Microsoft Word ernest xeminguey chol va dengiz ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/45
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#143401
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45
Bog'liq
ernest xeminguey chol va dengiz ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
22
— Муфаррах ўл, ё тангри онаси биби Марям, тангри сенга ёр бўлсин. Ўзинг иффатли завжаи 
муҳтаррама, зурёдинг бошимизга халоскор ўзинг яратгансан, ўзинг посбон бўлгайсан. Омин.— 
Кейин қўшиб қўйди:— ё мукаррам Биби Марям она, дуо қил, балиқ ўлсин. Тенги йўқ, топилмас 
бўлса ҳам дуо қил, ўлсин. 
Дуодан чол ўзини бир қадар яхши сеза бошлади, бироқ оғриқ қиттаккина бўлсин пасаймади, 
балки баттарроқ азоб бера бошлади. У қуйруқ қопламасига суя-ниб олди-да, чап қўлининг 
бармоқларини беихтиёр машқ қилиб ўқалай бошлади. Қуёш қиздиргандан қиздирар, шабада 
аста-секин кучайиб борарди. 
— Хўп, энди майда қармоққа хўрак жойлаб қўйсак ҳам бўлар,— деди чол.— Балиқ бу кеча 
ҳам юзага чиқмаса, мен яна тотиниб олишим керак бўлади. Сув бўлсаку, шишанинг тагидагина 
қолган. Бу ерда макрелдан бошқа бирон нарсани тутиб бўлмаса ҳам керак дейман. Аммо уни 
дарров ейилса, унчалик ёқимсиз туюлмайди. Қани энди тунда учар балиқ тушиб қолса. Аммо 
уни жалб қилишга менда чироқ йўқ. Ажойиб таомда бу учар балиғи, уни тозалаб ўтиришнинг 
ҳам ҳожати йўқ. Мен бўлсам, куч асрашим керак. Э худо-вандо, ахир мен унинг бунақа 
каттакон бўлишини қайдан билай!.. Аммо барибир мен уни енгаман,— деди у.— Нечоғли 
улкан, нечоғли буюк бўлмасин, барибир. 
«Гарчи адолатдан бўлмасада,— фикран давом этди у,— мен одам боласининг нималарга 
қодир эканлиги ва ҳамда нималарга дош бериб, чидаши мумкинлигини кўрсатиб қўяман». 
— Менинг зувалам бошқача узилган деб болага айтмовдимми, ахир,— деди у.— Буни 
амалда исбот қилишнинг пайти келди. 
У аллақачон буни юз карра, минг карра амалда исбот қилган эди. Нима бўлибди энди? Яна 
қайтадан исбот қилиш керак бўлса, исбот қилаверади. Бунинг саноғи ҳар сафар янгидан 
бошланади: шу сабабдан ҳам у бирон нарсани қилаётганда, ҳеч қачон ўтиб кетган нарсаларни 
эслаб ўтирмас эди. 
«Қани энди уйқуга кета қолса, кейин мен ҳам мизғиб олардим ва тушимда шерларни кўрган 
бўлардим,— деб ўйлади у.— Нима учун шерлар менинг ҳаётимда қолган нарсаларнинг энг 
яхшисийкин?» 
— Хаёл сурмаслик керак, қария,— деди у ўзига, - Тахталарга суянгин-да, осойишта бўл, дам 
ол, ҳеч нарса тўғрисида ўйлама. У ҳозир уриниб ётибди. Сен-чи, сен иложи борича камроқ 
урингин. 
Қуёш уфққа оғиб қолган, қайиқ бўлса, секин, аммо бетўхтов сузгандан сузиб борар
сузгандан сузиб борарди. Уни шарқдан эсаётган шамол оҳиста ҳайдамоқда, чол елкасини ўйиб 
тушган арқон етказаётган оғриқни енгилгина, билинтирмай ўтказиб беозор тўлқинларда аста-
аста чайқалиб борарди. 
Нима бўлдию, тушдан кейин чилвир яна кўтарила бошлади. Бироқ айтарли ҳеч нарса юз 
бермади. Балиқ сал юзароқда суза бошлаган эди. Қуёш чолнинг орқаси, чап қўли ва елкасини 
қиздирар эди. У бундан балиқнинг шимоли-шарққа томон бурилганини билди. Энди у, балиққа 
бир назар солгандан кейин унинг сув остида бинафша ранг кўкрак қанотларини чарх урган 
қушдек кенг ёйиб, қудратли қуйруғи билан қоронғиликни тила-тила сузиб боришини кўз ўнгига 
келтира оларди. «Қизиқ, бунақанги чуқурликда у нимани ҳам кўра оларди?—деб ўйлади чол.—
Кўзлари жуда йирик-йирик, лекин отнинг кўзи, уннкидан неча ҳисса кичигу, аммо қоронғида 
кўради. Мен ҳам қачонлардир кечаси яхши кўрардим. Тўғри, зим-зиё тун бўлса, унда бошқа гап, 
аммо бир ҳисобга кўзимнинг ўткирлиги мушукникидан қолишмас эди». 
Чангак бўлиб қолган чап қўл тўхтовсиз машқ ҳам қуёш туфайли ўз ҳолига қайта бошлади, 
чол арқондан тортаётган азобини бир озгина бўлса ҳам енгиллатиш учун елка мушакларини 
ишга солиб, бутун оғирликни аста-секин сўл қўлига ўтказишга киришди. 
— Агар сен ҳали ҳам чарчамаган бўлсанг,— деди у овоз чиқариб,— гапнинг ўғил боласи 
шуки, мислсиз балиқ экансан. 


Эрнест Хемингуэй. Чол ва денгиз (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish