Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 0,54 Mb.
bet8/15
Sana16.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#557045
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
Hazrati Umar

«Ал-комил»)

* * *


Яздажирд Марв шаҳрига келиб қолди. Йирик давлат ҳукмдори таназзулга юз тутган мамлакатда оддий ҳокимлик лавозимига тушиб қолган эди. Қанча ерлар, беҳисоб бойлик, енгилмас лашкари бой берилди. Унинг ягона мақсади мусулмонларни ўз ерларидан ҳайдаб чиқариб, олдинги дабдабали ҳаётга қайтиш эди. Аста яширинча режалар туза бошлади. У Ахвазга, кейин Тустарга мактуб жўнатди. Худди шу дард билан яшаётган Хурмузон унга розилигини билдирди. Яздажирднинг хуфёна ҳаракатларидан огоҳ бўлган Хуркус дарҳол Утбага хабар берди. Утба эса, пойтахтни вазиятдан хабардор қилди. Тустарда турган Хурмузон қамалга олинди. Бир неча ой давом этган қамал давомида саксондан ортиқ тўқнашувлар юз берди. Ушбу тўқнашувларнинг баъзиларида форслар устун келган бўлса, баъзиларида мусулмонларнинг қўллари баланд келди. Бу жангда Анас ибн Моликнинг укаси Баро жонбозлик кўрсатди. Бир куни жанг энг қизиган пайтда Баронинг олдига келиб:



    • Дуо қил, Баро, Аллоҳ буларни тор-мор қилсин! — деди. Баро ҳам қўлларини кўтариб:

    • Аллоҳим, бизга мадад бер, уларни мағлуб қил, менга эса шаҳидликни насиб эт,— деб дуо қилди.

Ўша куни мусулмонлар ўзгача ғайрат билан олишдилар. Охири душман тараф чекиниб, қалъаларига қамалиб олди. Энди улар ғалабадан умидларини узган эдилар. Ўша кун қоронғу тушай деб қолганда, Абу Мусо Ашъарийнинг ёнига бир ўқ учиб тушди. Унда қандайдир мактуб бор эди. Мактубда: «Ҳаётимни асраб қолишга кафолат берсангиз, қалъага олиб кирадиган йўлни кўрсатаман», деб ёзилган эди.
Ишора қилингач, иккинчи ўқ тушди. Ундаги мактубда: «Сув оқадиган тарафга келинг», дейилган эди.
Амир ибн Абдуқайс бошлиқ бир гуруҳ жангчилар кечаси ўша тарафга юрдилар. Уларга бир киши пешвоз чиқиб, бир одам сиғадиган йўлак оғзига бошлаб борди.
Орадан бир оз вақт ўтгач, йигитлар қалъага кириб олиб, дарвозани очиб юбордилар ва баланд овозда такбир айтдилар Мусулмонлар такбир айтганча шаҳар кўчаларига кирган пайт уйқусираган форслар ҳеч нарса қилолмадилар. Бу кеча мусулмонлар ҳам, форслар ҳам жуда кўп одам йўқотди. Баро ибн Молик ҳам шаҳидлар орасида эди.
Хурмузон чорасиз келди: ё таслим бўлиш керак ёки ўлиш! Узоғи билан икки соат ичида мусулмонлар қаср эшигигача етиб келиб, ҳаётига нуқта кўйишлари мумкин...

* * *



    • Мени Умар ибн Ҳаттоб билан учраштиришга сўз берингиз. У менинг устимдан чиқарган ҳукмга розиман.

Хурмузоннинг таклифи қабул этилди. Қўлларини боғлаб, Анас ибн Молик билан Ахнаф ибн Қайс иштирокидаги аскарлар гуруҳи билан Мадинага жўнатилди. Мадинага яқинлашганларида Хурмузонга ёқут билан безалган тож ва ҳукмдорлик пайтидагидек шоҳона либослар кийдирилди. Кўпчилик мусулмонлар Хурмузонни умрларида кўрмаган кийимда кўриб, ҳайрат билан кузатарди.

* * *


Хурмузон ҳаяжонланарди. Ҳозир Форсни яксон қилган мамлакат раҳбари билан учрашади.


Шаҳар четидаги маҳаллалардан марказга қараб илгариларкан, ҳамма ёқ бир хил эди.
Одамлар Ҳазрати Умарнинг масжидда эканини айтишди. Юра-юра ғиштли, усти хурмо шохлари билан епилган пастак бино олдида тўхташди. Бу бино ҳам бошқаларидан фарқ, қилмасди. Ичкарига киришди. Ерга шағал ёткизилган, зич қилиб ўрнатилган тирговуч-устунлар томни тутиб турарди. Бу ерда биргина одам ухлаб ётар, бошқа ҳеч ким йўқ эди. Қаерга келиб қолганини ҳалигача англамаган Хурмузон чидолмади.

    • Халифа шу ерда деб айтмабмидингиз?!

    • Мана бу одам халифамиздир.

«Мен билан ҳазиллашяпсиз, шекилли?» Бу Хурмузон кўзларида зуҳур этган савол эди. Лекин одамларнинг ўзларини тутишларида ҳазил аломати йўқ. Ҳамма кийиб юрадиган ридонинг биттасини белдан пастга, биттасини елкага ташлаб олиб ухларди. Қисқа қилиб айтганда, ташқаридан қараган одам бу кишини мўминлар амири, демасди.

    • Хизматкорлар, қўриқчилар қани?

    • У кишининг хизматкорлари, эшикбонлари, қўриқчилари йўқ.

    • Халифанинг ҳузурида эканимизга ишончингиз комилми?

    • Ҳа, халифамиз шу киши. Хурмузон беихтиёр деди:

    • Худди бир пайғамбарга ўхшайди.

    • Йўқ, у пайғамбар эмас. Унинг йўлини тутган халифа. Бу гап-сўзлардан Ҳазрати Умар уйғониб кетди. Қаршисидаги султон либосини кийиб олган одамга қараб туриб:

    • Хурмузонми? — деб сўради.

    • Ҳа.

    • Бу ва унга ўхшаганларни тиз чўктирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, — деди.

Кейин Ҳазрати Умарнинг амри билан Хурмузон эгнидаги кийимлар ечиб олиниб, ҳамма кийиб юрган либослар берилди.

    • Хурмузон, келишувларни бузиш қандай оқибатга олиб келишини кўрдингми?

Муғийра ибн Шўъба Ҳазрати Умарнинг гапларини қўлидан келганича Хурмузонга таржима қилди. Хурмузон совуққонлик билан:

    • Умар, жоҳилият пайтида Аллоҳ сиз билан бизнинг ўртамизда эди. У бирор тарафга ён босмасди. Ўшанда бизни сиз билан якка қолдирган ва биз ғолиб чиққан эдик. Ҳозир У сиз билан бирга. Шунинг натижасида сизлар бизни мағлубиятга учратдинглар.

    • Хўп, икки марта келишувни бузишингта нима сабаб бўлди? Узрли баҳонанг борми?

    • Сув ичсам майлими?

Ҳазрати Умарнинг ишораси билан пиёлада сув келтиришди. Хурмузон умрида бунақа пиёла кўрмаган эди.

    • Сувсизликдан чанқаб ўлсам ҳам, бунақа пиёладан сув ичмайман. Бошқа пиёлада сув олиб келдилар.

    • Шу сувни ичмасимдан олдин мени ўлдирмаслигингизга ишонсам бўладими?

    • Албатта, бемалол ичавер.

Хурмузон пиёладаги сувни ерга тўкиб ташлади.

    • Энди мени ўлдиролмайсиз, мўминлар амири. Ҳазрати Умар бундан ғазабланди:

    • Сен сичқон-мушук ўйнаяпсан. Худо ҳаққи Исломни қабул қилмасанг, сен учун ўлимдан бошқа йўл йўқ. Бу хийлангни қабул қилмайман.

Уйин ва найранг билан иш битмаслигига кўзи етгач, у шаҳодат калималарини айтди. Ҳазрати Умар энди одамларга қараб:

    • Эхтимол, мусулмонлар зиммийларга азият бераётгандирлар. Шунинг учун улар келишувни бузаётгандир?

    • Ундай эмас, мўминлар амири, биз адолатли иш юритяпмиз. Бу одамларга зарар етказилмайди

Кейин Ахнаф ибн Қайс сўз олди:

    • Мўминлар амири, сиз бизга қўл остимиздаги ерларда айланиб юришимизни таъқиқладингиз. Ҳолбуки, Форс ҳукмдори ва бошлиқлари халқи билан биргаликда бизга қарши бош кўтармоқдалар ёки манови одамларга ўхшаб келишувни бузяптилар. Модомики, бир ерда икки ҳукмдор бор экан, бири иккинчисини суриб чиқармагунча урушаверади. Бизга уларнинг ерида юришга рухсат берилмагунча аҳвол шундайлигича қолаверади. Агар биз шундай йўл тутиб, уларнинг бошлиқларини йўқотсак, улар умидларини узадилар.

—Худо ҳаққи, тўғри гапирдинг.
Ҳазрати Умар аввалги учрашувдагидек Ахнафни олкишлаб қўйди.
Лашкар қўмондонларига юборилган номада Форс ерларида юришга рухсат берилди. (Ибн Асир, «Ал-комил»).


Хайбар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар фатҳ қилинганида у ердаги яҳудийларни чиқариб юбормоқчи бўлган эдилар, аммо улар: «Сизлар бу ерларнинг қадрига етмайсизлар. Биз экин экайлик-да, ҳосилини сизларга берайлик», дейишган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг таклифини қабул қилганлар, лекин: «Истаган пайтимизда сизларни бу ердан чиқариб юборишимиз мумкин», деб айтганлар. Бу билан «Агар ўзингизни тутиб яшамасангиз, жазоингизни оласиз», демоқчи бўлганлар.


Уша воқеадан икки йил ўтиб, Абдуллоҳ ибн Равоҳа келди ва ҳосилни иккига бўлди.

    • Бу сизга, мана буниси бизга.

    • Тўғри тақсимламадинг, Абдуллоҳ— дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

    • Унда ажратган қисмимизни биз олайлик, бизникини сиз олинг.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларини эгиб, ўйланиб қолдилар. Бирон нарса демадилар. «Тўғри тақсимламадинг», деганлари ноўрин эди. Абдуллоҳ бошқа бир таклиф киритди:

    • Истасангиз, ҳосилнн аралаштириб бошқатдан тақсим қилинг. Танлаш эса, менга қолсин.

    • Сен адолат билан тақсимладинг. Таклифларинг ҳам адолатли. Еру кўк ҳам шу адолат билан туради, аслида, — дедилар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам.

Аммо одамлар Абдуллоҳнинг адолат билан тақсим қилмаганини айтишди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ишнинг осон тарафини кўрсатдилар:

    • Унда, бизникини сиз олинг, ўзингизникини бизга беринг.

Яҳудийлар шошиб қолишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан Абдуллоҳга бўлган ишончларини билдириб қўйдилар.
Абдуллоҳ ибн Равоҳа бу вазифани яна бир йил бажарди, кейинги йили Мутъа жангида шаҳид бўлди. Унинг ўрнига Жаббор ибн Сахр тайинланди. Жаббор машҳур шоира Хансонинг ўғли эди. Хансо шеъриятда бўлгани каби, иймон ва сабр йўлида ҳам яловбардорлардан эди. У бир жангда тўрт нафар ўғлининг шаҳид бўлганини эшитиб ҳам ўзини йўқотмаган, иймонига заррача путур етказмаган эди.
Жаббор вазифасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларида қоилмақом қилиб уддалади.
Бир куни уч-тўрт мусулмон яҳудийлардан хурмо олмоқчи бўлишди. Ишга киришганларида ораларидаги Абдуллоҳ ибнн Сахл қандайдир иши борлигини айтиб, уларнинг олдидан кетди. Лекин орадан бир неча соат ўтса-да, ортга кайтмади. Ҳамроҳлари ҳавотирланиб, уни қидира бошладилар. У ер-бу ерни қараб, уни сув бўйидан топдилар. Абдуллоҳни кўриб пешоналаридан совуқ тер чиқиб кетди: у ерда чўзилиб ётар, калласи кесилган, танаси жонсиз эди. Атрофда ҳеч зот йўқ. Қидириб кўрдилар, лекин на билган ва на кўрган киши чиқди. Чорасиз қолиб, Абдуллоҳни дафн этдилар.
Абдуллоҳнинг укаси Абдураҳмон ибн Сахл ёнига акасининг икки ўғли Мухаййиса ва Ҳуваййисани олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига йўл олди. Кичик ўғил жуда ғайратли эди, шунинг учун гапни биринчи бўлиб, у бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гапни катталар бошлаши кераклигини айтганларидан кейин жим бўлди. Улар бўлган воқеани айтиб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан қотилни топган-топмаганларини сўрадилар. «Билмаймиз», дейишди улар. Энди ўша пайт марҳум турган жой атрофида бўлган эллик кишига қасам ичирибгина қотилни топиш мумкин эди, холос.

    • Биз Бани Исроилнинг қасамларига ишонмаймиз, эй Расулуллоҳ. Улар сизнинг ҳақ пайғамбар эканингизни билатуриб, инкор қилмоқдалар, виждонлари қийналмайди. Энди ёлғон қасам ичишдан ҳам қайтмайдилар.

Бу гапда жон бор эди. Агар қотилни билсалар, лекин гувоҳ, бўлмаса, ҳар бир кишига эллик марта қасам ичирилади. қасамнинг элликта бўлишига сабаб, инсофли одам Аллоҳни гувоҳ қилиб, кетма-кет бунча ёлғон қасам ичолмасди. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар халқига хат ёзиб қотил ҳақида сўрадилар. Улар қотилни билмасликларини айтиб, турли қасамлар ичиб ёзилган мактубни жўнатишди.
Абдуллоҳнинг яқинлари билдирган эътироз ҳақ бўлиб чиқди. Аллоҳнинг китоби Тавротни таниб бўлмас даражада ўзлари истаган тарзда ўзгартирган ва Расулуллоҳга кўз кўриб қулоқ эшитмаган бўхтон тошларини отган бу орсиз кимсалар бир жиноятчини яширишдан ҳам тоймас эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳн ва саллам юкоридагидек жавоб олгач, Абдуллоҳнинг хун баҳоси учун юзта туя бериб юбордилар. (Муслим, « асамлар» боби)

* * *


Хайбарликларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин ҳам бир неча бор юқоридаги каби адолатли муомалалар қилинди. Лекин улар ҳеч қониқмасдилар. Тинч ва хотиржам кун кечиришдан кўра, фитна-фасод чиқариб яшашни афзал кўрардилар.


Ҳазрати Умар даврларида уч киши Хайбарга келди. Улар Зубайр ибн Аввом, Миқдод ибн Асвад ва Абдуллоҳ ибн Умар эдилар. Келишларидан мақсад ўзларига тегишли ердан хабар олиш эди. Шунинг учун ҳар бири ўзининг боғига қараб йўл олди.
Ўша тун Абдуллоҳ ибн Умар қаттиқ чарчоқдан ширин уйқуга кетди. Қаттиқ уйқуда кимдир ётган ўрни билан кўтарганини ҳам сезмади. Фақат бир неча қадамдан кейин ерга қулагандан сўнг қаттиқ оғриқдан уйғониб кетди. Лекин энди кеч эди. Икки кўлида ҳам қаттиқ оғриқ сезди. Бутун вужуди зирқираб оғрир эди. Атрофда ҳеч ким кўринмасди. Ҳар ҳолда уни ерга улоқтириб
кетганлар ёрдамга келмайди. Уч-тўрт дақиқа ўтиб, синган қўлларидаги оғриқ кучая бошлади. Бора-бора оғриқ чидаб бўлмас даражага етди. Абдуллоҳ шояд атрофдагилар ёрдамга келса, деган умидда бакира бошлади. Аммо унга ҳеч ким ёрдамга келмади.
Отаси амирул мўминин бўлган йигит ҳаётидаги энг узун, энг ёқимсиз тунни ўтказди.
Қуёш заррин нурларини Хайбарга соча бошлаган бир пайтда, Зубайр билан Миқдод ёш ҳамроқларини кутишар эди. Аммо келавермагач, унинг ёнига йўл олишди. Абдуллоҳнинг аҳволини кўриб, ақллари шошди: у хушсиз ётарди. Унинг икки қўли ҳам тирсакдан синган эди. Икковлон синган қўлни боғлаб қўйишди. (Ибн $ишом)

* * *


Бир пайтлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг устларидан тегирмон тошини ташлаб юбормоқчи бўлган яҳудийлар Ибн Умарга ҳам ачинмадилар. Бу улар кўрсатаётган илк ҳунар эмасди.


Тундаги воқеани ким амалга оширганини аниқламоқчи бўлган Зубайр билан Миқдоднинг ҳаракатлари зое кетди. Ҳеч ким ҳеч нарса билмасди. Одамлар, ё Абдуллоҳ ўзидан ўзи йиқилиб тушган, ё бу иш жинларнинг иши, дейишдан нарига ўтмади. Бунақа масалада ёлғон гапириш ёки сувни лойқалатиш Бани Исроил учун уятли эмасди. Улардан яхшилик кутишнинг ўзи нотўғри эди. Чорасиз қолган мусулмонлар Мадинага қайтишди.
Ҳазрати Умар ўғлига қилинган суиқасдни эшитиб, бу ишни бир ёқлик қилиш кераклигини англади. Бир куни минбарда туриб, қарорларини маълум қилди. Даставвал мусулмонларга Хайбар аҳлидан оладиган пуллари бўлса, олишни буюрди. Кейин Хайбарга хабар жўнатиб, Тайма ва Арихага сургун қилинишларини билдирди. Яҳудий оқсоқолларидан бирининг:
«Муҳаммад бизга бу ерда қолишга рухсат берган эди», деган илтимоси ҳам ўтмади. Мадинадан қувилиб, Хайбарга кўчиб келган яҳудийлар бу сафар хайбарликларнинг бошига бало бўлди. (Бухорий, «Шартлар» боби)


Мадоин

Қодисиядаги ғалаба хушхабарини Мадинага етказган Саъд ибн Абу Ваққос пойтахтдан навбатдаги буйруқни кутиб, орада икки ой дам олди.


Ниҳоят, Мадинадан келган мактубда Ҳазрати Умар энди форсийларга охирги зарба беришни ва пойтахт Мадоин шаҳрини қўлга киритишни буюрган эди. Бу сафар жангда аёллар иштирок этмади. Улар Отиқ деган жойда қўриқчилар назоратида қолишди.
Саъд ибн Абу Ваққос атрофда тарқоқ ҳолда юрган гуруҳларга хабар юбориб, уларни асосий қўшинга жалб этди. Тайёргарлик ниҳоясига етгач, ҳижратнинг 15 йили шаввол ойининг охирларида юришга амр берди. (Ибн Асир, «Ал-комил»)
Илк тўхташ жойи Дажла дарёсининг бериги кирғоғидаги бир шаҳарча эди. Мадоин ва бошқа шаҳарлар дарёнинг нариги тарафида эди.
Қўшиннинг олдинги сафларида ҳаракат қилаёттан Ҳошим ибн Утбага тўсатдан бир шер ҳужум қилиб келди. Ҳошим ҳам дарҳол қиличини суғурди. Шер бор кучи билан сакраб, унга ташланди. Ҳошим эса, қиличини сермади. Қисқа муддат давом этган олишувдан сўнг шерлардан бири зўрға оёққа турди, иккинчиси қимир этмай қолди.

    • Худо қувват берсин, Ҳошим, шер шерни енгди.

    • Ишни қойиллатдинг Утбанинг ўғли. Атрофдагилар Ҳошимни самимий олқишлашарди.

Улар бу жангни юзлари оқарганча ҳаяжон ичра кузатган эдилар.
Кейинроқ келиб қолган Саъд ибн Абу Ваққос жияни ҳақида эшитиб, севиниб кетди ва унинг пешонасидан ўпиб, дуо қилди. Бир оз дам олинганидан кейин қўшин яна йўлга тушди.
Мусулмонлар араблар Бахурасир деб атайдиган Ардашер шаҳрини қамал қилдилар. Қалъа атрофига манжаниқлар ўрнатилиб, деворлар қулатилди. Шаҳар аҳолиси қалъадан ташқарида жанг қилишга қўрқди ва ичкаридан туриб ўқ, тош ота бошлади. Шу ҳолатда қамал икки ой давом этди. Бироқ кунлардан бир кун вазият бирдан ўзгариб, мусулмонлар қалъа бўм-бўш эканини сезиб қолдилар. Кейинроқ, одамлар бир-икки кун ичида қалъани тарк этиб, Дажлани кечиб ўтганлари маълум бўлди. Қалъага кирилган заҳоти баланд овоз эшитилди:

    • Аллоҳу акбар! Мана Кисронинг оқ саройи! Эй мўминлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга буни ваъда қилган эди.

Ҳайқираётган Дирор ибн Ҳаттоб эди.
Кўпчилик ўн бир йил бурунги воқеаларни эслади. Қурайш ҳужумларидан ҳимояланиш учун хандақ қазилар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир тошни парчалаб: «Аллоҳу акбар! Шу онда Кисронинг оппоқ саройларини кўряпман», деган эдилар. Ўша дам Расулуллоҳга Мадина атрофига хандақ қазишни маслаҳат берган Салмон Форсий ҳам шу ерда эди.
Дирор бу гапларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитмаганди, Чунки ўша пайт у қарши тараф одами эди. Ҳатто хандақдан ошиб ўтиб, мусулмонлар билан жанг ҳам қилган эди. У пайтлар Дирор Исломни илдизи билан қўпориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак вужудларини йўқ қилишга тайёр, ҳатто буни ўзига шараф деб биларди. У Ухуд жангини хотирлар экан «ўн бир нафар мусулмонни ҳурларга эш қилдим», деган, бу билан ўн бир нафар мўминни ўлдирганини айтиб мақтанган эди.
Макка фатҳига қадар Дирор Ислом ва мусулмонларга қарши аёвсиз кураш олиб борди. Шаҳар фатҳ этилганда барча йўллар кесилганини кўриб, Расулуллоҳнинг ҳузурларига келди ва муборак қўлларини тутиб, шаҳодат калималарини келтирди.
Дирор бир кун Ҳазрати Абу Бакр билан суҳбатлашиб ўтираркан:

    • Биз Қурайшга нисбатан сизлардан яхшироқ муносабатда бўлдик, — деди.

    • Қандай қилиб?

    • Биз ўлдирган қурайшийлар жаннатга тушдилар, сизлар ўлдирганингиз эса жаҳаннамга.


Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish