Microsoft Word kiprikda qolgan tong ziyouz com doc


Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад  www.ziyouz.com



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/59
Sana21.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#29402
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   59
Bog'liq
@KitobxonUz Said Ahmad Kiprikda qolgan tong

 


Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
33
Иккинчи бўлим 
Ўлмас яхши-яхши ҳикоялари, ихчам, ўқишли қиссалари билан танилиб колган эди. Абдулла 
ака кўпинча, шу болани союз аъзолигига расмийлаштириб қўйиш керак, деб юрарди. 
Эртага союзда секретариат бўлади. Бир нечта ёш ёзувчилар аъзоликка олинади, деб бизга 
хабар қилган эдилар. 
Ўлмасни 1962 йилнинг август ойи ўрталарида «Москвич» машинада Абдулла Қаҳҳорнинг 
боғига олиб бордим. 
— Домла, Ўлмасни эртага бўладиган секретариатда союзга қабул қилинадиганлар рўйхатига 
киритиб қўйсангиз, деб келгандик, — дедим. 
— Шунақа дардларинг бор экан икки кунгина олдин келмайсизларми. Союзга кабул 
қилинадиганларнинг ҳужжати тайёр қилиниб, раисга топширилган. 
Ҳар хил қаланғи-қасанғилар аъзоликка қабул қилинаверганидан қаттиққўл, талабчан, ҳеч 
бир томонга оғмайдиган Абдулла Қаҳҳорни шу комиссияга раис қилган эдилар. Абдулла ака 
аъзоликка қабул қилинадиганлар билан эринмай гаплашар, билимини, дунёқарашини, нималар 
ўқиётганини ўбдон суриштирарди. Хуллас, уларни «майда тароқ»дан ўтқазарди. 
— Бўлмайди, — деди Абдулла ака. — Эртага союз аъзолигига мутлақо талантсиз, адабиётда 
бир ой ҳам умр кўролмайдиган ўткинчи одамлар қабул қилинади. Биттасини айтиб қўяқолай. 
Нажибулла Хабибуллаев деган бир лўттибоз! Билмадим уни ким оёғидан ўликдек 
судраб олиб келди экан? Агар Ўлмас шунақа одамлар билан аъзоликка ўтишдан ор қилмаса, 
майли, қабул қиламиз. Менимча, Ўлмаснинг орияти бунга йўл бермас. Бир ойдан кейин яна 
секретариат бўлади. Ўшанда уни чиройлик қилиб аъзоликка ўтказамиз, — деди. 
Тарвузимиз қўлтиғимиздан тушиб қайтиб келяпмиз. Йўлда унга, хафа бўлдингми, дедим 
раҳмим келиб. 
Ўлмас мулоҳазали, фикри тоза, сабр-қаноатли йигит эди. Сира хафа бўлмаганини айтди. 
Эртасига навбатдаги секретариат бўлди. 
Ҳайъат аъзолари жой-жойларида ўтиришибди. Эшик олдида Москвалик «ёзувчилар» Борис 
Привалов, Юрий Карасевлар ичкарига чақиришларини кутиб туришипти. 
Раисимиз Яшин ака бугун аъзоликка қабул қилинадиганларнинг номларини ўқиди. Абдулла 
ака тажанг бир алпозда эди: 
— Шуларни союзга олишимиз шартми? — деди у худди нимадандир ирганаётган кайфиятда. 
Булар адабиётга иш бермайдиган тўрт кунлик «меҳмонлар-ку». 
Яшин ака Абдулла Қаҳҳорнинг қулоғига жуда паст овозда рўйхат юқорида тасдиқланганини 
айтди. 
— Бўлмасам бундай қилайлик, — деди Абдулла ака баланд, хамма эшитадиган қилиб. — Сиз 
ўша юқори идорага беш-ўнта союз аъзоси деган ҳужжатдан бериб қўйинг. Бизни овора қилмай 
ўзлари аъзо қилиб олаверишсин. 
Марказқўм котиби Абдулла акага нимадир демоқчи бўлди. Афтидан аччиқроқ гап 
айтмоқчилиги билиниб турарди. Аммо Абдулла Қаҳҳор билан олишиб бўлмаслигини билиб 
юмшади. 
«Ёш ёзувчи»лардан иккитасини, шулар орасида Нажибулла Хабибуллаевни ҳам боре, нима 
бўлса бўлди, деб аъзоликка қабул қилдилар. Уларнинг «ижоди» тўғрисида Назир Сафаров, 
Раҳмат Файзийлар оғиз кўпиртириб роса гапирдилар. 
Котиба эшик орқасида навбат кутиб турган Юрий Карасевни чақирди. 
Унинг «ижоди» тўғрисида Шевердин билан Владимировлар гапиришди. Бу ажойиб, 
талантли таржимон ўзбек романларини маҳорат билан таржима қилаётганини, рус 
китобхонлари унинг таржимасида ўзбек романларини ўқиётганларини гапиришди. Энди ўз 
навбатини кутаётган Борис Приваловни чақиришди. 
Унинг «ижоди» тўғрисида Александр Удалов билан Дмитрий Ковалев деган бугунги 


Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish