www.ziyouz.com kutubxonasi
4
қилди, кўнмадик. Соат иккида Қўқоннинг Ғишткўпригида Адҳам Ҳамдам билан Анвар Муқимов,
Йўлдош Сулаймон ҳамда ҳофиз Қобилжон Юсуповлар бизни кутади, шунга улгуриб бормасак
бўлмайди, дедим.
Ғишткўприкда одам кўп. Кўча оши ичаман, деб навбат кутиб турганлар сон-саноқсиз. Адҳам
Ҳамдам бутун водийда машҳур одам. Уни ҳамма танийди, ҳурмат қилади. У биз учун ошхона
орқасига алоҳида жой қилдириб қўйибди.
Ғишткўприкнинг кўча оши водийда овоза бўлиб кетган. Янги сўйилган қўй гўшти,
жиндаккина туз еган пешноб, пўстдумба солинган, устига майда кертилган кўм-кўк хушбўй
кашнич сепилган, ёғи олинмаган икки қошиққина қатиқ солинган, бетида кўк қалампир сузиб
юрган бу таом чимхўр, овқатга инжиқ ҳар қандай ланж одамнинг ҳам иштаҳасини очиб юборар
эди. Бу ноёб таомни ҳузур қилиб ичар эканмиз, қўли гул ошпазларга раҳматлар айтардик.
Унча-мунча овқатни кўнгли тортиб еявермайдиган Ўлмас косани ҳаммадан оддин бўшатиб,
уялиб-нетиб ўтирмай, яна икки чўмичгина сўрасам айб қилмайсизларми, деди.
Бошига бирон мушкул иш тушган хонадон оқ жўхорини туйиб кўча оши қилади. Уни пақири
билан кўчага опчиқиб қўяди. Пақир ёнига беш-олтита сопол коса, кўзачада қатиқ, тақсимчада
кертилган кашнич қўяди. Ўтган-кетган тўхтаб, кўча ошини ўзи сузиб ичади. Хонадон эгаларини
мушкулингиз осон бўлсин, деб дуо қилиб, ўтиб кетади.
Кўча оши камбағаллар овқати, очарчилик замонларининг овқати, деб уни таъқиқлаб қўйган
эдилар. Бу тўкин, фаровон, дориломон замонамизда бунақа овқат қилиб халққа тарқатиш
сиёсий хато деб қишлоқ фаоллари кўча ошини ариққа ё ахлатга тўкиб ташлар эдилар.
Шу ернинг ўзида маслаҳатни бир жойга қўйиб, тўппа-тўғри Бувайдага борадиган бўлдик.
Анвар Муқимов ўша ерда мактаб директори. Адабиёт ўқитувчиларига келишимизни айтиб
қўйган. Улар мактаб боғига дастурхон тузаб кутиб ўтиришибди.
Адабиёт муаллимлари билан суҳбат қурсанг ҳузур қиласин.
Улар дарсликларда, программада айтилган гапларни ҳар йили такрорлайвериб зериккан
муаллимлардир. Бу-гунги адабий ҳаёт уларни қизиқтиради. Адабий ижод соҳасида қандоқ
жараёнлар кечаётганини билгилари келади. Кутубхонадаги дарсликлар уларга аллақачон ёд
бўлиб кетган.
Ана шунақа ўқитувчилар билан суҳбат қурсам яйраб кетаман. Езувчининг шахсига, қанақа
асарлар ёзаётганига, қандай ёзишига, ҳатто кечаси ё кундузи ёзишигача — ҳамма-ҳаммасига
қизиқадилар. Бирпасда саволларга кўмиб ташлайдилар. Мактаб директори, китоблари чиққан
ёзувчи Анвар Муқимов улар учун маҳаллий классик бўлиб қолган.
Бошқа соҳа одами суҳбатга аралашиб қолса, албатта, битта китобга қанча пул оласизлар,
деб сўрайди.
Китобингизнинг орқа муқовасидаги нархи бир сўм деган ёзувга кўзи тушади. Сўнгги
еаҳифани очиб, олтмиш минг нусха босилди, деган ёзувни ўқиб, кўзи тиниб кетади. Бир сўмни
олтмиш мингта зарб қилади. Эҳ-ҳе, бунга ўнта «Волга» олиш мумкин. Ҳукуматнинг пули
ёзувчиларнинг чўнтагига тушиб кетибди-ку, деб ўйлаб қолади. Бунақада итининг туваги
тилладан бўлиб кетмайдими?
Унга тушунтиришнинг фойдаси йўқ.
Унга қоғоз ҳақи, ҳарф терувчи ҳақи, бўёқ ҳақи, рассом ҳақи, корректор ҳақи, муқоваловчи
ҳақи, китобни ротацияда босган уста ҳақи, электр қуввати ҳақи... Буларни унга гапириб
ўтиришнинг фойдаси йўқ. Бари бир у ёзувчилар бой, итининг туваги... вассалом, деяверадилар.
Муаллимлар билан бўладиган мулоқот бутунлай бошқача. Уларни ёзувчининг иқтисодий
ҳаёти эмас, маънавий ҳаёти қизиқтиради.
Муаллимлар топган-тутганларини дастурхонга тўкиб солганлар. Ўз қўллари билан ош
дамлаганлар.
Бир суҳбат бўлди-бир суҳбат бўлди, айтилмаган гап, сўралмаган масала қолмади.
Саволларни қалаштириб ташлашди. Бошларимиз айланиб кетди. «Ўткан кунлар» қолмади,
Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад
Do'stlaringiz bilan baham: |