www.ziyouz.com kutubxonasi
32
ботиб яшади. Лекин Абу Жаҳл ва Абу Суфёнга ўхшаб, Исломга қарши турмади. Аммо ўғли Абу
Бакрдек, лоақал Суҳайбдек ҳам бўлолмади. Улардай бўлиши мумкин ҳам эмасди. Чунки ўша
пайтда тўқсон икки ёшдаги қария эди. Макка фатҳ этилганида Ҳазрати Абу Бакр отасини
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб келганида, жанобимиз
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўйсафидни уринтирмаганингда, ўзимиз йўқлардик», деган,
Ҳазрати у Бакр эса: «У сизнинг пойингизга келиши муносиб иш», деб жавоб қайтарган эдилар.
Абу Куҳофа ҳам, Ҳинд ҳам бир вақтда иймон келтириб, бир вақтда вафот этган
мусулмонлар бўлиб, тарихга киришди. (Ибн Ҳажар, «Исоба»).
Абу Шаҳма
Бир кун Ҳазрати Умар дўстлари даврасида:
—
Ўғлим Абдураҳмондан ичкилик хиди келяпти. Ўзидан сўраб-суриштирай, ростдан
ичаётган бўлса, жазосини олади, — деди.
Бу гапларни эшитган Саид ибн Язидни ҳаяжон босди. Шу пайтгача бир неча бор адолатнинг
юксак даражасини кўрсатган инсон бу сафар қандай йўл тутаркин? Чунки Ҳазрати Умар ўз ўғли
ҳақида гапираётган эди.
Саид кута бошлади. Вақт ҳам узоқ куттирмади. Абдураҳмон отаси ҳузурига келтирилди ва
Ҳазрати Умарнинг шахсан унга жазо тайинлади. (Ибн Ҳажар, «Исоба»).
Абу Шаҳма Абдураҳмон амирнинг ўғли бўлса-да, жазодан қутилиб қололмади, барчага тенг
бўлган жазога тортилди. Яна қазони амирнинг ўзи шахсан тайин қилган эди. Абу Шахманинг
ичкилик ичаётгани маълум бўлганида, уни «бости-бости» қилиб юборса бўлмасмиди? Ёхуд
Ҳазрати Умар хабарни етказганларга: «Сизларга озгина одобдан дарс бермоқ лозимга ўхшайди.
Халифанинг ўғли ҳақида бундай дейишга қандай хадларингиз сиғди?» дейиши ҳам мумкин эди-
ку! Афсуски, Ҳазрати Умар давридан кўп ўтмай, шаҳзода Язид одоб мажлислари ташкил
қиларкан, бундан бутун Ислом олами хабардор бўлиб туриб, ҳеч ким бирон жазо тайинлаш
ҳақида сўз очолмайди.
* * *
Абу Шаҳма отасининг юзини ерга қаратди. Зотан, Ҳазрати Умарнинг ичкиликни кўрарга
кўзи йўқлиги ойдек равшан эди. Бир пайтлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан
ичкилик ҳақида аниқ ҳукм сўраб келгани барчага маълум эди. Энди эса, ўз пушти камаридан
бўлган ўғлини маст кўриб, эзилиб ўтирибди. Ҳеч ким бу ҳолни хаёлига келтирмаган эди.
Ҳолбуки, Ҳазрати Умар фарзандлари адабда бошқаларга ибрат кўрсатиб, мусулмонларга
хизматда бўлишларини истарди. Лекин ичкилик Абу Шахманинг жиғилдонига тушиб бўлган
эди.
Ҳазрати Умарни кўрса, қўрққанидан бошқа йўлдан айланиб ўтадиган шайтон у зотнинг
ўғлига ёпишиб олган эди. Шу йўл билан Умарни ҳам домига илинтирмоқчи эди. У киши турли
баҳоналар топиб, ўғлини жазодан озод қилиши лозим эди. Наҳот Умардек инсоннинг ўғлига
истисно бўлмаса? Унинг Ислом ва мусулмонлар олдидаги хизматлари эвазига ўғлининг
гуноҳидан кечиб юбориш шунчалик қийинми?
Ҳазрати Умар юраги узилиб тушай деб турар, паришон ҳолда бир пайтлар Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қизим Фотима ўғирлик қилса, унинг ҳам қўлини кесардим»,
деганларини хотирлар эди. Бу гаплар айтилганидан бери орадан беш-ўн йиллар ўтган бўлса-да,
қиёматга қадар мутлақо аҳамиятини йўқотмайди. Ҳеч бўлмаса, буюк ва одил Умар даврида
бунга амал қилинади. Шунинг учун ҳам Ҳазрати Умар «Ўғлим Абу Шаҳма бўлса ҳам, жазосини
олади», деган тамойилдан қайтмоқчи эмасди. Абу Шаҳмага саксон дарра жазо тайинланди ва
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |