113
Қонун ҳужжатлари
1993 йил Сув ва сувдан фойдаланиш қонуни 2007 йил декабрь ойида киритилган қўшимча ва
ўзгартиришлар билан энг муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Қонунда сув тармоғида аҳоли ва
иқтисодиёт эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланишни тартибга солишга, сувни ифлосланишдан
ва камайиб кетишидан ҳимоя қилиш ва сувга бошқа салбий таъсирларнинг
олдини олиш ва уларни
бартараф қилиш, сув ҳавзалари аҳволини яхшилаш, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар,
хусусий
фермерлар ва деҳқон хўжаликларнинг сувга нисбатан ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган
муҳим қоидалар берилган. Ҳозирда сув истеъмолчилари, сувдан фойдаланувчилар ва сув ҳавзаларининг
турли тоифаларини киритиш таклифи билан қонун қайта кўриб чиқилмоқда.
1999 йил Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисидаги қонун сув иншоотларнинг лойиҳалаш,
қўриш, фойдаланишга топшириш, тиклаш, сақлаш ва бузиш ишларида хавфсизликни таъминларга
қаратилган. Сув ресурсларини давлат бошқариши, улардан фойдаланиш ва ҳимоя қилишнинг кўп муҳим
жиҳатлари қонун ости ҳужжатлар ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тартибга солинади, 2002 йил
Чучук ер ости сувлари ҳосил бўладиган зоналарга алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар
мақомини бериш тўғрисидаги қонуни бунга мисол бўла олади.
Ҳукумат белгилаган устун вазифалар билан ҳамоҳанг равишда Олий Мажлис комиссияси, ҳукумат
идоралари ва манфаатдор
тарафлар билан биргаликда СФУ, шунингдек Сув ва сувдан фойдаланиш
тўғрисидаги қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг янги таҳририни тайёрламоқда.
2001 йилдан бери Вазирлар Маҳкамасининг дарёларга тегишли саккизта ва ер ости сувига тегишли учта
қарори қабул қилинди. Улар, жумладан, сув ресурслари ва суғоришни бошқаришининг ташкил
этилишини, сувдан фойдаланишни тартибга солишни такомиллаш ва атроф-муҳит
учун хавф
туғдирадиган корхона ва иншоотларни саккиз асосий дарёнинг сув муҳофаза зонасидан олиб чиқиш
орқали ҳимояланган табиий зоналарни сақлаб қолишни таъминлайди. Ҳозирги пайтда 155 шундай
корхона ва иншоот олиб чиқилди. Ер ости сув манбалари рўйхати тузилмоқда ва ер ости чучук сувини
қазиб олиш учун белгиланган ерлар бўйлаб сув муҳофазаси зоналарни қўриқлаш чоралари амалга
оширилмоқда.
Стратегия ва дастурларни бажариш
2002 йил Интеграллашган равишда сув билан таъминлаш концепциясида 2008–2011 йилларга
мўлжалланган сув бошқаруви ва мелиорация чораларининг асосий мақсадлари белгиланган. Ушбу
кўрсатмаларда дренажни яхшилаш орқали ердан фойдаланишни такомиллаш, суғоришни модернизация
қилиш ва ИСРБ жорий этиш орқали қишлоқ хужалигига сув етказиб бериш самарадорлигини ошириш
назарда тутилган.
2001 йил Суғориш ва дренаж тизимини ривожлантириш стратегияси ва 2000-2005 йилларга
мўлжалланган суғоришни ривожлантириш миллий дастури мазкур концепция билан яқиндан боғлиқ.
ушбу икки ҳужжат биргаликда қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит учун биринчи даражали аҳамиятга эга
сув ресурсларини бошқариш сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситалари ҳисобланади.
Ўзбекистон сиёсатни қўллаб-қувватлаши 2015 йилга бориб хавфсиз ичимлик сувдан ва канализациядан
фойдаланиш имкони йўқ кишилар сонини қисқартириш ёки 2015 йилга бориб ИСРБ ва сувдан
фойдаланишни самарали режалаш каби сув билан боғлиқ муҳим вазифаларни бажаришга Европа
Иттифоқининг аҳди билан мустаҳкамланган Европа Иттифоқининг Сув ташаббусида қатнашади.
Ўзбекистоннинг миллий ИСРБ стратегиясини ишлаб чиқиш мавжуд тўсиқлардан ўтиш ва кутилаётган
демографик ўсиш, миграция ва аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжлари билан боғлик
сувдан ва ердан
фойдаланишдаги ўзгаришларга мослашувга ёрдам беради.
Тегишли дастур ва лойиҳалар доирасида мамлакатда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:
(1)
ИСРБ Фарғона лойиҳаси (2001–2005 йиллар), бунда суғориш сувининг далаларда қўллаш
самарадорлиги 42–51 фоиздан 69–81 фоизга ошди.
(2)
Техник аралашув пакети билан ўнг қирғоқ коллектори учун ИСРБга йўналтирилган лойиҳа,
шунингдек коллектор дренаж сувини бошқаришнинг имкониятли вариант ва сценарийлари.
114
(3)
Амударё дельтасидаги Судочье кўлининг сув-ботқоқ ери тикланди.
(4)
Нурота-Қизилқум биосфера қўриқхонасини барпо этилди.
(5) ZEF
(Ривожланиш ва тадқиқот маркази)/Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Таълим, Фан ва
Маданият Ташкилотининг халқаро ҳамжамиятнинг молиявий ёрдами билан амалга оширилган
ва Ўзбекистонда ИСРБни муваффақиятли жорий этишга ҳисса қўшадиган Хоразмда
Ер ва Сув
ресурсларини барқарор бошқариш лойиҳаси каби ИСПБ тўғрисида билим ва хабардорликни
оширишга қаратилган лойиҳалар.
2000-2010 йилларга мўлжалланган қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш
давлат дастурида сув таъминоти тармоғини аҳолининг 85 фоизини қоплайдиган қилиб кенгайтириш ва
шаҳарларда, масалан, ўлчагичлар ўрнатиб ва ставкаларни ўзгартириб киши бошига сув истеъмолини
қисқартириш назарда тутилган. Одатдаги йўл билан сув етказиб бўлмайдиган
ерларга сув
таъминотининг муқобил манбаларини топиш ҳам дастурда назарда тутилган.
1998 йил 1999–2005 йилларга мўлжаланган миллий экологик ҳаракат режасида ер усти ва ер ости
сувнинг сифатини яхшилашга қаратилган давлат сиёсати белгилаб берилган. 2008–2012 йилларга
мўлжалланган табиатни муҳофаза қилиш ҳаракат дастурига сувга қайта ишлов бериш корхоналари,
оқава корхоналарни қайта қуриш ва сув қувурларини ётқизиш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари
киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: