www.ziyouz.com kutubxonasi
37
Залга чиқдик. Ҳеч ким йўқ. Берилган бюллетенларни оёқ остига ташлаб кетиб қолишипти.
Залда тўртта бола ўтирипти. Улар Охундийнинг югурдаклари. Қўл кўтарган, қўл
кўтармаганларни санайдиган Охундий айтгандек қилиб ҳисобни учма-уч қиладиган болалар.
Секретариат яна ўз ишини тиклади. Ҳисоб комиссиясининг раиси Охундий ахборот бера-
бошлади.
— Сизлар секретариат ўтқазаётганингларда мен пленумни якунлаб бўлган эдим...
Ҳеч ким унга пленум ўтқазишга сенинг нима ҳаққинг бор, деб сўрамади.
— Мен ҳеч қачон бунақа демократик, очиқ-ошкора фикрлар айтилган пленумни
кўрмаганман. Ҳамма бюллетенларни ташлаб очикдан-очиқ овоз берамиз деб Жаҳонгиров Ғани
номзодини дил-дилдан қувватлаб ўз фикрларини баён қилдилар. Менимча бу пленум
уюшмамиз тарихида ёрқин саҳифа бўлиб қолади.
Секретариат ҳам худди ягана қилинган ғўзадек сийраклашиб қолган эди. Ҳар мажлисда
бировга сўз бермайдиган Уйғун уйқуни афзал билиб пленумга келмади. Асқад Мухтор гапга
аралашмай «Огонёк»ни варақлаб ўтирди. Лазиз Қаюмов Қўкрн пединститутида имтиҳон
комиссиясига раис экан, келолмади. Рамз бошқа ишга тайинланган экан, бир кўриндию кетиб
қолди. Воҳид Зоҳидов касалхонада. Одил Ёқубов пленумга атайин келмади.
Мажлис деса еб турган овқатини туфлаб ташлаб югуриб келадиган Назир Сафаров
мажлиснинг гули бўлиб ўтирипти. У Жаҳонгировни бағрига босганча бир кун керак бўлиб
қолар, деб бир неча дақиқа кучаниб, ўпкаси бўғзига тиқилиб қолгунча кўтариб турди.
Зўриққанидан бир қизариб, бир бўзарарди.
То тушликкача уч пленум, тўрт секретариат ўтқазган союз раҳбарияти бугунги қизғин ўтган
иш кунини якунлаб, янги секретар номидан пастдаги ошхонада тайёрланган зиёфатга йўл
олди.
Ушбу сатрлар Ғани Жаҳонгировдек бир беозор одамни мувозанатдан чиқариб, нокулай
аҳволга солганларга, ҳаётда ўз жойини тополмайдиган қилиб қўйганларга ўпкаю гина
тариқасида ёзилди.
Аслини олганда Жаҳонгиров чиндан беозор, қўй оғзидан чўп олмаган, бировни маломат
қилмаган тоза одам эди. Турли лавозимларда ишлаган кезлари хизмат юзасидан келганларнинг
хожатини чиқариб, боз устига қўли кўксида, уларга раҳмат айтиб, метро бекатигача кузатиб
қўярди.
Бу гапларни Ғани Жаҳонгиров баҳонасида ўз мавқеини кўтариб олиш ниятида елиб-
югурганларга, ҳалол, беозор одамларни ноқулай аҳволга солган давр ўйинчиларига қарата
отилган таъна тошлари деб билинг.
* * *
Кеча Ўлмасни уйига ташлаб ўтганимда бир зарур гапни айтиш эсимдан чиққан экан.
Қувадаги бедана овида бир ўлимдан қолганингни Зуҳрога айтмай қўяқол демоқчи эдим. Уйига
қўнғироқ қилдим. Трубкани Зухро кўтариб, «Лаббай, эшитаман» деди.
Трубкани шошиб жойига қўйдим.
Ўлмаснинг бу дунёдан кетганига беш йил бўлай деяпти-ку!
Ёш ёзувчи укаларим билан водийга қилган сафаримизни сўзма-сўз, қадам-бақадам, соатма-
соат хотирлаб чиққанман. Уни уйига ташлаб ўтганим ҳам хотира эди.
Бу воқеа хотирага айланмасдан олдин уйига олиб келганимда Зуҳро буни нима қилдинглар,
сочларидан, кийимларидан бурқсиб исириқ ҳиди келяпти. Кўйлаклари тутундан сарғайиб
кетибди, деган эди.
Шунда ҳазил қилиб, эрингизни қаерга борсак исириқ тутатиб, ёмон кўздан асрадик,
дегандим.
Кўз тегиш, кўзикиш деган гапларга ишонмасдим. Унга тез-тез «кўз тегиб» турарди. У
Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад
Do'stlaringiz bilan baham: |