www.ziyouz.com kutubxonasi
29
орқалатиб, кўчага чиқариб қўяди. Қайтиб кирмасин, деб эшикни ичидан занжирлаб қўяди.
Эшик қўнғироғи то кечгача жиринглаб, охири қоронғи тушганда тинчийди.
Кекса ўқитувчи ихлос билан унинг бошига дўппи кий-дирар экан, энтикиб-энтикиб шу
гапларни айтди:
— Раҳмат, раҳмат, эл олдида юзимни ёруғ қилганингиз учун раҳмат.
Ў кўз милкларини дастрўмол билан артиб, жойига бориб ўтирди.
Ўрта ёшлардаги кўзойнакли бир аёл қўл кўтариб сўз сўради.
— Касбим кутубхоначилик. Ҳозир биз билан суҳбат ўтказгани келган ёзувчиларнинг
китоблари қандай ўқилаётганини аниқ рақамлар билан айтиб беришим мумкин. Ойбеку, Ғафур
Ғулому, Абдулла Қаҳҳорлар гуркираган Тошкентдек шаҳри азимда бу ёш талантли
укаларимизнинг борлиги унча сезилмаётган, улар соясида қолиб кетаётган бўлишлари мумкин.
Аммо биз адабиётимизга тўлқин уриб, пўртанадек ҳайқириб янги талантлар кириб
келаётганини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз.
Ўлмас Умарбековнинг китобларини болалар қўлига бердимми, тамом. Қайтиб ололмайман.
Ота-оналари, қариндош-уруғлари, қўни-қўшнилари билан ўқиб, охири изини йўқотадилар. Шу
билан китобдан умидимизни узиб қўя қоламиз. Кутубхонамизда Умарбековнинг учта китоби бор
эди. Ҳозир биттаси ҳам йўқ. Навбатда турган саксон бир одам бекорга кутиб ўтирипти. Ўткир
Ҳошимовнинг «Бахор қайтмайди», «Дунёнинг ишлари» китоблари қўлимиздан бир чиқиб
кетганча қайтиб келмади. Йўқолиб кетди. Китобни олган боланинг ота-оналарига жарима ҳам
солдик. Тўлади, барибир китоб қайтиб келмади. Салкам саксон бола бекорга навбат кутиб
ўтирипти. Худойберди Тўхтабоевнинг йўриғи бошқа. Нашриётлар унинг бозоргир китобларини
пешма-пеш кўп нусхада босиб чиқарадилар. Биргина «Сеҳрли қалпоқча» китоби ўзбек ва рус
тилларида йигирма марта босилиб чиқди. «Номоз ботир», «Беш болали йигитча» китоблари
кети узилмай дўконга келиб туради. Қани эди, нашриётлар Умарбековнинг ҳам асарларини
шунақа тез-тез, кўп нусхада чиқариб турсалар. Кутубхонамиз лимит бўйича атиги бир нусхадан
китоб олади. Ўзимиз сотиб олайлик десак, маблағ йўқ. Тўғри, райижроқўм ҳиммат қилиб Ибн
Синонинг уч томлиги билан «Декамерон» деган китобни олиб берган. «Декамерон»ни болалар
тарбиясига тўғри келмайди, деб ўзига қайтиб берганман. Кейин эшитсам, шунақа китобларни
ўқиб юрибсанми, тарбиясиз, деб хотини «Декамерон»ни шоферига берибди. Илтимос, лимитни
кўпайтиришга ёрдам қилсангиз. Ўлмас Умарбеков жавоб қилди:
— Биз ҳозир маслаҳатлашиб, кутубхонангизни оталиққа олишга қарор қилдик. Бундан буён
янги китоблардан имкон борича юбориб турамиз. Бундан ташқари «Ўзбекистон адабиёти ва
санъати» газетасига июлдан бошлаб йилнинг қолган ярмига обуна ташкил қиламиз. Буни
редакция ўз зиммасига олади.
Кутубхоначи опа кўзойнагини сумкасига солиб гапини давом этдирди:
— Ҳамюртимиз Эркин акадан гина қилишга ҳаққимиз бор. «Ёшлик девони» китоблари
ҳамманинг қўлида. Уни дўконда пештахта тагидан хуфя сотишди. Биз ҳатто уни ушлаб
кўрганимиз ҳам йўқ. Болалар ўқисин деб бирон нусхасини бизга бермадилар. «Буюк ҳаёт
тонги» достонларини уйимдан опкелиб витринага қўйганман.
Эркин Воҳидов ноқулай аҳволга тушди.
— Опажон, шу бугуноқ, ҳозирнинг ўзида бу хатони тузатамиз, кутубхонангизга «Ёшлик
девони»дан беш нусхасини бераман.
У шундай деб папкасидан бир даста китоб олиб узатди.
— Мана, бешта китоб. Манави олтинчисига дастхат ёзиб бераман.
Опа сумкасидан яна кўзойнагини олиб тақди. Қўлидаги китобга меҳр билан каради. Эркин
то дастхат ёзгунча қимирламай қараб турди.
— Энди икки забардаст ижодкор қолди. Уларни яхши биласизлар. Кандай қилиб Эркин
Воҳидов ундоқ шоир, Эркин Воҳидов бундоқ шоир, деб сизларга таништиришим мумкин? Ахир
у Олтиариқ боласи, уни биз эмас, сиз бизга таништиришингиз керак. Мана, ёнимда Ўлмас
Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад
Do'stlaringiz bilan baham: |