Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Жадвал 6.5: Сув таъминоти билан қамраб олиш фоизи, 2000–2006



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Жадвал 6.5: Сув таъминоти билан қамраб олиш фоизи, 2000–2006 
 
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
Шаҳар
79.8
81.2
84.3
87.3
93.1
95.0
96.0
Қишлоқ
72.3
74.9
74.9
75.0
79.1
82.3
85.4
Манба: http://www.statistics.uz, 2009. 
Кўп одамлар қўдуқ ва суғориш каналлар сувидан фойдаланади. Аксарият ҳолларда (айниқса ёз 
кунларида) сув санитария талабларига жавоб бермайди. Ҳозирги пайтда мамлакат аҳолисининг қарийб 
учдан бири миллий талабларга жавоб бермайдиган ичимлик сувини истеъмол қилмоқда. Мониторинг 
маълумоти водопровод суви ўзининг кимёвий ва бактериологик таркиби жиҳатдан қабул қилинган 
стандартларга жавоб бермаётганлигини кўрсатади (Жадвал 6.6). 


110 
Жадвал 6.6: Стандарт талабларига жавоб бермайдиган ичимлик суви намуналарининг фоизи,
2002–2006 
 
2002
2003
2004
2005
2006
Кимёвий таркиб
16.3
15.9
16.3
18.9
11.7
Бактериологик таркиб
5.1
5.2
5.5
6.0
7.5
Манба: Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, 2008. 
Изоҳ: Намуналар коммунал сув қувурларидан олинди. 
Сув ўлчагичларини ўрнатиш ва сув нархи сабабли ичимлик суви истеъмоли (жон бошига л/кун) қишлоқ 
жойларда 1996 йилдаги 180,5 л/кундан 2004 йилдаги 114.8 л/кунгача ва шаҳар ҳудудларда 549л/кундан 
325,7 л/кунгача камайди. 
Муниципал ва ичимлик суви таъминотининг катта қисмини ер ости суви беради. Ер ости чучук суви 
захиралари нотекис жойлашгани туфайли Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро вилоятлари, 
Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларининг ғарбий ҳудудларида ичимлик суви 
тақчил. Давлатнинг мақсади марказлашган сув таъминоти тизими орқали бутун аҳолига сифати яхши 
ичимлик суви етказиб бериш ва шаҳар ва посёлкаларда сувга бўлган коммунал талабни қондиришдан 
иборат. 
2002–2008 йиллар даврида йиллик истеъмол ҳажми 2,15 км
3
билан 2,34 км
3
орасида бўлди. Майдони 
330 км
2
, аҳолиси 2,3 миллион бўлган ва 99 фоиз қамраб олинган Тошкентда ичимлик суви таъминоти уч 
асосий манбадан иборат, улардан иккитаси ер ости суви захираси ва бир ер усти манба бўлиб 3.500 км 
тармоқ орқали кунига 2,3 миллион м
3
сув етказиб берилади. Гарчи хом сув тиниқ келадиган даврлар 
бўлса-да, миллий ва халқаро стандартларга жавоб бериш учун сувни фильтрлаш ва хлорлаш орқали 
тозалаш зарур. Ичимлик сувини саноатда ишлатишга йўл қўйилмайди, кичик корхоналар учун баъзи 
истиснолар бор. 
2009 йилда деярли ҳамма хонадонларга сув ўлчагичлари ўрнатилди, унгача улар кўп квартирали 
уйларнинг қарийб ҳаммасида ва хонадонларнинг тахминан 50 фоизида ўрнатилган эди. Статистика сув 
ўлчагичлар ўрнатилган хонадонларда кундалик истеъмол киши бошига 140 л/кунни ташкил қилса, сув 
ўлчагичлар ўрнатилмаган хўжаликларда ўртача кундалик истеъмол киши бошига 580 л/кунни ташкил 
қилишини яққол кўрсатади. 
Гидроэлектроэнергия ишлаб чиқариш 
 
Йигирма саккизта гидроэлектростанция электр энергиянинг 12,5 фоизини ишлаб чиқаради. 
Ўзбекистонда келажакда гидроэнергетикани ривожлантириш энг муҳим қайта тикланувчи энергия 
манбаларидан бирининг имкониятлари ва самарадорлигини максималлашга қаратилган бўлади. Яқин 
келажак режаси мавжуд гидроэлектр станцияларни тиклаш ва ривожлантиришдан иборат. 
Гидроэнергетика тармоғида жами сув ресурсларидан фойдаланиш 2002 йилдаги 3,95 км
3
/йилдан 2008 
йилдаги 5,0 км
3
/йилгача ўзгариб турди ва 2025 йил учун 4,04–4,15 км
3
/йил миқдорида чамаланди (8-
боб). 
Балиқчилик 
Орол денгизи фалокатининг жиддий оқибатларидан бири бир пайтда йилига 20.000 тонна балиқ етказиб 
бериб турган тез ривожланиб бораётган балиқчилик тармоғининг йўқолганидир. Балиқчилик 
саноатининг Орол денгизи қирғоқ зонаси кўллари тизимига кўчириш минтақада балиқ овлаб олишнинг 
муттасил камайиб боришининг олдини ололмади. 
Бундай қўчириш натижасида балиқчилик тармоғи ҳавзаларда балиқ етиштиришга қайта қаратилди ва 
барча яроқли сув ҳавзаларидан, хусусан Айдар-Арнасой кўллар тизимидан ҳозирда ушбу мақсадда 
фойдаланиляпти. 


111 
Сув минераллашуви ортиб бориши ва қайта суғориш суви ва саноат оқавасининг сув ҳавзаларга 
оқизилиши туфайли токсик моддалар билан ифлослаш балиқчилик тармоғига сезиларли таъсир 
кўрсатди. Ушбу тармоқ сув истеъмолчиси эмас, сувдан фойдаланувчи, деб ҳисобланишига қарамай, 
унда йиллик олинган 0,368 км
3
сувнинг қарийб 60 фоизини истемол қилинади. 
Салоҳиятнинг бундай ўсиши натижасида балиқчилик тармоғида жами сувга талаб кескин ортади. Сувга 
талаб 2002 йилдаги 0,43 км
3
/йил ва 2008 йилдаги 0,72 км
3
/йилдан 2010 йилга бориб 2,1 км
3
/йилга ва 
2025 йилга бориб 2.4 км
3
/йилга етади. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish