www.ziyouz.com kutubxonasi
52
учида турган 6у ном қайсарлик билан мен, деб айтмади. Умида ноилож «Отаси Кардинал эди»,
деб белги қўйди. Шундай ёздию кўзидан ёш оқиб кетди.
Ғапура автоматдан Зуҳрога қўнғироқ қилди.
— Кетяпмиз. Ҳозир чиқди, — деди.
У томондан, тез келинглар, ошга гурунч солавераман, деган овоз келди.
Коғоз қопдаги қовун-тарвузларни кўтариб, такси тўхтайдиган жойга келишди.
Такси шофери ҳар нарсага қизиқадиган йигит экан. Машина салонини тутиб кетган
ҳандалак ҳидини искаб.
— Нимани ҳиди келяпти, жуда ёқимли ҳид... — деб сўради.
— Мени ҳидим, — деди Ғапура кулиб.
Шофер, ҳидингиз ўзингизга, ўзингиз ҳидингизга ўхшар экансизлар, деди.
Шу пайтгача чеҳраси очилмай келаётган Умида ҳахолаб кулиб юборди.
* * *
Бугун Муқимий номидаги театрда «Фотима ва Зуҳролар» томошасининг такдимот маросими
бўлади. Унга барча театршунослар, ёзувчилар, деярли ҳамма театрларнинг режиссёрлари,
атоқли артистлар ҳамда Ўлмаснинг қариндош-уруғлари, ёр-биродарлари таклиф қилинган.
«Шарқ Юлдузи» журналида яқингинада эълон қилинган Ўлмас Умарбековнинг «Қизимга
мактублар»и режиссёр Рустам Маъдиевга ёқиб қолди. Бу «Хат» унинг юрагига ўт ташлади. Уни
саҳна асари яратишга ундади ва ниҳоят пьесани ёзиб театр жамоасига ўқиб берди. Жамоа
иштиёқ билан репетицияга киришиб кетди.
Тақдимотга келган Ўлмаснинг рафиқаси Зуҳро, сингиллари Мавжуда билан Ҳамида, укаси
Акмалжон ҳамда қизи Умидахонлар «Фотима ва Зуҳролар»ни ниҳоятда қизиқиб томоша
қилдилар.
Умида саҳнада юз бераётган воқеаларга қизиқиб кетиб, қимирламай ўтирарди.
У дадам ўзи ёзган асарини ўзи кўрмади, деб ўкиниб ўтирарди. Дадажонимни хурсанд
қилолмай қолдим, деган бир армон юрагини тимдаларди.
Ёнида жимгина томоша кўраётган онасига бурилиб секингина деди:
— Дадам тирик бўлганларида чет эл машинаси олиб берардим...
Бу Умиданинг дадасига юрак-юракдан чиққан сиз менинг жонимдан азиз дадамсиз, сизга
пероси тилладан ручкалар, зўр галстуклар, яхши сигареталар олиб бераман, сизни ҳеч кимга
бермайман, деган маънодаги эътирофи эди.
Ҳаяжондан Зуҳронинг мижжаларига ёш тўпланди. Бир киприк қоқса юзларини ювиб кетади.
Зуҳро эса бу ёшларни киприкда куч билан ушлаб турипти.
Саҳнада кечаётган оғир, юракларни ларзага соладиган воқеалардан ҳаяжонланиб йиғлаб
юбормасин, деб Мавжуда аммаси уни бағрига босиб ўтирарди. Умида ўзини тутди. У эси кириб
қолган, ўзини босиб олган, балоғат ёшидаги қиз эди.
Спектакль тугагандан кейин муҳокама бошланди. Ҳамманинг, ёзувчиларнинг ҳам,
театршунослару режиссёрлар ҳамда артистларнинг, ҳатто оддий томошабинларнинг ҳам фикри
деярли бир хил. Бири-бирини тўлдирадиган самимий, ҳалол гаплар бўлди. Модомики
такдимотга келдингми, «билағонлигинг»ни кўрсатиб қол, деб гапни чўзадиганлар хам бўлди.
Машинада уйга қайтишар экан, Умида Ўлмаснинг укаси Акмалжоннинг қулларидан махкам
ушлаб олди. Қўлларининг томир уришиданми, нимасидандир дадасининг қўлига ўхшатди. Бу
қўл, бу томир уришлар унга дунё-дунё қувонч бағишлаган беозор кунларни қайтариб келгандек
эди.
Унинг нафаси, сигарет тутунининг иси, хатто Ўлмас баъзи-баъзида сувга томизиб ичадиган
аллақандай дори ҳиди димоғига урилаётганга ўхшарди.
Умида опасининг бўйнидан маҳкам қучоқлади.
Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад
Do'stlaringiz bilan baham: |