Microsoft Word kiprikda qolgan tong ziyouz com doc



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/59
Sana21.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#29402
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
@KitobxonUz Said Ahmad Kiprikda qolgan tong

www.ziyouz.com kutubxonasi 
54
машҳур. Тарихда «Кўл бўйи шоирлари» деб ном олган адабий гуруҳ хақида Пушкин бу 
тенгдошларига тўлқинланиб шеър бағишлаган эди. Манчестер бутун бир Англияни бағрига жо 
қилган юрт эди. 
Энди йўл Италияга, Португалияга, сафар охири Испаниянинг Гренада вилоятига бориб якун 
топади. 
Жаҳон аҳли фақат фотосувратларда ёхуд видеоленталардангина билган мўъжизалар 
юртини ўз кўзи билан кўриш, минг йиллар бағридан юлиб олинган шаҳарларда кезиш ҳар 
кимга ҳам насиб қилмасди. 
Рим минг-минг йиллар нарёғида қолган ўтмишини туш кўриб ҳали ҳануз ўз ўтмиши 
ҳавосидан нафас олиб ётган, ўтмишини яна минг-минг йилларга олиб ўтадиган мўъжизалар 
шаҳри. 
Зухро ҳам Умида ҳам Помпейни фақат рассом Карл Брюлловнинг «Помпейнинг сўнгги куни» 
деб аталган машҳур асаридангина билардилар. Бугун улар неча минг йиллар аввал кул остида 
қолган, яна минг йиллар заргардек меҳнат қилиб уни босган лава кулларини мисқоллаб, 
граммлаб, худди чой қошиғида миллион тонналаб (балки миллиард тоннадир) кулларни 
авайлаб, ҳар кафтини назардан ўтказиб, бошқа шаҳарга обориб ташлаш машаққати 
туфайлигина Помпей ҳақиқий юзини очганди. 
Шаҳарни лава яшин тезлигида, балки унданда тезлик билан босган эди. Юриб турган 
одамлар, бир-бирига роз айтаётган ошиқ-мошиқлар, келин-куёвлар қовушган пайтларида 
қандоқ ҳолатда бўлсалар ўша ҳолатда қотиб қолганлар. Ҳатто қошикдаги овқатини оғзига энди 
оборганда қотиб, қошиқдаги овқат ҳам ўшандоқлигича қолган. 
Бир-икки соат кезиш билан Помпейни кўрганман, деб бўлмайди, уни кўриш, бўлиб ўтган 
фожеани, лава кулидан тозалашдаги машаққатли меҳнатни тасаввур қилиш, ҳис этиш учун 
кунлар эмас ойлар ҳам кифоя қилмасди. 
Она-бола насиб қилса яна келиб бирон ҳафта шошилмай, ҳамма ҳаммасини кўришни ният 
қилиб Помпейни тарк қилдилар. 
Бу юртнинг қаерига бормангиз ақлингизни шоширадиган, ҳайратдан ёқа ушлатадиган бир 
мўъжизага юзма-юз келасиз. 
Римдан Венециягача автобусда бир кунлик йўл. Сув устига қурилган бу машҳур шаҳарни 
бир кўрсам, деб орзу қилган одамлар хар қанча сарф-харажатларга чидаб кўргани келардилар. 
Одамлар уйларининг остонасигача машинада келадилар. Автобус хам шундоққина 
эшиклари олдида тўхтаб ўтади. 
Венецияликлар учун гандола деб аталган қайиқ ҳам такси, ҳам автобус вазифасини ўтайди. 
Венецияликлар шу уйларда туғилиб, яшаб, тўйлар қилиб, келин-куёв бўлиб, фарзанд кўриб, 
қариб оламдан ўтадилар. Неча юз йиллардан буён, балки минг йиллардан буён неча-неча 
авлод шундай яшаб келган. 
Зухро билан Умида Адриатика денгизи ёқасидаги бу машҳур шаҳарни яйраб томоша қилиш, 
одамлар яшаётган хоналарга кириб, шундоқ заҳкаш жойда шикаст етмай, қурилганда қандоқ 
бўлса ўшандоқ, бирон шувоғи кўчмаган, деворларини сув ивитмаган шаҳарни кўриш орзусида 
эдилар. Афсус, 6у бир хаёл, орзу экан. 
Венеция иморатлари бирин-кетин нурайбошлаган, одамлар энди яшаб бўлмайдиган ҳолга 
келган уйларни ташлаб, кўчиб кетганларини, ҳатто томларигача тешилиб осмон кўриниб 
қолган уйларни кўриб ҳайрон бўлиб қолдилар. 
Венеция сувга чўкиш хавфи остида қолганди. 
Италия хукумати молиявий қийинчиликка учраган пайтлар бўлса керак, хатто миллиард-
миллиард доллар даромад оладиган туризм ҳам Венецияни сақлаб қолишга ожизлик қиларди. 
Бу сув шахри жуда кенг қуруқликка уланиб кетган. Унда минглаб хонадонлар, маҳаллалар 
хувиллаб қолган. Бошқа шаҳарга кетиб тирикчилик қилишга қурби етмаган қари-қартанглар, 
ночор одамларгина кетолмай қолганлар. 


Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish