Жадвал 6.2: Ер ости сув захиралари ва фойдаланиш, миллион м
3
/йил
Минтақа ер ости суви чамаланган
захираси
18,455
Қазиб олиш учун тасдиқланган захира
7,796
Жами амалдаги қазиб олиш
7,749
Ички сув таъминоти
3,369
Саноат
715
Суғориш
2,156
Вертикал захқаш қудуқлари
1,349
Насос синови
120
Бошқа
40
Манба: CAWATERinfo, http://www.cawater-
info.net/aral/groundwater_e.htm (2009 йил август ойида кўрилган)
Минтақа чамасида Марказий Осиё мамлакатларининг трансчегара сувли горизонтлари ҳам қамраб
олинди. Гарчи тадқиқот тугалланмаган бўлса-да, 19 сувли горизонт икки ёки кўпроқ мамлакат учун
чегара ёки баҳам қўрилган трансчегара, деб тан олинди. Улардан ўн иккитаси Ўзбекистон билан унинг
қўшнилари ўртасида. Трансчегара ер ости суви минтақада сезиларли аҳамиятга эга.
2001 йилдан бери ушбу 12 трансчегара сув горизонтини кузатиш тобора кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда.
Саноатнинг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги трансчегара ер ости суви захираларига
таъсири 12 кузатув станциялар орқали кузатиб келинмоқда.
6.3
Сув сифати ва мониторинг
Атроф-муҳит шароити ва сув сероблиги орасидаги яқиндан алоқани назарда тутиб сув сифатини
баҳолаш учун кўпгина миллий кўрсаткичлар ишлаб чиқилган. Сув захираларининг ҳолати, хўжаликнинг
турли тармоқларида сув истеъмоли ҳажми, сув оқими тақчиллиги ва ер усти ва ер ости сув сифати
ўзгариши моделларини баҳолаш учун йигирма бешта экологик кўрсаткич ва ўнта кичик кўрсаткич
қўлланади.
Ер усти сув сифати
Ер усти сувининг ифлосланиши кенг тарқалган бўлиб ер ости, жумладан қудуқ сувининг сезиларли
даражада ифлосланишига олиб келади. Сувнинг ифлосланиши касаллик (буйрак касалликлари,
онкология ва ўткир инфекцияли касалликлар) кўрсаткичи ўсиб боришида муҳим роль ўйнаяпти ва
катталар ва болалар ўлими кўрсаткичлари ўсиб боришига олиб келяпти. Антропоген таъсир тупроқ
ифлосланиши (шўрланиш, токсик ифлосланиш, пестицидлар, ўғитларнинг қолдиқ миқдори ва оғир
металлар билан ифлосланишга) ҳам олиб келмоқда ва инсонлар саломатлигига таъсир қилмоқди.
Мамлакат сув захираларининг ҳозирги сифати ўта қониқарсизлигича колмоқда. Дарёларнинг ўрта ва
қуйи оқимларида минераллашув ва ифлосланишнинг энг юқори даражалари кузатилмоқда. Бу эса
аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги ва табиий муҳитни сақлаб қолиш учун жиддий таҳдид демакдир.
Ифлосланган сув қишлоқ хўжалигидан (78 фоиз, саноат (18 фоиз) ва шахар хўжалиги (4 фоиз)
секторларидан келади. Қишлоқ хўжалиги ер усти ва ер ости сувининг энг йирик ифлословчисидир.
106
Гарчи саноат оқавалари ҳажм жиҳатидан бир оз камроқ бўлса-да, улар токсиклик даражаси туфайли
кўпроқ зарарли ва ҳавфли ҳисобланади.
Сув ифлосланиши индекси (СИИ) сув сифатини интеграллашган баҳолаш учун қўлланади. СИИда энг
рухсат этилган концентрациянинг (РЭК) улушида ифодаланган олти гидрокимёвий индекснинг
арифметик ўртачаси ҳисобланади. Ушбу индекслар – эриган кислород таркиби, кислородга биокимёвий
талаб (КБТ) ва концентрацияси ўртачадан энг юқори бошқа ҳоҳлаган тўрт ифлословчи. СИИга кўра сув
сифатининг етти, I дан бошлаб (жуда тоза, СИИ < 0,3) VII гача (ўта ифлос, СИИ > 10) синфи мавжуд.
Қишлоқ хўжалик кимёвий моддалар (нитрат, фосфат, пестицидлар)ни ҳаддан ташқари ишлатиш қишлоқ
хўжалик ерларининг ва суғориладиган далалардан дренаж коллектор сувига оқиб сув захираларининг
интенсив ифлосланишига олиб келмоқда. Коллектор сувидаги концентрация уй хўжалиги суви/ичимлик
суви учун РЭК қийматларидан 5-10 баробар юқори.
