www.ziyouz.com kutubxonasi
33
кечиктирмасдан ижро этилди.
Абдураҳмонга дарра уриларкан, Ҳазрати Умар иккинчи мастга ўгирилди:
—
Абу Миҳжан сенмисан?
—
Ҳа, амирул мўминин.
—
Бу нима қилганинг? Биринчи марта эмас-ку!
—
Нафсимни тиёлмаяпман.
—
Жазога тортиласан.
Абу Миҳжан анчадан бери еб юрган калтагани яна ея бошлади. Жазосини олиб бўлгач,
қуйиб юборилди. Энди у эркинликда эди. Урилган дарраларнинг фойдаси бўлди. Абу Миҳжан
Қодисияда форслар билан ҳаёт-мамот жангига ҳозирлик кетаётган Саъд ибн Абу Ваққоснинг
қўшинига бориб қўшилиш мақсадида йўлга отланди. Ўзи бақувват ва кучли одам ўлимга ҳам
тик қарайдиган 6у инсон жангда яхши натижаларга эришиб, юз қароликлардан қутилмоқчи эди.
Сафар давом этди. Йўлда бир томчи сувга зор холатда тили танлайига ёпишиб қолган пайтлар
ҳам бўлди. Дарахт соясида ётиб дам оларкан, беихтиёр шундай шеър ўқиди: «Ўлганимда узум
остига кўм. Токи унинг шароби қуриган суякларимни намласин. Шунда мени ўзим истагандек
дафн қилган бўласан. Чунки ўлиб ундан маҳрум бўлишдан чўчияпман. Қабримни заъфарон
шароби билан суғор, мен унинг асириман». Бир оз дам олгач, йўлда давом этди. Ора-чора ўша
шеърни такрорлаб, айтиб қўярди. Бир кун Саъд ибн Абу Ваққос унинг саъй-ҳаракатлари ҳақида
эшитиб қолиб, Қодисияда ҳибсга олди.
* * *
Энди Шом тарафларга қараб юрамиз. Расулуллоҳ соллалаҳи алайҳи ва салламнинг
замонларида Шом дейилганда, ҳозирги Фаластин, Иордания, Ливан ва Исроил жойлашган
ҳудуд тушуниларди.
Ҳазрати Умар бош қўмондон Абу Убайдага йўллаган мактубда Дамашқ шаҳрига юриш
қилишни буюрган эди. Буйруқ бажарилиб, шаҳар чор-атрофдан қуршаб олинди.
Кеча-кундуз давом этган қамал натижа бермади. Рум императори Хирақл томонидан
юборилган мадад ҳам ортга қайтишга мажбур бўлди.
Қамалнинг уэоқ давом этиши мусулмонлар кўникмаган ходиса эди. Улар ишни бир-икки
кун ичида бир ёқлик қилишга ўрганиб қолганлар. Ичкаридагиларнинг ҳам, ташқаридан қуршаб
олганларнинг ҳам сабр косалари тўлди.
Холид ибн Валид арқонлардан нарвон ясаб, қальа атрофида айланиб юриб, қандайдир
ҳисоб-китоблар қиларди.
Шаҳар ичидан хурсандчилик тарқала бошлади. Ноғоралар чалиниб, кўнгилхушликлар
бошланиб кетди. Кейин маълум бўлишича, қалъа қўмондонининг оиласида ўғил фарзанд дунёга
келган экан. Ўша кун аскарлар ҳам хурсандчиликка қўшилдилар, маст бўлгунча ичиб, оёқда
туролмайдиган ҳолга келдилар. Ҳазрати Сайфуллоҳ вазиятдан фойдаланиб қолишни ўйлади.
Ёнига бир гуруҳ йигитларни олиб, қалъага яқинлашди. Ортда қолганлар унинг «Аллоҳу акбар»
дейиши билан дарвозаларга югуришлари керак эди.
Ип нарвонларни қалъа узра итқитиб, учидаги илмоқлар деворга яхши ўрнашганига ишонч
ҳосил қилгач, Ҳазрати Холид ёнидаги йигитларга қараб: «Қани, олға», деди.
Аввал Қаъқа ибн Амр, ортидан Мазъур ибн Адий нарвонга тирмашди. Уларнинг кетидан
Ҳазрати Холид ҳам нарвондан кўтарилди. Қалъа устига чиқиб олгач, дарвоза тарафга юришди.
Дарвозабонларни бир ёқлик қилиб, дарвозаларни очиб юборишди. Ташқарида қолганлар
уларнинг «Аллоҳу акбар» деган ҳайқириғини эшитишлари билан қалъа тарафга югурдилар.
Маст-аласт Рум аскарлари дастлаб вазиятни англолмади. Лекин бир оз ўтгач, кўчалар
қиличларнинг шарақлашига тўлиб кетди. Қалъа юқорисида инграган товушлар келарди.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |