www.ziyouz.com kutubxonasi
36
адабий утилсирёнинг омборига айланиб кетди-ку!
Абдулла Қаҳҳор зарда билан ташқарига чиқиб кетар экан, Фатхуллин ушлаб турган
конвертни юлиб олиб чўнтагига солиб қўйди. Эшик тутқичига қўл узатар экан, орқасига
ўгирилиб:
— Бугунги секретариатдан мутлақо норозиман. Бу масалани пленумга қўяман, — деди.
Фатхуллин секретариат аъзоси эмас. Лекин ҳаммадан олдин келиб олиб, одамларга акд
ўргатиб ўтирарди. Хатто ёзувчиларнинг съездларида, пленумларида ҳеч ким сайламаса ҳам
президиумга чиқиб ўтириб оларди.
Абдулла Қаҳҳорнинг чиқиб кетишидан фойдаланиб Жаҳонгировни худди думидан
кўтаргандек қилиб союз аъзолигига қабул килишди.
Соат тўққизларда марказқўм вакили пленумни шундай сўзлар билан очди:
— Талантли ёзувчи, моҳир сўз устаси, болаларимизнинг севимли адиби Жаҳонгиров Ғанини
пленум аъзолигига тавсия қиламиз. Номзодимизнинг ижоди ва фаолияти тўғрисида сўз айтиш
учун Раҳмат Файзийни минбарга таклиф қиламиз.
Катта зал одамга тўлиб кетган, пленум аъзолари ҳам, бошқа ёзувчилар ҳам бир янгилик
бўлади шекилли деб ўйлаб, пленум бошланишини сабрсизлик билан кутиб ўтирардилар.
Худди зилзила бўлаётгандек орқа томондагилар ўрниларидан туриб кетишди.
— Биз Жаҳонгиров деган ёзувчи борлигини билмаймиз.
Элликдан ортиқ одам ўрнидан туриб олган, шовқинни босиб бўлмасди.
Иброҳим Раҳим пленум аъзоларига бюллетен тарқатиб чиқди.
Холид Расул залнинг қоқ ўртасида ерга ўтириб олиб бюллетенни полга қўйди, номзоднинг
номини мутлақо ўқиб бўлмайдиган қилиб ўчириб ташлади. Унинг тепасига келган марказқўм
вакили, уят бўлади, уят бўлади, деди.
Холид Расул унга жавоб бермай залнинг охирига қараб кетди.
Ҳисоб комиссиясининг раиси — кўп жиҳатлари Жаҳонгиров қолипига мос келадиган,
таланти Жаҳонгировдан хам анча паст, аммо берилган овозларни санаб чиқишда устаси
фаранг бўлиб кетган Насрулло Охундий сайлов натижасини дазмолдан чиққандек сип-силлиқ
қилиб қўярди. Бу гал унинг найранглари иш бермади. Бюллетен олганларнинг ярмидан кўпи
бюллетендан номзоднинг номини ўчириб ташлаган эдилар.
Барибир Охундий бюллетенларни бошқатдан санаган бўлиб, яна ҳисобни учма-уч чиқазди.
Жаҳонгиров Ғани «кўпчилик» овоз билан пленум аъзолигига «сайланди».
Юқорининг вакили йигирма минутлик танаффус эълон қиларкан, тарқаб кетмай сабр
қилишларини ўтиниб сўради.
Секретариат ўз ишини давом этдирди.
Ҳар бир секретариат аъзосининг олдига конвертда бюллетен қўйилган эди. Абдулла Қахҳор
Фатхуллин олдидаги конвертни олиб, чўнтагига солиб қўйди.
— Кўриладиган масала битта. Жаҳонгиров Ғанини ёзувчилар союзининг секретариат аъзоси
ҳамда ташкилий ишлар бўйича секретари қилиб сайлаш. Кимда қандай таклиф бор? Марҳамат,
Иброҳим Раҳим, сўз сизга.
Иброҳим Раҳим раҳбарларга хос бўйнини ичига тортиб гап бошлади.
— Ҳозир пленумда ўз кўзларингиз билан кўрдингиз. Жаҳонгиров қанчалик обрўга, ҳурматга
лойиқ эканини намойиш қилди. Барча ҳужумларга бардош бера олди. Ўзининг босиқлиги
билан, бардоши билан рақибларини енга олди. Мен уюшмамизда ана шундай бир кишининг
секретар бўлишини орзу қилардим. Бугун шу орзум рўёбга чиққанидан хурсандман.
Эътиборларингиз учун раҳмат.
Бошқа гапирадиган одам бўлмади. Абдулла Кдххор шу чиқиб кетганича қайтиб келмади.
Яшин ака Жаҳонгиров Ғани бир оғиздан уюшмамизнинг секретариат аъзо-си ҳамда секретари
қилиб сайлангани билан ҳаммамизни табриклади. Секретариат ўн беш минутлардан кейин яна
ўз ишини давом эттиришини айтди. Ҳаммамизни пленумга таклиф қилди.
Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад
Do'stlaringiz bilan baham: |