www.ziyouz.com кутубхонаси
165
Палмер бош ирғади.
— Навбатдаги савол: ўтган сессияда бўлимлар ҳақидаги таклиф қандай барбод бўлганди? Бу
ғалабани Бэркхардтнинг шахсий ғалабаси деб қай даражада ҳисоблаш мумкин?
— Оббо! Сиз жуда нозик саволлар бердингиз-ку.
— Мен жудаям бир чигал калаванинг учини топмоқчиман.
— Мен айтардимки... ҳм-ҳм... нима дердим? — ўзидан сўради жувон. — Ўтган йили қонун
чиқарувчи мажлис таклифга деярли баб-баравар муносабатда эди. Овоз бериш ҳар икки
томонга оғиб кетиши мумкин эди. Келишмовчиликлар партиявий белги бўйича юзага
келмаганди, бироқ мухолифат асосан чекка штатлардан бўлгани учун республикачилар эди;
омонат банклари тарафдорлари асосан штат марказидан бўлиб, демакки, демократлар эди.
Кейин эса... — Жувон жимиб ўйга толди.
— Кейин-чи?
— Келганлардан бири ўрнидан турди-да, партиявий ягоналикка чорлади. У омонат
банклари — майда одамлар банки, демократик партия — уларнинг партияси бўлгани боис, худо
ҳақи, келинглар, республикачилар ва тижорат банкирларининг иблисона иттифоқига қарши
бирлашайлик ва таклифни илгари сурайлик, деб таъкидлади.
— Бу маърузанинг бирон таъсири сезилдими?
— У кутилмаганда можароли масалани партиядан ташқаридаги партияга айлантириб
юборди. Таклифда сўзга чиққан озгина республикачилар думларини қисиб қолишди ва
бирлашган республикачилар қанотида унга қарши овоз бердилар; бу нутқдан кейин уларда
бошқа йўл қолмаганди.
— Демак сиз, — ўсмоқчилади Палмер, — маъруза у қадар таъсирчан бўлмади демоқчисиз,
шундайми?
— Ҳаддан ташқари бемаъни нутқ бўлди.
— Уни тағин сал бошқачароқ қилиб тавсифлаб беролмайсизми? — сўради Палмер.
— Ўта ўзига хос.
— Сиз бу таклиф тарафдорининг номи учун унинг имкониятларини бу қадар густохона
барбод этаётганидан ҳайрон бўлгандирсиз?
— Жуда топиб айтдингиз, шеф.
Палмер юзини тириштирди.
— Шу “шеф” деган сўзни бошқа эшитмай сиздан.
— Яхши, босс.
— Давом этинг.
— Кечирасиз. — Жувон кулиб қўймоқчи эди-ю, бироқ дарҳол ўзини қўлга олди. — Узр.
Азбаройи қизиқаётганим учун, илтимос, сизга малол келмасин-у, бир нарсани сўрамоқчиман,
сиз нимага ишора қилаяпсиз... мистер Палмер?
— Ўзингизни босинг, — деди йигит насиҳатомуз. — Яна бир нечта қутқули саволларим бор.
Бу йил Жо Лумис ўзининг Бэркхардтга нисбатан навбатдаги мурожаати билан яна ҳамма
нарсани ҳаракатга келтирганини қаёқдан биласиз?
— Бэркхардт буни ҳеч кимдан яширмас эди. Сиз бизнинг бахтиёр даврамизга келиб
қўшилган пайтдаёқ у ғазабдан ўзини қўйгани жой тополмай қолган эди.
— Ғазабга ҳам келганди, курашни охирига етказишга онт ҳам ичганди, шундайми?
— Худди шундай.
— Бултур партиявий якдиллик сари бу ғалати даъват эълон қилинганида ЮБТКдан биронта
одам нима учун қонун чиқарувчилардан бири бутун сафарбарликни барбод этишга тўсатдан
жазм қилиб қолди деган гапни айтмаганми?
— Менимча, у ғирт маст деган ягона фикрга келишганди.
— Ростданми?
— Унинг бай пули қўяётгани кундай равшан эди. Лекин у бу ишни бунақа лўттибозликка йўл
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |