www.ziyouz.com kutubxonasi
51
университетга кирувчи абитуриентларни тест синовига чақирамиз. Биринчи, иккинчи ҳамда
учинчи группалар ичкарига бир вақтда киритилади. Қўлларингизда битта гунафшаранг
ручкадан бошқа ҳеч нарса бўлмаслиги керак, — деб огоҳлантириб кириб кетди.
Кўпчилик йигит-қизлар шошиб кафе томон кетдилар. Овқатни ўзлари билан олиб келганлар
скамейкаларга ўтириб, баъзилари тик турганча овқатлана бошладилар.
Зуҳро сумкасида олиб келган котлетларни қизи олди-га қўйди. Умида семириб кетишдан
қўрқиб овқатни кам ерди, онаси зўрлаб учта котлетни зўрға едирди.
— Биламан, тест имтиҳони жуда узоқ давом этиши мумкин. Яхшилаб қорнингни тўйғизиб ол.
Зухро жимжилоғи билан енг учини кўтариб соатига қаради. Уч минути кам ўн икки.
— Энди сиз кетаверинг, опа, — деди Ғапура, —синов тугаши билан Умидани ўзим уйга
обориб қўяман...
— Ичкарига кирсин, кейин кетаман, — деди Зуҳро.
Умида кириб кетаётганда Зуҳро уни бағрига босиб:
Дадангни арвоҳи қўлласин, болам, деб кўзида ёш билан орқасидан қараб қолди.
Ғапура Зуҳрони таксига ўтқазиб жўнатиб юборгандан кейин ётоққа қайтиб келди.
Ётоқни ҳандалак ҳиди тутиб кетган эди. У ётоқдаги қизлар ҳандалак ҳидига чидаб туролмай
сб қўйишлари мумкин, деб хавотир оларди. Ҳатто қизларга, агар ҳандалакни еб қўйсанглар
ҳаммангларни ёппасига мункиллаган чолга эрга бериб юбораман, деб хазил қилган эди.
У қоғоз қопга иккита қовун, иккита «Райский арбуз» ҳамда шу охирги бир дона қолган
ҳандалакни жойлаб қоп оғзини яхшилаб бойлаб қўйди.
Бу нарсаларни Ғапура Зуҳро опамнинг ҳам оғзи тегсин деб асраб қўйган эди.
Тест имтиҳони бошланганига ҳам икки соатдан ошай деяпти. Иккита қиз йиғлаб чиқиб
кетди. Шпаргалка билан ушланиб қолган бўлса керак. Бир абитуриент бола ҳам қовоқ-димоғи
осилиб чиқаркан, орқасига қараб, шу университетда ўқимасам куним ўтмайдими, бошқа
институтга ҳужжат топширганим бўлсин-е, деб тўнғиллаб троллейбус бекати томон кетди.
Боятдан бери жевачка чайнаб ўтирган ғирвонлик бола мени Сойиб Хўжаев юборди, деб
кепти. Тайинлаб қўйганман. Борсанг ўзлари имтиҳондан ўтқазиб студентлик билетини қўлингга
беришади, икки ойлик стипендияни олиш эсингдан чиқмасин, деб қайта-қайта тайинлаб
юборипти. Навбатчи бу соддагина, лақмагина болага ўзига яраша муомала қилади.
— Тошболта ошиқ эрта-меттан келиб, студентлик билетингиз билан стипендиянгизни олиб
кетганлар, деб уни қайтариб юборади.
Тест имтиҳонлари соат тўртгача давом этди. Абитуриентлар толиқиб, сувсаб, тинкалари
қуриб қайтиб чиқишди. Умида ҳам ҳеч қачон бу даражада чарчамаган,қийналмаган эди. У тест
саволларига шошилмай, пухта ўйлаб, фикрини бир ерга жамлаб, бланкаларига билиб-билиб
белги қўйди. Тахминан икки жойда хато қилган бўлишим мумкин, деган гумондан кўнгли
ғашланди.
Бухоро республикасининг молиявий ҳаёти Садриддин Айнийнинг «Судхўрнинг ўлими»
асарида қандай акс этган, уни қайси олим батафсил таҳлил қилган, деган саволга Умида
иккиланиброқ дилида жавоб тайёрлади. Академик Отабой Эшонов, профессор Ҳикмат
Собиров...
Отабой Эшонов республиканинг ижтимоий ҳаёти, давлат тузуми тўғрисида илмий иш ёзган.
Унинг докторлик диссертацияси хам шу ҳакда. Демак у молия ишларини ёритмаган. Профессор
Ҳикмат Собиров ҳатто «Судхўрнинг ўлими» тўғрисида қатор-қатор тақризлар эълон қилган.
Умида саволга «Ҳикмат Собиров» деган белги қўйган эди.
Ўзи қониқмаган иккинчи жавоби Элеонора Войничнинг «Сўна»романи тўғрисида.
Артур исмли никоҳсиз туғилган, отасининг кимлигини билса ҳам ошкор қилмаган йигит
«Сўна» тахаллуси билан фаол революцион яширин кураш олиб боради. Унинг отаси ким эди?
Исми қанақа эди, деган саволга «Кардинал Монтанелла» деган белги қўйиши керак. Аммо шу
пайтгача аниқ билган Монтанелла номи шу топда сира тилига келмасди. Ўйлади, ўйлади, тили
Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад
Do'stlaringiz bilan baham: |