Microsoft Word kiprikda qolgan tong ziyouz com doc



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/59
Sana21.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#29402
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   59
Bog'liq
@KitobxonUz Said Ahmad Kiprikda qolgan tong

www.ziyouz.com kutubxonasi 
20
умрбод миннатдор бўлиб яшайман. 
— Бу гапни қўй, — деди Адҳам. — Арағимни тўлайсан. Тишимнинг кавагида асраб юрган 
арағим эди. Тўлайсан-а? 
— Бўпти, беш баробар қилиб тўлаганим бўлсин, — деди кулиб Ўлмас. 
Унинг кулгиси энди ўзига ярашди. 
Бу кулги тани дарддан фориғ бўлган одамнинг кулгиси эди. 
Пазанда йигит йиғма столга дастурхон ёзиб бир ликопчада анчагина «кўксомса» кўяр экан, 
бедана дўлма пишгунча эрмак қилиб туринглар, «кўк сомса» иштаҳани очади, — деди. 
— Кўп еб қўйманглар, беданага ҳам жой қолсин —деб огоҳлантирди. 
Аввалги куни Бешариққа кираверишдаги чойхонада самоварчи Ўлмасга исириқ тутатганида: 
— Кўз тегмасин, хушрўй йигит экансиз, — деб хокандозни бошидан уч марта айлантирган, 
«Ёмон кўздан асрасин, бунақа ҳуснни худойим ҳар кимга ҳам беравермайди, суйган бандасига 
беради. Бу заифона чирой эмас, мардона чирой», деган эди. 
Бугун «ҳасадгўй» такдир шу мардона чиройни кемтик қилмоқчи бўлди. Аммо эплолмади. 
* * * 
«Катта» Анваржондан бошқа яна тўрт фарзанд кўрган. Ўртанча ўғли Мухторали ювош, қўли 
гул дурадгор бўлди. Пойтеша чопканда тўсиннинг бетини ойна қилиб юборади. Атроф 
қишлоқлардаги иморат қурдирадиганлар албатта Мухторалини танлайдилар. У иморатнинг 
пойдеворидан томигача ҳамма ёғоч ишларини ўзи бажаради. «Катта» чойхоналарда 
жўраларига ҳасрат қилиб қолади. Мухторалини уйлаганимга мана тўрт йил бўлай деяпти, энди 
учта болали бўлди. Боласи кўпаймаганига диққат бўляпман... 
Жўралар кулишади. 
— Мунча бесабрсиз, мулла Муқим. Одам боласи қуён эмас-ку! Йилига ўн-ўн бештадан туғса. 
Мусулмончилик ҳам аста-аста-да. Ҳали қараб туринг, эшигингиз болага тўлиб кетади. Ҳазрат 
Муқимийнинг тупуклари кучини кўрсатади. 
«Катта»нинг юзи буришиб сесканди. 
— Ўша воқеани ўйласам ичимда микроб ғимирлаётганга ўхшайверади. Бефарзанд одамнинг 
тупуги... Э, қўйингге! Чиллали бола гулдан нозик бўлади деб ўйлашмаганини қаранг. Бола 
кўпайтириш бунақа бўлмайди-да. Мана, тўнғичим Анваржонни олайлик. Тупук 
аралаштирмасдан етти болага ота бўлди. Бунақа кетишда ҳа-ҳу, дегунча болани ўнтага етказиб 
қўяди. Кенжам Ҳамроали эркароқ, субутсизроқ чикди. Ўқишга ҳам, ишга ҳам бўйин бермади. 
«Катта» феълда, қилар ишда отаси Нишон бобога тортди. Бир иш қиладиган бўлса етти 
ўлчаб бир кесарди. Фойдаси қанчаю зиёни қанча, ақл торозига солиб кўрарди. Фойда 
бермайдиган ишни иш демасди. «Катта узоқ йиллар мактаб директори, колхоз бухгалтери, 
иқтисодчиси, колхоз раиси бўлди. У мана шу лавозимда ишлаган пайтларда колхозга 
юлғичларни йўлатмади. Жамоат «нони»ни ўзи ҳам емади, бировга ҳам едирмади. Уйига 
колхоздан ақалли битта пиёз кўтариб келмади. Бумайрам эрига ҳасратини тўкиб солди: 
— Отангиз қандоқ овқат чиқарсалар шуни ейишга мажбурмиз. Ўзингиз биласиз, ўғил бола 
кучли овқат ейиши керак. Бўлмаса катта бўлганда мижғов, нимжон бўлиб қолади. Ҳар куни бир 
хил овқат чиқаришади. Болалар бунақа бемаза овқатни емаймиз, деб кун ботмай оч-нахор ётиб 
қолишади. Уларга қараб ичим ачишиб кетяпти. Ана, чиқарган овқатларини бир кўринг. 
Анваржон устига лаган бостирилган тоғорани очиб қаради. Тўрттагина жази бор, нон билан 
картошка қориштириб димланган «нон-палов». 
— Болалар унга қайрилиб қарашмади ҳам. Тескари қараб ётиб олишди. Ўзимни айтмай 
қўяқолай. Хотин кишининг бировга айтиб бўлмайдиган харжлари бўлади. Тўрт тийинлик нарса. 
Шуни ҳам аптекадан насияга оламан. Собесдан болалар учун бериладиган нафақани почтачи 
«Катта»нинг қўлларига бериб кетади. Ўзим тийинга зор бўлиб қолавераман. Турақолинг, 


Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish