Биринчи китоб тугади.
Номаълум маҳбуб
Ҳазрати Умар кечалари Мадинани айланиб завқ олардилар. Чунки бу шаҳарнинг ҳар бир кўчасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан боғлиқ хотиралари бор эди. Ҳар замонда севимли Пайғамбар билан ўтказган кунларини эслаб, у зотни худди ёнларидагидек ҳис қилардилар. Зеро, севган севилган билан ёнма-ёндир.
Баъзан ой нури ҳам бўлмаган тунларда Умарни ёлғизлатмаган, ўзини унуттирмаган Зот борки, эртага Унинг олдида ҳисоб беради. У Умарнинг шу дамда қандай фикр ва ҳиссиётлар билан айланиб юрганини унинг ўзидан яхши билади. Қудрати чексиз, илми ва раҳмати барчани қамрайдиган Зот севимли Расулига юборган китобида шундай деган: "Қаерда бўлсангизлар ҳам, У сизлар билан биргадир". ($адид сураси, 4-оятдан)
Қаерда бўлмасин, Аллоҳ билан биргалигини ҳис қилиб турган одамлар орасида Ҳазрати Умарнинг ўзига хос ўринлари бор. Чексиз қудрат соҳиби бўлган буюк Парвардигорга нисбатан бўлган бу тақво ҳеч ким йўқ жойларда Ҳазрати Умарни кўп йиғлатган...
* * *
Шундай ҳислар билан тунда шаҳар айланар эканлар, Ҳазрати Умар бир аёлнинг овозини эшитиб қолдилар:
Сутга озгина сув қўшайлик, қизим.
Онажон, амирул мўминин: "Сутга сув қўшманглар", деган.
Амирул мўминин бу ерда йўқ. У сенинг нима қилаётганингни ҳам билмайди.
Сиз ҳақсиз, онажон. Амирул мўминин нима қилаётганимни кўрмаяпти. Лекин Аллоҳ кўриб турибди-ку!
Ҳазрати Умарнинг этлари жимирлаб, кўзларига ёш келди.
Қиз Қуръон тарбиясини олган, Аллоҳдан қўрқув ва Унга муҳаббатни қалбига жо қилган эди. Бунақа қизни кундузи чироқ ёкиб қидириб топиш душвор. Бинобарин, бунақа қизлар учун бор- йўғингни сарфласанг, бу йўлда бир умр тер тўксанг ҳам, кам эди. Инсоният ҳақиқий масъулиятини шундай фикрларга эга бўлибгина билиши мумкин.
Фарзанд онасидан одоб ўрганиши керак, лекин онасига одоб берган бу қиз Ҳазрати Умарнинг тамойилларига роса мос келарди. Чунки одамлар Ҳазрати Умарнинг: "Мен учун энг маҳбуб инсон адолатга зид иш таклиф қилинганида, манфаатли бўлишига қарамасдан, рад эта олган инсондир", деганларини эшитишган эди. Мана, ўша мафтун бўлган маҳбубни топиб турибдилар. У киши ўзларида йўқ севиниб кетдилар. Дунёда шундай инсонлар борлигидан кўнгиллари кўтарилди.
Онасига танбеҳ берган қиз ташқарида воқеани кузатиб, ҳаққига дуолар қилиб турган халифани сезмадиям.
Ҳазрати Умар шу кеча Қуръоннинг "Қаерда бўлсангизлар ҳам, У сизлар билан биргадир", оятининг ҳаётдаги тафсирини кўриб, буюк Парвардигорга ҳамду сано айтдилар. Ана шу биргалик ни билиш қоронғу, амир кўрмайдиган жойлардагина билинади.
Ҳазрати Умар овоз соҳибаси кўрмадилар, унинг кимлигини ҳам билолмадилар. Аммо у қиз: "Мўминлар, шак-шубҳасиз, оға-инидирлар" ($ужурот сураси, 10-оятдан), оятига кўра, Ҳазрати Умарнинг қариндошидир.
Ўша тун Ҳазрати Умар одмигина ётоқларига ётарканлар, тинимсиз шу оятни такрорлаб, Аллоҳ билан бирга эканини ҳис қилиш қувончини ҳис этдилар ва кўнгилларини кўтарган ўша овозни эшитгандек бўлдилар.
* * *
Эртасига бомдодни ўқиб бўлиб, биринчи қилган ишлари кечаги уйни топиш бўлди. Уй соҳиби у кишини эҳтиром билан қарши олиб, иззат-икром кўрсатди. Ҳазрати Умар даставвал кечаги овоз соҳибаси турмуш қурганми, йўқми шуни сўрадилар.
У ҳали турмушга чиқмаган, мўминлар амири.
Жавобдан Ҳазрати Умарнинг бошлари кўкка етди. Ҳеч бир тужжор савдо-сотиғидан қанча фойда олса ҳам, бу даражада хурсанд бўлмаса керак.
Унда кизингни ўғлим Осимга сўрамоқчиман.
Бош устига. Бу нарса оиламиз учун шарафдир, мўминлар амири. (Абдулло ибн Абдул аким "Сийрати Умар ибн Абдулазиз".)
* * *
Биз Ҳазрати Умарнинг энг севимли ва жонларидан ортиқ кўрган келинларининг, ҳатто, исмини ҳам билмаймиз. У ҳақда Ҳазрати Умарнинг бошқа хотиралари ҳам бўлиши керак эди. Таассуфки, тарихчилар бу ҳақда етарлича гап айтмаганлар.
Маълум нарса шуки, бу келиннинг Умму Осим Лайло исмли қизи бўлган. Лайло эса, келажакда оламни ўз адолати билан безайдиган яна бир амир Умар билан Абдулазизнинг онасидир. Бошқача қилиб айтганда, Умар ибн Абдулазиз Ҳазрати Умарнинг ўғиллари Осимнинг набирасидир. Ота тарафдан бобоси эса, машҳур Марвон ибн Ҳакимдир. Аллоҳ ҳар нарсага қодир. У бир кун келиб, Марвон билан Ҳакам Умарнинг наслини бирлаштириб, дунёга адолат тимсоли бўлган Умар ибн Абдулазизни берди.
* * *
Абу Бакра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳаётларининг охирги икки йилида танишган эди. У Тоиф камали пайтида Пайғамбаримизнинг: "Биз тарафга ўтган қуллар озод бўлади", деган эълонларини эшитиб, кечаси қалъадан арқонга осилиб тушган ва мусулмонлар тарафга ўтиб кетган эди. Яна ундан ташқари, Ислом лашкарига сафига саксон нафар қул ҳам қўшилган.
Мўминлар асл исми Нуфай бўлган бу одамни "Абу Бакра" деб чақира бошладилар. Шу тариқа унинг асл исми унутилди, унинг ўзи ҳам "Абу Бакра" деб чақирганларга: "Нега исмим билан чақирмаяпсиз? Ҳар ким ўз номи билан чақирилиши керак", деб танбеҳ бериб ўтирмади ва бунга кўникиб кетди.
Шу дамгача отаси уни тан олмаган, Мусайянинг ўғли сифатида отасининг уйида қул бўлиб вояга етган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эълонларидан хабар топгач, фурсатни кўлдан бермай, тезда бир қарорга келди. У қалъа деворидан арқонга осилиб, пастга тушаркан, кетидан отаси Ҳорис етиб келди:
Кетма. Сени ўз номимга оламан. Ўғлим бўласан!
Энди кеч! — деди у.
Унинг ортидан эргашиб келаётган иниси Нофиъ эса отасининг таклифини қабул қилиб, қалъада қолди. Тунгача Ҳориснинг қули бўлган Нофиъ тонгни унинг ўғли бўлиб оттирди.
Абу Бакра шундан кейин чин мусулмон бўлишга интилди. Отаси ҳам бир йилдан кейин Исломни қабул қилган эса-да, у Расули акрамнинг ёнларида қолишни афзал билди, Тоифга қайтмади. Кейинчалик содир бўлган нохуш воқеалар ҳам Абу Бакранинг иродасини бука олмади.
У Ҳазрати Умар даврларида ота бир синглиси Сафийа ва куёви Утба ибн Ғазвон билан биргаликда Басра шаҳрини қурувчилар гуруҳига қўшилди ва ўша ерда қолиб кетди. Куёви
вафот этгач, унинг ўрнига Муғийра ибн Шўъба Басра волийси этиб тайинланди. Лекин Абу Бакра Муғийранинг охирги қилган ишидан қаттиқ хафа бўлди. Чунки...
Бир куни Абу Бакра Нофиъ, Шибл ва Зиёдлар (булар унинг ё она тарафидан, ё ота тарафидан укалари эди) билан суҳбатлашиб ўтираркан, шамол эсиб, дарпардани кўтариб юборди. Абу Бакра уни ёпиш учун ўрнидан турганида, кўзлари катта-катта очилиб кетди. Чунки қарама-қарши уйнинг ҳам дарпардаси кўтарилиб, ичкаридаги бор-йўқ нарса кўзга ташланиб қолган эди.
Буёққа каранглар! Мен кўраётган нарсани сизлар ҳам кўряпсизлармй? У ерда Муғийра бир аёл билан қовушиб ётарди.
Ким у аёл?
Уми? Умму Жамил.
Умму Жамилнинг эри Ҳажжож ибн Убайд Сақафий ўлган эди.
...Муғийра пешинни ўқиб бериш учун меҳробга йўл олаётганида, Абу Бакра уни тўхтатди:
Сен бу аҳволинг билан имомликка ўта олмайсан!
Аҳволимга нима қилибди? Нега ўта олмас эканман?
Сенинг бир оз олдин нима қилганингни кўрдик, Муғийра! Абу Бакра ишни шундоқ қолдирмади. У Ҳазрати Умарга мактуб ёзиб, Муғийра ибн Шўъбани зино қилаётганини кўргани ва гувоҳлар ҳам борлигини билдирди.
Мактубни олган Ҳазрати Умар, ўз навбатида Абу Мусо Ашъарийга хат жўнатдилар: "Сени шайтон измига солиб болалаган жойга юбормоқдаман. Ўзинг билган шариат аҳкомларига қатъий амал кил, ҳеч нарсани ўзгартирма. Йўқса, Аллоҳ сени ўзгартиради". Абу Мусо ҳам жавоб хатини ёзиб: "Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бир- иккитасини қўшиб юборинг. Чунки улар менинг кўз очиб кўрганларим. Улар худди таомнинг тузи кабидирлар. Зеро, тузсиз таомда маза бўлмайди", деди.
Ҳазрати Умар унинг ўзи истаган саҳобийни олиб кетишига рози бўлдилар.
Абу Мусо Анас ибн Молик, Имрон ибн Ҳусайн, Ҳишом ибн Амр ва бошқалардан иборат 29 кишилик гуруҳ билан Басрага йўл олдилар. Уларнинг қўлларида Муғийра ва Басра халқига ёзилган мактублар бор эди.
* * *
Кутилмаганда Муғийра пойтахтга чақирилиб, Басрага янги волийлар тайинланди. Муғийра Мадинага етиб келиб, Ҳазрати Умар билан кўришди. У устидан шикоят тушганини англади. Изидан Абу Мусо жўнатган гувоҳлар ҳам шаҳарга кириб келишди.
Даставвал, Абу Бакра ўрнидан туриб, Муғийранинг Умму Жамил билан зино килаётганини кўрганини айтди ва қасам ичди. Ундан кейин Нофиъ, Шибл ҳам қасам ичди. Навбат Зиёдга келди. Агар у ҳам тўғри гувоҳлик берса, Муғийрага муҳаққақ жазо тайинланар эди. Муғийра юраги бўғзига келар даражада, ҳаяжон ичида эди. Бошқалар ҳам қаттиқ ҳаяжонланарди.
Ҳазрати Умар нима дейишга ҳайрон бўлиб турган йигитчага қараб, уни эшитишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Зиёёд:
Бир одамни кўрдим, — деб гап бошлаб, унинг зино қилаётгандаги ҳолатини айтиб берди. Ҳазрати Умар бошқалардан сўраганлари каби ундан ҳам:
Сурмадоннинг ичига қалам киргани каби аниқ кўрдингми? — деб сўрадилар.
Зиёд акалари қасам ичиб, "Ҳа", жавобини берган бу саволга у "Йўқ", деб жавоб берди.
