Палмерга тикилиб турарди. Номзод ўрта ёшлардаги 
бир киши эди. «Сиёсат бу сизнинг ишингиз!» — дея уқтирарди Палмерга шиорлар. 
Палмер Эллик иккинчи кўча бўйлаб ҳорғин ҳолда йўлини шарқ йўналишида давом 
эттирарди. У йўл бошидаёқ ўзини қамраб олган қувноқ кайфиятнинг сабабини аниқлашга 
уринарди. Табиийки, бу кайфиятнинг Мак Бернс билан навбатдаги учрашувга ҳеч қандай 
алоқаси йўқ эди. Ҳа, Бэркхардтнинг эрталабки валақлашининг ҳам бунга дахли йўқ. У 
Палмернинг «Юнайтед бэнк» ишларидаги ҳал қилувчи роли ҳақида гапирдими-ей. Ва бирдан 
Палмер тушунди, бу кайфият Бэркхардтнинг Эдис билан муносабатлари масаласига тўхталиб 
ўтгани туфайли эди. 
У кўчанинг нариги томонига, чўян панжараларига қараб тўхтаб қолди. Панжара «Йигирма 
бир» ресторанининг олд томонини безаб турарди. Уларга арғумоқларни учириб бораётган 
пойгачи чавандозлар тасвири ўрнатилган эди. Гап бу ёқда экан-да. Палмер кўчани кесиб ўтиш 
учун йўлга чиқмоқчи эди-ю, ғизиллаб келаётган машиналар оқимини ўтказиб юбориш 
мақсадида йўлкага қайтди. Албатта, Бэркхардт гапининг оҳанги ниманидир англатиб турар, у 
ҳам ёзғириш, ҳам танбеҳ сифатида янгради. Қария на фақат Палмернинг Эдис билан оилавий 
муносабатларида, айни чоғда унинг банкдаги ишга муносабатида ҳам тартиб ўрнатишга 
уринарди. «Бир пайтнинг ўзида икки аёл билан қандай яшаш мумкинлиги масаласи хусусида,» 
— кулимсиради ўзича Палмер. 
— Мистер Бернснинг столи қайси? — сўради у ресторанга киргач. 
— Марҳамат, мистер э...? — бош официант паролни кутиб қолди. 
— Палмер. 
— Бу ёққа марҳамат, бу ёққа, мистер Палмер. — Бош официант таъзим қилди-да, Палмерни 
эргаштириб бораркан, мистер Бернс бир дақиқага чиқиб кетди, ҳозир қайтиб келади, деди. 
— Қайтиб келади, деяпсизми? — сўради Палмер оромкурсига чўкаркан. — Менга лимон 
пўстлоғи ва тоза мартини олиб келишсин, — деди. 
Худди ерни ёриб чиққандай Бернс пайдо бўлди, Палмернинг ёнига ўтирди-да, қўлини унинг 
елкасига қўйди. 
— Хэлло, Вуди, — деди у дўстона. — Сизни кутдириб қўйганим учун кечирасиз. — Тепада 
бир мижоз билан учрашувим бор эди. 
— Мен ҳозиргина келиб турибман, — деди Палмер, унинг ёлғонига панд бериш учун. 
— Жуда соз. Нима ичасиз? 
— Мен буюртма бериб қўйдим. 
Бернс бош официантнинг номини айтиб чақирди. 
— Менга ўшандан беринг. 
— Хўп бўлади, мистер Бернс. 
— Таомномани ҳам беринг. 
— Хўп бўлади, сэр. 


Банкир (роман). Лесли Уоллер 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish