Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
35
ифлос анҳорга қулади. Қуёш чиқаётганда Фихл қалъаси қулаб, кўчалар мусулмон аскарлари 
билан тўлган эди. 
Шундан сўнг Абу Убайда Фихл қалъасини қўшиб, бутун Иордан ҳудудини Шураҳбилга 
қолдирди. Кейин ёнига Амр ибн Осни олиб, Байсонга қараб йўлга чиқди. 
Аввал бир-икки кун мусулмонлар билан жанг қилган байсонликлар ишнинг охири яхшилик 
билан тугамаслигини билиб таслим бўлишди. 
— 
Дамашкликлар нимага рози бўлган бўлса, биз ҳам ўша шартларни қабул қилдик, — 
дейишди улар. 
Кейин сулҳ тузилди. 
Қодисия 
Форсдаги воқеалардан хабардор бўлган Мусанно вақтни ўтказмасдан Мадинага мактуб 
жўнатди. Ҳазрати Умар жавоб хатини ёзаркан, аввало, Форсни тарк этиб, серсув жойларга 
ўрнашишни, кейин Рабиа ва Мудор қабилаларидан аскар тўплашни буюрди. Ҳижратнинг 13-
йили зулқаъда ойи Мадина ва унинг атрофида жангга ҳозирлик кўриш билан ўтди. Халқ 
эътиборини қозонган муҳтарам инсонлар, адиб ва шоирлар жангга даъват қилдилар. 
Арабистоннинг турли бурчакларига Мадинага қурол-аслаҳа жўнатиш лозимлиги ҳақида фармон 
юборилди. Тўпланган аскар, улов, қурол-аслаҳа ва озиқ-овқат Ироқда Мусанно ҳузурига 
жўнатиларди. Бу орада Ҳазрати Умар зулҳижжа ойида ҳажни адо этиб, Мадинага қайтди. 
Пойтахтда Ҳазрати Алини қолдириб, ўзи тўпланган қўшин олдига чиқди ва қўшинга буйруқ 
берди. Қўшин йўлга тушди. Ҳазрати Умар ҳам қўшин билан жангга кирмоқчи эди. Лекин 
кўпчилик бунга кўнмади. Саҳоба ва қўмондонлар, Мадинадан чақириб олинган Ҳазрати Али 
иштирокида ўтказилган машваратда халифанинг Мадинада қолиши бир овоздан маъқулланди. 
Шунда Ҳазрати Умар: 
— 
Унда қўшинга ким бошчилик қилиши ҳақида ҳам ўз фикрингизни айтинг, — деди. 
Шу пайт халифага нома келтирилди. Мактуб Саъд ибн Ваққосдан бўлиб, унда Ҳовозин 
қабиласининг бақувват кишиларидан сараланган минг кишилик қўшин йўлга чиққани маълум 
қилинган эди. Машварат қатнашчиларидан бири: 
— 
Амирул мўминин, мана, қўшинга қўмондон ҳам маълум бўлди, — деди. 
— 
Кимни назарда тутяпсан? 
— 
Саъд ибн Абу Ваққосни. 
— 
Тўғри айтдинг! 
Сўнг Ҳазрати Умар унга хат ёзиб, Қодисия тарафга юришини ва қўшинга бош бўлишини 
амр этди. Ҳазрати Умар Мадинага, қўшин эса, Қодисияга қараб йўлга чиқди. 
Қўшин таркибида бир қари мужоҳид ҳам бор эди. У қирқ йиллик узоқ муддатдан сўнг 
киндик қони тўқилган она юртига илк маротаба кетаётган эди. Бир пайтлар ҳақ дин истаб, 
уйини ташлаб чиққан, энди эса, ўша ҳақ дин вакили бўлиб қайтаётган эди. Барчанинг ҳурмати 
ва муҳаббатига сазовор бўлган, оддий бандалигини бир зум унутмаган бу нуроний мўйсафид 
буюк саҳоба Салмон Форсий эди. 
Ҳазрати Салмон учун ҳақиқий ватан имомул муттақин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламнинг муборак жасадлари қолган замин эди. 
Қўшинда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларидан минг нафари бўлиб, 
улардан тўқсон тўққиз киши Бадр қатнашчилари эди. Мадинадан келиб қўшилган қўшин билан 
Мусанно ихтиёридаги лашкар адади ўттиз мингга етарди. 
* * * 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish