www.ziyouz.com kutubxonasi
27
юкхонасида олиб келган экан. У йўл-йўлакай қанор-қопга сув сепиб келган бўлса керак,
юкхонадан ҳали ҳам чакиллаб сув томяпти. Лаққани уч киши зўрға кўтариб ҳовузга ташлашди.
Ҳолдан тойган лакка сув бетида тўнтарилиб ўликдек ётарди. У сал фурсатдан кейин қимирлай
бошлади. Кейин ўнгланиб думини ликиллатганича ҳовуз ўртасига сузиб кетди.
Учрашув қатнашчиларининг сони тўқсондан ошди. Янаолтита скамейка қўйиб уларни ҳам
ўтқаздик.
Йиғилишни вилоят вакили сифатида Адҳам Ҳамдам бошқарадиган бўлди. Мен эса келган
меҳмонларни бир-бир таништира бошладим:
— Менинг ёнимда ўтирган Ўткир...
Шундай дейишимни биламан, қизлар чувиллашиб, вуй, вуй, Ўткир Ҳошимов, деб
ўрниларидан туриб кетишди.
— «Бахор қайтмайди»ни ёзган. Зўр ёзувчи. Алимардонни боплаган... Ўзи кичкинагина экан.
Вуй, ҳали уйланмаган бўлса керак, жуда ёш экан. Буларга Навоий бободан мерос, соқоли
кўксига тушгунча ҳам хотин олмайди.
— Биласизларми, қизлар, «Урушнинг сўнгги қурбони» асарини ўқиб йиғлайвериб,
бўладиганим бўлди. Жуда оғир, юраги ёмон одам ўқиса инфаркт бўлиши хеч гап эмас.
Ўқимаган бўлсанглар, топиб ўқинглар. Ўткир Ҳошимов ниҳоятда аянчли воқеани қандоқ чидаб
ёзганига ақлим етмайди. Бу ёзувчини «Атомний ёзувчи» деб аташ керак. Ўзи кичкина бўлса
ҳам портлаши ниҳоятда кучли. Раҳмат, Ўткир ака! Кечирасиз, ака дейми, ука дейми?
Қиз уни таърифлашга сўз тополмай қийналарди. Жуда кўп гапларни айтгиси келяпти-ю,
ҳаяжонда айтолмаяпти.
Кўйиб берса бу китобхон қиз гапдан тўхтамайдиган кўринарди.
— Чап томонимда ўтирган Худойберди Тўхтабоев, —дедим қизнинг гапини бўлиб.
Худойберди ҳам бу томонларда жуда машҳур экан.
Қизлар, ўғил болалар «Сеҳрли қалпоқча», «Беш болали йигитча», «Номоз ботир» деб бири
олиб, бири қўйиб, гапга тушиб кетишди.
— Кани энди, менда Ҳошимжоннинг қалпоғи бўлса, вой-бў, кўп ғалати ишларни қилиб
юборардим.
Орқамга ўгирилиб, Анварга қарадим.
— Бу Анвар Эшонов деган ёзувчи. Танийсизларми, танимасанглар бир бошдан таништириб
чиқай.
Бир қиз ўрнидан турди.
— Мен «Найманбўстон»даги ўрта мактабда адабиётдан дарс бераман. Уч кундан бери
вилоят газетасида шу акамизнинг бир бет-бир бетдан ҳикоялари «Боши ўтган сонда, давоми
келгуси сонда» деб босиляпти. Икки сонда қувалик машҳур колхоз раиси Мусажон Шербўтаев,
унинг илғор хўжалиги тўғрисида жуда қизиқ, жуда ўқишли ҳикоялари босилган эди. Энди
ўзимизнинг қаҳрамон раисимиз, ҳаммамизнинг меҳрибон отахонимиз Бозорбой Отақулов
тўғрисидаги ҳикоялари давомли бўлиб босила бошлади. Ўқувчиларимиз у ёқда қолиб
қишлоқликлар газета сўраб келаверишади, келаверишади. Шунча одамга қаёкдан газета топиб
бераман. Одатда адабий асар ҳаётда бўлиши мумкин воқеаларни ҳикоя қиларди. Исм-
фамилияси аниқ, иш жойи аниқ, қишлоғи аниқ одамлар тўғрисида биринчи марта ҳикоя
ўқиётганимиз учун ҳам Анвар акамизнинг бу асарларига қизиққанлар кўпайиб кетди.
Директоримиз Фарғонага машина юбориб, йигирмата газета топтириб келди. Раҳмат, Анвар
ака. Шунақа ҳикояларни кўп-кўп ёзинг. Сизга бу хайрли ишингизда муваффақиятлар тилаймиз.
Қизнинг ичи тўлиб турган экан, яйраб-яйраб гапириб олди.
Навбат Умарали Норматовга келди. Уни ўтирганларга жуда болохонадор килиб таърифлай
бошладим.
— Ўрта Осиё Давлат университетининг профессори, филология фанлари доктори... Умарали
Норматов, —дедим.
Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад
Do'stlaringiz bilan baham: |