Бор ахборот таҳлили шуни кўрсатадики, барча сув учун СИИ охирги уч йилда бир оз ўзгариб сув
сифатининг III (ўрта ифлосланган) синфига мос. Сув ҳавзаларининг бир мунчаси II сув тоифаси (тоза)
синфига жавоб беради. Булар Чимён трактида оғир антропоген юкланиш туфайли турли йилларда II
(тоза) синф билан III (ўрта ифлосланган) синф орасида бўлиб турган Чотқол, Угам, Оқтошсой, Қизилча
ва Чимёнсойлардир.
Ер ости суви сифати
Ўзбекистоннинг шарқида мавжуд сув захирасининг 60 фоизи ер ости сувидир. Бир неча ҳудуддан
ташқари бу сув Ўзбекистоннинг 2000 йилги давлат (O´z DST) 950 стандартида ичимлик сувига
қўйилган талабларига жавоб беради.
Мамлакатнинг ғарбий қисмида (Зарафшоннинг қуйи оқими ва Қашқадарё, Сирдарё, Амударё ва
Марказий Қизилқум бассейни)да ер ости суви юқори даражада минераллашган ва қаттиқдир. Йирик
дарёлар (Амударё ва суғориш каналлари) оқими бўлаб ҳосил бўлган, Хоразм вилояти ва
Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви етказиб бериш учун ишлатилаётган ер ости чучук сув
линзаларининг суви охирги 10-15 йил мобайнида минераллашув ва қаттиқлиги ортиб борганлиги
(суғориш таъсири) туфайли миллий стандартлар талабига жавоб бермайди.
Казиб олинган ер ости сувини 50 фоизига яқини Фарғона водийсига тўғри келади. Бошқа вилоятлардаги
каби ер ости сув захираларининг емирилиши ва антропоген таъсир туфайли сифати ёмонланиши одатий
ҳол бўлиб қолган. Жорий ва бўлажак ичимлик сув манбаларини яхшироқ муҳофаза қилиш мақсадида ер
ости чучук суви формациялари мавжуд ўн бир зонага “миллий экологик аҳамиятга эга ҳудуд” мақоми
берилди. Мамлакатнинг Қорақалпоғистон Республикаси каби минтақаларида антропоген омиллар
туфайли ер ости суви сифати ёмонлашишда давом этмоқда.
1995 йилдан бери деярли ҳамма вилоятларда жойлашган бир юз қирқ гидрогеология станциясида ер
ости суви ҳолати кузатиб борилмоқда. Мониторинг тизими 99 миллий ер ости суви депозити, сув
омбори ва дум тизимини, 1.671 қудуқ ва 43 булоқни қамраб олади ва автоматика билан жиҳозланган
1.074 кузатув станциясидан иборатдир. Шунингдек, 7.000 йирик сувдан фойдаланувчилар учун турли
(ичимлик суви, саноат ва суғориш) мақсадларда ер ости суви қазиб олиниши кузатиб борилмоқда, бунда
тармоқ 45.000 қудуқдан иборат бўлиб улардан 28.800 эксплуатацияда ва йилига 17,7 миллион м
3
сувни
насос билан чиқариб бермоқда. 2001 йилдан бери ер ости суви мониторинги ва разведкасига қиритилган
инвестициялар миқдори йилига 15–20 фоиз ўсиб борди, буларнинг барчаси тўлалигича давлат
томонидан молияланган узоқ муддатли дастур доирасидадир (3-боб).
Ичимлик суви Ўзбекистон 2000 ичимлик суви давлат стандарти (O´z DST) бўйича атом абсорбция
спектроскопия, юқори сифатли суюқлик хроматография ва фермент таҳлил (полимераза занжирли
реакция) каби замонавий жиҳозлар ёрдамида таҳлил қилинади, бунда Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилоти ва РЭК рўйхатлари қўлланади. 2001 йилдан бери симоб ва хром учун қўшимча РЭКлар
киритилди.
107
СамАвто корхонаси, Самарқанд
Балнеологик аҳамиятга эга 133 минерал сув қудуғидан 2005 йилда 119си физиологик актив
бирикмалар
12
, тузлар конценрацияси юқори, газ бирикмали ва юқори ҳароратли қўдуқлардир, жумладан
захираси тасдиқланган 81 ва захираси тахмин қилинган 38
жой. Булар қаторида курортлар,
санаторийлар, профилакторийлар, дам олиш уйлари, сув қадоқлаш корхоналари. Уларнинг ҳаммаси ҳам
ҳозир эксплуатацияда эмас, чунки бир қатор сув объектлари таъмирталаб ва техник жиҳозлашга
муҳтож.
Do'stlaringiz bilan baham: |