Муғийра терга ботиб, ҳатто бўшаниб юборай деб ўтирарди. Ичига тўлиб кетган ҳавони беихтиёр ташқари чиқарди.
Абу Бакра ва бошқа гувоҳлар юзида норозилик аломатлари пайдо бўлди. Зиёд аравани қуруқ
олиб қочиб, охирида гапириб юборган эди.
Балки у Муғийранинг котиб бўлгани сабаб шундай йўл тутгандир? Балки ростдан ҳам акаларидек воқеани аниқ кўрмагандир?
Ҳазрати Умар:
Аёлни танийсанми? — деб сўрадилар.
Йўқ. Лекин кўрсам, танийман.
Ҳаэрати Умар Зиёднинг "Йўқ" деганини Муғийранинг оқланишига етарли деб баҳоладилар ва Зиёдга:
Сен бир чеккага чиқиб тур, энди, — дедилар.
Зиёд четга чиқди. Абу Бакра билан укалари номусли одамга туҳмат тошини отганлари учун саксон дарралик жазога тортилдилар. («Тарихи Табарий»)
Абу Бакра бундан хафа бўлмади, аксинча, хурсанд бўлди. Чунки виждони тоза эди. Бу ҳақсиз жазога, шубҳасиз, ажр бор. Зотан, у ёлғон гапирмади, туҳмат қилмади. У фақат иниси Зиёднинг ғалати гаплари туфайли калтак еди.
Қизиқ, Зиёд кўрганини тўлиқ айтиб бермагани сабаб оғалари айбсиз дарра егани учун виждони қийналганмикан? У эса, бир чеккада ўтириб, оғалари қай тариқа жазога тортилганларини томоша қилишдан бошқасига ярамади. Ҳолбуки, виждони қийналганида:
Тўхтатинг калтаклашни. Воқеа, ҳақиқатдан, улар айтгандек бўлган, — дер эди.
Энг ёмони, ҳаммаси дарра уриш билангина тугаб қолмасди. Энди улар одамлар орасидаги ҳурматини йўқотиб, "туҳматчи" деган ном олади, ҳеч бир ишда уларнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Бошқача қилиб айтганда, улар бир неча ижтимоий ҳуқуқлардан маҳрум бўлишади. Бир тарафдан, шундай қилиш керак ҳам эди. Бировни зинода айблаган одам тўрт гувоҳ билан воқеа тафсилотларини аниқ сўзлаб бера олмаса, қози ҳам исбот учун қаттиққўллик қилмаса, кўп оилалар номуси топталиб, ҳар қандай одам бир-иккита ёлғончи гувоҳ топиб келиб,
туҳмат қилишлари мумкин.
Абу Бакра саксон даррани еб бўлиб ўрнидан турди.
Гувоҳлик бераманки, бу одам зино қилган, — деб қўли билан Муғийрага ишора қилди.
Ҳазрати Умар хизматчиларга:
Ушланглар буни, ётқизинглар, — деб буюрдилар. Шунда Ҳазрати Али ўртага тушдилар:
Унга яна жазо беролмайсиз, амирул мўминин.
Нега?
Чунки унинг гапини яна бир бор гувоҳлик деб қабул қилсангиз, гувоҳлар сони тўрттага етади. Унда Муғийранинг зонийлигини тасдиқланиб, уни жазолашга тўғри келади. Агар буни аввалги гувоҳликнинг такрори десангиз, унинг жазосини олиб бўлди.
Сен ҳақсан, Али. Мен хато қилдим.
Ҳазрати Умар хизматчиларга Абу Бакрани қўйиб юборишни буюрдилар. Муғийра ўзини тутолмай, Абу Бакрага ташланмоқчи бўлди.
Рухсат этинг, амирул мўминин, шу қулваччаларнинг таъзирини бериб қўяй. Ҳазрати Умар шиддат билан унинг йўлини тўсдилар:
Аллоҳ унингни ўчирсин, эй сўқир кўз! Сен тек тур! Валлоҳи, гувоҳлик тўлиқ бўлганида ўзинг таъзирингни ердинг, — дедилар ва Абу Бакрага юзландилар:
Тавба қил, бундан кейин гувоҳлигингни қабул қилай. ("Тарихи Табарий"; Ибн Асир, "Ал-
Do'stlaringiz bilan baham: |